Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

T
D
T
T
D
;
)
1
(



R
E
R
R
E

D – халқаро транспорт ташишдан даромадлар. Т – халқаро туризмдан 
даромадлар. Е – халқаро транспортда ташиш харажатлари. R - халқаро 
туризмга харажатлар. 
Ҳисоб – китоблар кўрсатадики, статистик кузатувлар ташиш тўғрисида 80 
% ахборот беради. Қолган 20 % баҳолаш йўли билан тўлдирилади. 
Ҳар бир мамлакат учун ва жунаб кетишлар, туристик ва транспорт 
даромадлари, харажатлари тўғрисида маълумотлар олингач, баҳолашнинг 
иккинчи босқичи – даромадлар ва харажатларни таққослаб кўриш бошланади. 
Бутунжаҳон миқёсида халқаро туризмдан тушган тушумлар ва транспортда
ташишлар харажатларига тенглаштирилиши лозим, лекин статистик амалиётда 
улар катталигининг ҳисоби умуман мос келмайди. Бу икки қисмни мос 
келтириш учун, харажатлар ҳажми даромадлар даражасигача кўпайтирилади. 
Деярли ҳамма миллий туристик маълумотларда улар тўғрисида ахборотлар бор 
ва улар тўлароқ ва тўғридир. 
БТТ ҳисоботига мувофиқ, жаҳонда халқаро туризмдан бир хилдаги 
даромадлар 1995 йил харажатлардан 10 % га зиёд бўлди. Мамлакатлар бўйича 
кўрсаткичлар қаторидаги бўшлиқларни тузатиш бўйича фараз 4,5 % га 
қисқартирилди, лекин тўлиқ бартараф этилгани йўқ. Унча ката бўлмаган фарқ 
транспорт даромадлари ва харажатлари ўртасида сақланиб қолди. Баҳолашнинг 
иккинчи босқичида халқаро туризмга харажатлар 25,2 млрд. $ га кўпайган ва 
400,5 млрд. $ ни ташкил этган. Халқаро транспортда ташиш харажатлари эса 
0,8 млрд. $ га кўпайтган. 
Босқичма – босқич усулида баҳолаш ёрдамида статистик ҳисобда хатолар 
ва чалкашликлар камаяди ва халқаро туризм тўғрисида ахборотлар ишончлиги 
ортади. 
Статистик ахборотларни таққослаш ва тўлдириш муаммолари 
макроиқтисодий тадқиқотлар ўтказишнинг туризмга таъсири янгича кўринишда 
намоён бўлади. Ишлаб чиқариш сектори сифатида туризмнинг аҳамиятини 
баҳолаш, аҳоли бирлигини ва ўсишини тезлаштиришни таъминлайди. Туризм 
статистикасининг муҳим вазифаси ҳам шу. Уни ҳал этиш статистик ҳисоб 
методологиясининг мукаммал эмаслиги туфайли қийин кечади. Бунинг туб 
сабаблари илдизи туризм индустриясининг ўзида, унинг соҳа учун типик 
бўлмаган ва мураккаб табиатида.
Иқтисодий тармоғи корхона ва ташкилотларнинг ўхшашлигида, 
вазифаларини умумий бирлашганлигида, улар томонидан тизимда меҳнатни 
оммавий тақсимлаганида ўзини намоён этади. Статистик амалиётда корхона 
ишлаб чиқарадиган маҳсулоти мўлжаллангани ва фаолият турига қараб, у ёки 
бу тармоққа киритилади. Бошқа қолган барча тармоқлардан фарқли равишда 
бир хилдаги маҳсулот ишлаб чиқаришининг характерли белгисидир. Туризмда 
у туристик маҳсулотларга талаб борми, йўқми, уни ким, қачон, қаерда, нима 
учун сотиб олади, бунга эътибор берилмайди. Туристик индустрия тузилиши ва 
таркиби, маҳсулот истеъмол қилиниши охир-оқибат чегарани аниқлаб беради. 
Бундай талқин умум қабул қилинган индустрия дефенициясига мос келмайди. 


86 
Туризм индустрияси статистикасига кирувчи туристик истеъмол статистикаси 
эса тармоқ статистикасидан тушиб қолади. Туристик келишлар, даромад ва 
харажатлар, ташриф буюрувчиларнинг истеъмол хулқ-атворининг қимматли 
характеристикалари, туризм индустриясига кирувчи бошқа тур фаолиятлар 
туристик маҳсулотлар ва уларни ташкил этувчилар бермоқда. Ахборот 
базасининг торлиги, тармоқнинг бошқа кўрсаткичлари билан таққослаш ва 
методологик бирликнинг йўқлиги туризмнинг иқтисодий ролини етарли 
баҳоланмаслигига олиб келади. 
Иқтисодиёт учун туристик секторнинг аҳамияти равшан бўлсада, лекин у 
статистикада етарли ўз аксини топмаган. 
Статистик ҳисобни такомиллаштириш бўйича халқаро ташкилотлар 
жиддий иш олиб боришмоқда. Юқорида туризм тўғрисида статистик 
ахборотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлашда БТТ ўйнаётган 
роль ҳақида айтиб ўтилди. Унинг раҳбарлик органи – Ижро кенгаши ҳузурида 
статистика бўйича комитет тузилган. Котибияти таркибига эса статистика 
сектори киритилган. Бу таркибий тузилмаларга аппарат ҳақидаги 
тушунчаларни тартибга солиш, туризм соҳасига қўлланиладиган статистик 
тадқиқотлар усулларини ва тамонларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. 
Сўровлар ўтказишда ёрдам кўрсатиш ва маълумотларни қайта ишлаш, 
мутахассислар ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш ҳам унинг 
зиммасида. Унинг томонидан маълумотлар йиғиш, ҳисобот шакллари ва ички 
ва халқаро туризм статистикаси бошқа масалалари бўйича услубий йўл-
йўриқлар материаллар тайёрланган. 
1991 йил Оттавада туризм ва саёҳат статистикаси бўйича халқаро 
конференция ўтказилиши муҳим воқеа бўлди. Унинг ташаббускорлари Канада 
ҳукумати билан биргаликда БТТ бўлди. Конференцияда БТТ бош ассамбляси 
томонидан маъқулланган қўлланмалар, тавсиялар ва раҳбарлик учун йўл-
йўриқлар намойиш этилди. Улар орасида айниқса «Туризм соҳасида статистик 
анкеталашни ўтказиш методологияси» ва БТТ базавий директиваси «Миллий 
туристик маъмуриятлар (МТМ) таркибида статистик масалалар бўйича хизмат 
фаолияти ва уни шакллантириш» ўқув қўлланмалари муҳим аҳамият касб этди. 
БТТ нинг Оттава конференцияси натижаларига кўра, «Туризм статистикаси 
бўйича тавсиялар» тайёрланди ва БМТ нинг Статистика комиссиясига кўриб 
чиқиш учун тақдим этилди. Қабул қилинган ва эълон қилинган тегишли 
хужжатлар пакетлари туризм соҳасида статистик фаолиятни такомиллаштириш 
ишида муҳим қадам бўлди. Тавсияларда асосий эътибор халқаро ва миллий 
даражада статистик ахборотларни таққослаш муаммоларига қаратилади. Шу 
мақсадда уларда туризм моҳияти аниқлаб берилди, унинг асосий типлари 
(ички, чиқиш, кириш), ички ва халқаро дефиниция аниқлаб берилди. Илмий 
қўлланишга «Миллий туризм», ва «Мамлакат доирасида туризм» деган янги 
тушунчалар киритилди. Махсус бўлим туристик харажатларга, уларнинг 
статиялар бўйича таркибига бағишланади ва тўлов балансида ўз аксини топади. 
Хужжатлар пакетига шунингдек туризмдаги фаолиятнинг стандарт 
халқаро классификация турлари киритилади. 


87 
БТТ дастурий хужжатлари билан бир қаторда даврий нашрлар ҳам 
тарқатилади. БТТ «Туристик статистика йилномаси» (“Yearbook of Tonrism 
Statistes”), «Статистик тўплам» (Compendiumof Tourism Statisties), шунингдек 
«Хорижий туризм – чегара расмиятчилиги» “(Тravil Abroad Formalites)” ва 
ойлик «БТТ янгиликлари» (WTONEWS) журнали нашр қилмоқда. Кейинги 
йилларда конъюнктур – тадқиқотлар тўплами чиқа бошлади, у туристик 
соҳаларнинг барчаси бўйича янги ахборотларга эга. Мисол учун «Туризм 
тараққиёти тўғрисида ҳисобот (сиёсат ва йўналишлар)» («Tourism Development 
(policy andtrends»), «Туризм ва саёҳатнинг ҳозирги замон йўналиши» (“Сerrent 
Travel Tjurism Indictors”) «Жаҳон туризмнинг иқтисодий ревюси» (“Economic 
Reviw World Tourism”) ҳ.к. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish