Халқаро туризм


Статистик кузатув хатолари ва кузатув материаллари устидан



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Статистик кузатув хатолари ва кузатув материаллари устидан 
назорат.
Статистик кузатувларнинг синчиклаб ишлаб чиқилган режаси туризм 
ҳақида ишончли маълумотлар олишнинг гаровидир. Лекин у қанчалик икир-
чикиригача пухта ўйланмасин ва ҳисобчилар йўл – йўриқга амал қилишга 
қанчалик интилишмасин ҳар қандай статистик кузатувда хатоларга йўл 
қўйилиши мумкин. Хато ва камчиликлар турли сабабларга кўра пайдо бўлади. 
Жамланган келишув натижасида, умумлаштиришда, формулярни нотуғри 
тўлғазилганда, сўралувчилар эслатган далиллар ёддан чиққанда ва ҳ.к. 
Статистикада ҳамма хаторлар олдиндан кўзда тутилган ва кўзда 
тутилмаганларга бўлинади. Кейингиси ўз навбатида тасодифий хол ёки 
систематик характер касб этади. Тасодифий хато жавоб берувчи айби билан 
ҳам, қайд этувчининг ёзувда адашиши, келишуви, билимсизлиги ва бошқалар 
оқибатида ҳам рўй беради. Булар кузатув натижаларига жиддий таъсир 
ўтказмайди. Чунки бундай хатолар кўпинча бир хилда камайтириб кўрсатишда 
ҳам, кўпайтириб, бўрттириб кўрсатишда ҳам учрайди ва кенг қамровли 
кузатувда ютилиб кетиб, бетарафланиб қолади. 
Кўзда тутилмаган систематик нуқсонлар, хатолар асосан сўровларда 
умумлаштирилган 
кўрсаткичлар 
ҳисобига 
пайдо 
бўлади 
(ташриф 
буюрувчининг ёши, унинг даромади, тунаш сонлари ва шунга ўхшашлар). 
Кўпинча ёшни қайд этишда охири 0 ёки 5 билан тугайдиган умумлаштиришлар 
кўзга ташланади. Мисол учун, ёзувларда 40 ёшли туристлар 39 ва 41 
ёшлилардан кўп учрайди. Бу ҳодиса статистикада ёшларнинг аккумуляцияси 
деб ном олган. Бу хатолар тўпланган статистик материалларни қайта ишлашда 
тузатилмоқда. 
Кўзда тутилган хатолар, номидан ҳам кўриниб турибдики, сўралувчининг 
онгли равишда ҳақиқатни яширишидан пайдо бўлади. Бу хатолар бир 
йўналишда маълумотларни унинг катталик кўрсаткичларини бузиб, пасайтириб 
кўрсатади (масалан, туристик фирмалар обороти). Кўзда тутилган хатолар 


82 
статистик тадқиқотлар учун жуда хавфли. Уларни аниқлаш ва тузатиш учун 
озмунча куч талаб этилмайди.
Статистик формулярлардаги ахборотларнинг тўғрилиги мантиқий ва 
арифметик йўллар билан текшириб кўрилади. Мантиқий назорат чоғида 
қўйилган саволларга жавобларнинг мослиги ёки дастурнинг турли саволларига 
жавоблар ўртасидаги мослик аниқланади. Масалан, «Сафардан мақсад» 
графасида «Америкалик» дейилган бўлса, ўз-ўзидан тушунарлики жавоб 
саволга тўғри келмайди, хато эса, бошқа графага ёзув туфайли келиб чиққан. 
Умумий йиғинди сифатида олинган жавоблар, хилма-хиллик ёзувлари 
ёки бошқа кўрсаткичлар қисми (туристик харажатлар ва уларни статиялар 
бўйича бўлиниши, шунингдек саёҳат кунлари бўйича) мантиқий назорати 
ҳисоблашнинг тўғрилигини текшириш орқали таҳлил этилади. 
Ҳаммасини эмас (танланган) тадқиқотлар пайтида уларнинг хусусиятига 
кўра, юқорида кўриб чиқилган қайд қилинган хатолардан ташқари, 
репрезентатив (тақдим этилган) хатолар ҳам учрайди. Улар кузатув бирлигини 
нотўғри танлаш чоғида пайдо бўлади.
Аниқланган барча хатолар иложи борича тузатилиши керак. Бунинг учун 
кўпинча назорат сўровлари ўтказишга телефон, почта орқали сўровлар олишга 
тўғри келади. БТТ экспертларининг фикрича, қиммат турадиган текширишлар 
чоғида хатолар 5 % дан, пилотаж тадқиқотлар чоғида 13 % дан ошмаслиги 
зарур. 
Тўпланган ахборотлар солиштириб кўрилгандан кейин кейинги қайта 
ишлашларга тайёрланади. Улар жадвалларга кўчирилади. Сўнгра бошқа 
статистик кўрсаткичларнинг асосий аҳамияти ва ўртача катталигини 
ҳисоблашда фойдаланилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish