Халкаро савдо


Халқаро савдодаги намунавий шартномалар



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Халқаро савдодаги намунавий шартномалар. Мунтазам равишда жаҳон 
бозорига товарлар етказиб берадиган контрагентлар шартноманинг стандарт, 
намунавий шартларини кенг қўллайдилар. Ўзбекистоннинг ихтисослашган савдо 
ташкилотлари ҳам ўзларининг бир хиллаштирилган шартларини, зарур ҳолларда 
эса– шартноманинг намунавий шартларига муқобил вариантларини ишлаб 
чиққанлар ва ишлаб чиқмоқдалар. Бу вариантлар биргаликда маълум товар 
номенклатураси бўйича ташқи савдо битимларига хос бўлган намунавий 
шартномаларнинг пакетини ташкил қилади. Халқаро савдо амалиётида 
ишлатилаётган бошқа намунавий шартномалар каби бу шартномалар ҳам тавсия 
хусусиятига эга.
Баъзи товарлар бўйича Ўзбекистон ташқи савдо ташкилотлари, халқаро 
ташкилотлар, биржа қўмиталари ёки хорижий фирмаларнинг ассоциациялари 
ишлаб чиққан намунавий шартномалардан фойдаланадилар. Зарурият 
туғилганда, 
унда 
келтирилган 
шартларга 
Ўзбекистон 
томонининг 
манфаатларини таъминловчи ўзгартиришлар ва аниқликлар киритилади. 
Намунавий шартномани қўллаш битимлар тузишни осонлаштиришга ва 
тижорат музоқараларининг якунловчи босқичида вақтни тежашга имкон беради.
 
8.4. Халқаро савдода олди-сотди битимлари турлари 
 
Халқаро бозорда товарлар олди-сотдиси товарни пул маблағларига ёки 
бошқа нарсага айирбошлашни назарда тутади ва битим характерига эга бўлади. 
Халқаро савдода битим бу — бозор субъектларининг яхши тушунилган, 
мақсадли йўналтирилган ва иродали ҳаракатлари бўлиб, уларни амалга оширар 
экан, бозор субъектлари белгиланган ҳуқуқий натижаларга эришишга 
интиладилар. Халқаро савдода битимларни бир қатор белгиларга кўра қуйидаги 
турларга тақсимлаш мумкин: 
- олди-сотди битимлари; 
- товарайирбошлаш (жавоб тариқасидаги) битимлари; 
- бартер битимлари. 
Халқаро битимлар вақт кўрсаткичларига кўра қуйидаги турларга 
тақсимланади: 
- узоқ муддатли;


163 
- қисқа муддатли; 
- муддатсиз; 
- дарҳол етказиб бериш шартли битимлар. 
Халқаро битимларни томонлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятлар 
тақсимланишига кўра қуйидагича тақсимлаш мумкин: 
- бир томонлама; 
- икки томонлама; 
- кўп томонлама. 
Олди-сотди битимлари бу чет эллик ҳамкорлар (контрагентлар) билан 
тижорат характерига эга бўлган шартномаларни бажаришдир. Халқаро 
савдода олди-сотди битимлари қаторига экспорт, импорт, реэкспорт ва 
реимпорт битимларини киритиш мумкин. 
Экспорт битимлари бу чет эллик харидорга товарни сотувчининг 
мамлакатидан чет элга олиб чиқиб сотишдир. 
Импорт битимлари товарни чет эллик сотувчидан сотиб олиш ва уни 
кейинчалик ички бозорда сотиш мақсадида чет элдан мамлакатга олиб киришни 
ифодалайди. Харидор мамлакатга кимошди савдоси, кўргазма ва ярмаркаларга 
олиб кирилувчи товарлар ҳам импорт битими объекти бўлиши мумкин. Импорт 
сифатида олиб кирилувчи товар тайёр маҳсулот бўлиши ёки харидор мамлакат 
ичида қайта ишланиши керак бўлган ярим тайёр маҳсулот бўлиши мумкин. 
Реэкспорт битими товарни чет эллик сотувчидан сотиб олиб мамлакатга 
олиб кириш, сўнгра бу товарни (қайта ишламасдан) бошқа чет эллик харидорга 
сотишдир. Бу операциялар транспорт харажатларини оширмаслик ва етказиб 
бериш муддатини қисқартириш мақсадида амалга оширилади. 
Реимпорт битими чет элдан мамлакатда ишлаб чиқарилган, лекин кимошди 
савдоларида сотилмаган, чет эллик харидор томонидан сифатсиз (брак) деб 
топилган, у ерда қайта ишланмаган ёки харидорнинг тўлов лаёқатига эга 
эмаслиги сабабли қайтариб берилган маҳсулотларни мамлакат ҳудудига қайта 
олиб киришни англатади. Чет элдан қайтариб олиб келинаётган маҳаллий 
товарлар, масалан, кўргазмаларга вақтинчалик олиб чиқилган товарлар реимпорт 
таркибига киритилмайди. 
Халқаро савдода олди-сотди битимлари етказиб бериш (шартнома 
иштирокчилари томонидан келишилган ва шартномада белгиланган вақт 
давомида сотувчи товарни харидорга етказиб беришни ўз зиммасига олган) 
муддатига кўра императив, диапозитив, аниқланган ва аниқланмаган турларга 
тақсимланади. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish