Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Императив муддат товарни етказиб бериш муддатини томонларнинг 
келишувига кўра ўзгартириш мумкин эмаслигини назарда тутади. 
Диспозитив муддатда контрагент ҳисобланувчи томонлар мамлакат 
қонунчилигида томонларнинг келишувига асосан етказиб бериш муддатини 
ўзгартириш мумкинлиги кўзда тутилади.
Аниқланган муддатда товарни етказиб бериш муддатининг бошланиши ва 
тугалланиши, шунингдек, турли ҳодисалар вақти аниқ кўрсатилиши кўзда 
тутилади. 


164 
Экспорт-импорт товар олди-сотдиси битимлари бўйича аниқланмаган 
муддат координаталарни кўрсатган ҳолда белгиланади, масалан, «ўз вақтида», 
«дарҳол», «кечикмасдан». 
Халқаро шартномада товарни етказиб бериш муддати қуйидаги тарзда 
кўрсатилиши мумкин: 
- товарни етказиб беришнинг қатъий белгиланган санасини аниқлаш; 
- товарни етказиб бериш амалга оширилувчи (ой, чорак, йил) даврни 
аниқлаш; 
- махсус атамаларни қўллаган ҳолда – «дарҳол етказиб бериш», «омбордан 
олиб кетиш» ва ҳоказо. Етказиб бериш қисмларга бўлиб амалга оширилган 
ҳолларда календарь режаси тузилиб, унда етказиб берилувчи ҳар бир партиянинг 
муддати кўрсатилади. 
Халқаро савдода товар етказиб бериш муддатидан кечроқ етказиб берилса, 
шартномада бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, харидор товарни қабул 
қилишдан бош тортиши мумкин. Бу ҳолда харидор экспорт товарни қабул 
қилишни рад этганлиги тўғрисида билдиришнома юбориши лозим. 
Билдиришнома юборишдан аввал жўнатилган товарни харидор қабул қилиши ва 
унинг нархини тўлиқ тўлаши лозим. Товар етказиб берувчининг товарни олди-
сотди шартномасида кўрсатилган муддатдан мунтазам кеч қолиб жўнатиши 
шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланиб, харидорнинг шартномани 
бажаришдан бир томонлама бош тортишига олиб келиши мумкин. 
Халқаро савдо валюта операциялари (битимлари) билан боғлиқ, чунки бир 
савдогарнинг валютаси иккинчи савдогар учун хорижий валюта ҳисобланади. 
Валюта операциялари иккита валюта нисбатидан иборат бўлган валюта курслари 
бўйича амалга оширилади. Валюта курси турли хил миллий валюталар ўртасида 
алоқа ўрнатиш, уларни таққослаш ва операцияларни амалга оширшга имкон 
беради. Валюта курси доимий эмас, яъни бир валюта тури пасайиб борса
иккинчисининг курси ўсади. Валюта курсининг тебранишига таъсир кўрсатувчи 
бир қанча омиллар мавжуд бўлиб, улар талаб ва таклифга боғлиқ бўлади. Валюта 
курсини аниқлаш учун тўғри ва тескари котировкадан фойдаланиш мумкин. 
Тўғри котировка хорижий пул бирлигининг миллий валютада 
баҳоланишини ифодалайди. Масалан, 1 фунт стерлинг 1,540 АҚШ долларига 
тенг. Тўғри котировкадан фойдаланишда хорижий валюта бирлиги миллий 
валютада, бизнинг ҳолатда АҚШ долларида акс эттирилади. Тўғри котировкадан 
асосан АҚШда фойдаланилади. Бир қатор Европа мамлакатларида миллий 
валюта бирлигини хорижий валютада акс эттирувчи тескари котировка 
қўлланади. 
Валюталарни АҚШ долларига нисбатан котировкаси кенг тарқалган, яъни 
АҚШ доллари асосий валюта котировкаси ҳисобланади. Турли хил 
валюталарнинг АҚШ долларига нисбатини билган ҳолда уларнинг бир-бирига 
нисбатини ҳам аниқлаш мумкин. Бу кросс-курс деб аталиб, иккита валюта 
курсини АҚШ долларига бўлиш ёки кўпайтириш натижасида олинади. Масалан, 
немис маркасининг долларга нисбатан курси 1 АҚШ долларига 1,8145 марка, 
француз франкининг курси 1 АҚШ долларига 1,5285 франк ҳисобланади. Бу 


165 
ҳолда кросс-курс қуйидагича аниқланади: 1,5285 француз франкига 1,8145 немис 
маркаси, яъни немис марка 0,8424 француз франкига тенг. Валюта бозоридаги 
асосий курс касса битимлари курси, яъни «спот» ёки телеграф орқали жўнатиш 
курси ҳисобланади. Бу курс валюта битимини дарҳол ёки икки кун ичида амалга 
оширилишини назарда тутади. Ҳар қандай халқаро битимлар бўйича валюта 
курслари котировкаси сотув учун ҳам, харид учун ҳам бир вақтнинг ўзида қабул 
қилинади, яъни котировка сотувчи ва харидорнинг курслари асосида амалга 
оширилади. Улар ўртасидаги фарқ «спред» ёки «маржа» деб аталади ва банк 
даромадини ифодалайди. Бундан ташқари, катта, ўртача (5 млн долларгача) ва 
кичик сумма ўртасида ҳам фарқлар мавжуд. Катта сумма маржаси одатда кўпроқ 
бўлади. 
Амалиётда белгиланган даврдан сўнг валютани биргаликда, аввалдан 
белгиланган санада ва курс бўйича етказиб бериш шартларига эга бўлган валюта 
битимлари кенг тарқалган. Бундай битимлар товар экспортчиси, хорижий валюта 
дебитори ёки кредитори ва қимматли қоғоз инвесторида юзага келувчи валюта 
таваккалчиликларини қоплашга хизмат қилади. Бунда белгиланган вақтдан сўнг 
етказиб берилувчи валюта курси келажакда дарҳол етказиб берилувчи влюта 
курсидан фарқ қилади ҳамда мос келувчи валюталар бўйича фоиз 
ставкаларидаги фарқни ва валюта бозорининг мос келувчи валюталарни ошириш 
ёки пасайтириш таклифини акс эттиради. Бундай битимлар форвард битимлар 
номини олган. 
Халқаро валюта битимларининг 60 %дан ортиғи банклараро бозорда касса 
битимлари шаклида амалга оширилади. +олган битимлар асосан амалда иккита 
операцияни – нақд ва муддатли операцияларни бирлаштирувчи «своп» битимлар 
шаклида амалга оширилади. Валюта курси битимни имзолаш пайтида қайд 
этилади, бироқ битим иштирокчилари курс ўзгарсагина дисконтни ёки мукофот 
кафолатини тақдим этади. Битимларнинг 4 фоизигина фьючерс (муддатли) 
бозорида (форвард битимлар) амалга оширилувчи битимларга тўғри келади. 
Валюта опционлари олди-сотдиси, яъни хорижий валютани маълум муддат 
давомида сотиб олиш ёки сотиш – Америка опциони ва белгиланган муддатда 
сотиш ёки сотиб олиш – Европа опциони билан боғлиқ операциялар алоҳида 
ўринга эга. Бунда опцион харидори мазкур операциянинг фойдалилик 
даражасини баҳолаши натижасида шартномани бажариши ёки бажармаслиги 
маълум. Сотувчи харидорнинг ҳоҳишига кўра шартнома шартларини албатта 
бажаришга мажбур. 
Бундай олди-сотди битимлари қаторига битта валютанинг турли 
бозорлардаги курси ўртасидаги фарқ ҳисобига фойда олиш учун олди-сотди 
жараёнини ифодаловчи валюта арбитражини ҳам киритиш мумкин. Бироқ 
замонавий шароитларда арбитраж битимларининг амалга оширилишида 
коммуникация тизимининг ривожланиши сабабли турли жойларда валюта курси 
деярли бир хил эканлиги қийинчиликлар туғдиради. Валюта арбитражидан 
муддатли битимларни амалга оширишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish