77
Текширув ката амалий аҳамиятга эга бўлиб, сўров давомида олинган
материаллар туристик фирмалар, хусусан, стратегик режалаштириш ва
маркетинг сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланиши мумкин.
Потенциал мижозларнинг турли характеристикаларида ҳақиқий ва ёлғон
маълумотларни ажрата олиш туристик маҳсулотларнинг бозордаги ҳаракати
самарали йўлларини қидириб топишда ёрдам беради. Мисол учун, Огайо
шатитида ўтказилган текширув ташкилотчилари грек йўналишида ишловчи
туристик фирмаларга АҚШда тарқалган грек газета –журналлари
рекламаларидан, Америкада эшиттириладиган грек радиосидан фойдаланишни
тавсия этишади. Унчалик қиммат бўлмаган бу реклама воситалари мижозни
жалб этишга, унга зарур ахборотларни етказиб беришга имкон яратади.
Америка грекларини текшириш усули этник камчиликни, ташкил
қилувчи бошқа диаспораларга ҳам жорий этилиши мумкин.
Америка греклари тўғрисидаги маълумотлар текширувнинг кўпроқ
оммавий усули-сўров йўли билан тўпланган. Унинг хусусияти ўзи ҳисобланади.
Чунки ўрганилаётган ҳодиса ва социал жараёнларнинг бевосита иштирокчиси
унинг ўзидир. Сўровчилар билан муносабат шаклларига боғлиқ ҳолда оғзаки
ёки ёзма равишда сўровнинг икки хилига боғлиқ: интервью ва анкета
сўровлари. Бир қатор текширув ҳолатлари аралаш стратегияга таянади.
Алоҳида гуруҳлар сўралувчилари анкета натижалари бўйича интервью
чуқурлаштирилган дастур бўйича олинади.
Бирламчи маълумотлар йиғиш чоғида ҳисобчи сўралувчи билан ҳамма
вақт ҳам юзма-юз муносабатда бўлмайди. Баъзан, у зарур маълумотларни
оператив воситалар, мисол учун ЭҲМ ёрдамида олиши мумкин. Кейинги
вақтларда Ғарбда компьютер интервьюси тез-тез қўлланилапти. Бундай
интервью олиш чоғида сўралувчига саволлар монитор экрани орқали берилади.
Жавоблар ЭҲМ хотирасига қайта кодланмасдан ва таҳрир қилинмасдан
киритилади. Бу вақтни тежайди, хатолар эҳтимолини камайтиради. Сўровлар
учун компьютерлар кўп ҳолларда отелларда холларга ўрнатилади. Унга эркин
бориш таъминланади ва ҳар бир меҳмон тегишли ёзувни амалга ошириши
мумкин. Бу ёзувларда унинг фикри, истак ва таклифлари акс этади.
Сўров кенг тарқалган бўлсада, лекин кузатувнинг универсал усули эмас.
Статистик ва социал амалиётда шундай вазиятлар бўладики, у етарли самарали
бўлмайди. Бундай ҳолларда мутахассислар бошқа усуллар – хужжатлар
таҳлили, эксперт баҳолашлар ва бошқалар ёки уларнинг сўровлар мослиги
билан иш кўрадилар.
Туристлар харажатлар ҳақида статистик маълумотлар йиғишда турли
усуллардан ҳам фойдаланилади. Улардан бири-
Do'stlaringiz bilan baham: