Халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси ва турлари. Давлат ҳудуди ва унинг белгилари. Давлат чегараси ва уни ўтказиш қоидалари



Download 30,65 Kb.
bet5/7
Sana22.02.2022
Hajmi30,65 Kb.
#101577
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 xalqaro huquq

Ҳаво бўшлиғи. Ҳаво ер бўшлиғи халқаро ҳуқуққа мувофиқ икки турдаги майдонни, яъни:

  • давлат ҳудудининг таркибий қисми ҳисобланган майдонларни;

  • давлат ҳудуди чегарасидан ташқарида жойлашган майдонларни ўз ичига олади.

Биринчи турга кирувчи ҳаво майдони юридик мақоми маълум давлат суверенитети (мутлақ юрисдикцияси) остидаги майдон ҳисобланади. Давлат мазкур майдон ҳуқуқий тартибини халқаро-ҳуқуқий нормалардан келиб чиқувчи халқаро мажбуриятларни инобатга олган ҳолда белгилайди.
Давлат ҳудуди чегаралари ташқарисидаги ҳаво майдони, бошқача айтганда, халқаро ҳаво майдони юридик мақоми маълум давлатнинг суверенитети (мутлақ юрисдикцияси) остида бўлмаслиги жиҳати билан характерланади. Шунга мувофиқ, бу майдон барча давлатлар ва уларнинг фуқаролари учун тадқиқотлар олиб бориш ва тинч йўлларда фойдаланиш учун очиқдир.
4.3. Давлат чегараси ва уни ўтказиш қоидалари
Давлат чегараларининг асосий вазифаси давлат ҳудуди доирасини белгилашдан иборат. Давлат чегараси – бу муайян чизиқ ва мазкур чизиқ орқали ўтган вертикал текисликдир.
Давлат ҳудуди қуруқлик, сув ва ҳаво чегаралари каби турлардан иборат.
Қуруқликдаги чегаралар қўшни давлатлар билан шартнома асосида ўрнатилади. Одатда ушбу чегаралар жойнинг рельефи (тоғлар, дарёлар ва бошқа хусусиятли белгиларни) ҳисобга олган ҳолда ўтказилади ва орфографик чегаралар, деб номланади. Баъзан чега­ралар иккита нуқтани бир-бирига боғлаб, тўғри чизиқ орқали (геометрик чегаралар), шунингдек, меридиан ёки параллеллар орқали (астрономик чегаралар) ҳам ўтказилади.
Сув чегаралари дарё, кўл, денгиз ва бошқа сув ҳавзалари орқали ўтадиган чегара турларига бўлинади. Дарёларда чегаралар қирғоқбўйи давлатларининг ўзаро келишуви асосида ўрнатилади: кема қатнайдиган дарёларда – тальвега бўйлаб (дарёнинг энг чуқур жойи орқали) ёки бош фарватери ўртасидан, кема қатнамайдиган дарё­ларда – дарё ўртасидан, кўлларда ва бошқа сув ҳавзаларида давлат чегараси қуруқликдаги чегараларни сувга чиқиш нуқталарини тўғри чизиқ орқали бир-бирига боғлаш билан ўрнатилади.
Давлатнинг денгиз чегаралари унинг ҳудудий денгизи ташқи четлари (чегаралари) ёки чегарадош ёхуд қарама-қарши ётувчи давлатларнинг ҳудудий денгизлари чегарасини белгиловчи чизиқлар ҳисобланади. Ҳудудий денгизнинг ташқи чегаралари қирғоқбўйи давлатининг қонун ҳужжатлари билан халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган тамойил ва нормаларига мувофиқ ўрнатилади. 1982 йилда қабул қилинган Денгиз ҳуқуқи бўйича БМТ Конвенциясига кўра, ҳар бир давлат ўзининг ҳудудий денгизи кенглигини 12 денгиз милясидан ошмаган даражада белгилаш ҳуқуқига эга.
Давлат ҳаво майдонининг ён ва юқори чегаралари давлат ҳудудининг ҳаво чегаралари ҳисобланади. Давлат чегараларининг қуруқлик ва сув чизиқлари бўйича ўтадиган вертикал текислик ҳаво майдонининг ён чегараларини ташкил этади.
Ҳозирги даврда давлатнинг қуруқлик ва денгиз чегаралари, шаклланган амалиётга мувофиқ, чегарадош давлатлар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида ўрнатилади.
Қуруқлик чегаралари (қисман денгиз чегаралари) чизиқларининг ўтказилиши халқаро шартномада батафсил ёритилади ва ушбу тасвирга мос равишда чизиқлар ҳолати харитага туширилади. Давлат чегараларини шартнома асосида бундай аниқлаш жараёни “делимитация” деб номланади. Жойларда қуруқлик чегаралари чизиқларини аниқлаш учун чегарадош давлатлар қўшма комиссия тузадилар. Мазкур комиссия жойларда чегара чизиқларини махсус чегара белгиларини (демаркация) ўрнатиш орқали белгилайди.

Download 30,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish