Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

компенсацияланади,
булар банк усулидаги 
статистик ҳисобга кирмай қолади. 
Ниҳоят банк усули ҳудудий бўлинмаларда туристик харажатлар ҳақида 
тўлиқ ва тўғри тасаввур бермайди. Ҳисоб - китоблар мамлакат бўйлаб кезиб 
юрадиган пул бирлигида юритилади. Уларнинг айримлари жуда кенг ҳудудда 
характерланади ва турли давлатлардан келган туристлар томонидан 
алмаштиришга чиқарилади. Бундай вазиятда валюта операцияларини ушбу 
мамлакатлар бўйича тақсимлаш нафақат жуда қийин, балки бунинг иложи ҳам 
йўқ. 
Венециан университети ҳузуридаги туризм иқтисодиёти бўйича халқаро 
тадқиқотлар маркази мутахассисларнинг баҳолашлари бўйича Италияда банк 
усулида ҳисоблашда халқаро туризмдан тушган тушумлар 20 % кам чиққан. 
Хатони махсус статистик кузатувлар ёрдамида аниқлаш ва тузатишга муваффақ 
бўлинди. 
Туризмда махсус ташкил қилинадиган кузатувлар.
Туристик оқимлар 
ва харажатлар аниқ ҳисоби туризм статистикаси бош усуллари - чегарага ва 
жойлаштириш воситаларига келганларни қайд этиш, шунингдек банк усуллари 
– махсус кузатувлар ташкил этиш билан биргаликда олиб борилганда ортади. 
Иммиграция хизмати томонидан тақдим этиладиган ҳисобот, туристларни 
қабул қилиш бўйича корхоналар, банклар ва валюта алмаштириш пунктлари 
ҳисоботлари асосий статистик ахборотлар манбаи бўлиб хизмат қилади. Аммо 
оммавий-иқтисодий мураккаб ҳодисалар сингари у туризмнинг ҳамма 
томонларини қамраб олиш имкониятига эга эмас.
Шунинг учун ҳам унинг бир қисм маълумотлари махсус статистик 
кузатувлар ёрдамида олинади. Уларнинг ахборотлари келиб тушиши чоғида 
ишланади. Сўнгра тизимлаштирилади, ҳисобдорлиги тўлдирилади ва туристик 
фаолиятнинг алоҳида қирраларини синчиклаб ўрганишга имкон беради. 
Текширув ўтказиш ката тайёргарлик кўришни талаб қиладиган жуда 
мураккаб иш бўлиб, у олинадиган маълумотларнинг тўлиқлигини, уларни 
ишночлигини, бирхиллигини, ўз вақтидалиги ва таққосланганини таъминлаши 


73 
лозим. Маълумотларни йиғиш олдиндан ишлаб чиқилган режа бўйича амалга 
оширилади. Режада кузатувнинг методологик, методик ва ташкилий 
масалалари акс этади. Унда мақсади қўйилади, объекти ва кузатув бирлиги 
ажратилади, ҳамда текширув дастури тузилади. 
Ҳар қандай статистик кузатувни режалаштиришда энг аввало унинг аниқ 
мақсадлари шакллантирилади. Худди ана шу вазифалар руйхатини 
аниқлаштиради ва статистик кузатувлар жараёнида олинадиган маълумотларни 
аниқлайди. Туристик текширувларнинг кўпроқ тарқалган мақсадлари алоҳида 
мамлакатлар бўйича келишлар сонини (чиқиб кетиш оқими учун чиқишлар) 
белгилаш ҳисобланади. Унда ташриф буюрувчиларнинг жинсий таркиби, ёши, 
оилавий аҳволи, фуқаролиги, маълумотлилик даражаси ва бошқалар 
ифодаланади.
Туристик текширувларда сaфарнинг ўзига алоҳида эътибор қаратилади. 
Бориладиган жойи, кўзланган масофа, транспорт тури, бўлиш давомийлиги, 
жойлаштириш типи ва бошқалар кўзда тутилади. 
Ташриф буюрувчиларни текширишдан мақсад – Аруба оролига (Кичик 
Антил ороллари архипелаги, Вест-Индия) уюштириладиган саёҳатларни 
мунтазам ҳар уч ойда бир марта кўздан кечиришдан иборат. Яъни туристлар 
таркибини аниқлаш, оролга асосий туристик оқимни ташкил қилаётган 
мамлакатлар, ташриф буюрувчилар томонидан туристик йўналиш сифатида 
Арубани танланиши, уларнинг Арубада бўлиш чоғида харажатлари катталиги, 
таклиф қилинган туристик маҳсулотлардан қониқиш даражаси кабилар 
эътиборга олинади. Бу ахборотлар маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва 
амалга 
ошириш, 
таклиф 
қилинаётган 
туристик 
маҳсулотларни 
такомиллаштириш ёки янгиларини яратиш учун зарурдир. 
Мақсадни танлаш билан бир қаторда кузатув объекти ажратилади. Яъни 
олинадиган маълумотлар моҳияти ўрганилади. Кузатув объектини аниқлашда 
ўрганилаётган статистик маълумот аниқ чегарасини белгилаш талаб этилади. 
Бир ҳолатда бу иш мақсадларида сафар қилаётган шахс, бошқасида шахсий 
автомобилда саёҳат қилувчи, учинчисида эса фақат Европадан ёки бошқа бирор 
мамлакатлар (ҳудудлар)дан келаётган туристлар бўлиши мумкин.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish