Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

 
Назорат саволлари
 
1.
Дунённинг субрегион ва туристик ҳудудларини географик харитадан 
кўрсатинг. 
2.
Туристик келишлар бўйича жаҳонда қайси мамлакат етакчи?
3.
Жаҳонда қайси миллат энг саёҳатчи ҳисобланади? 
4.
Дам олиш ва кўнгилочиш мақсадидаги туристик оқимлар тақсимланиш 
миқёслари хусусиятлари нимада? 
5.
Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида курорт туризми ўсишини 
нима билан изоҳлаш мумкин? 
6.
Кўнгил очиш ва дам олиш мақсадидаги туризм марказларини айтинг. 
7.
Ишга алоқадор туризм турларини ажратиб кўрсатинг ва уларни 
таърифланг. 
8.
Инсентив туризм нима ва у қайси даврда пайдо бўлган? 
9.
Диний туризм марказларини санаб ўтинг ва уларга таъриф беринг. 
10.
Ислом динининг маркази қайси шаҳар ва у тўғрисида нималарни 
биласиз? 
11.
Иерусалим (Қуддус) қайси динларни маркази ҳисобланади ва у қайси 
мамлакатда жойлашган? 
12.
Буддизм динига сиғинувчи халқларни санаб ўтинг ва бу диннинг маркази 
қайси мамлакатда жойлашган? 


185 
VII Боб. ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИ
 
7.1. Туризм индустрияси тушунчаси.
7.2. Транспорт ташиш сектори 
7.3. Жойлаштириш сектори 
7.4. Овқатланиш сектори 
7.5. Сайр – томоша сектори 
7.6. Туроператорлар ва турагентлар 
7.1. Туризм индустрияси тушунчаси 
 
Туризм индустриясини аниқлашнинг жуда кўп йўллари мавжуд. Улардан 
бири ва нисбатан мувоффақиятлироғига БМТнинг 1971 йилда савдо ва 
тараққиёт бўйича Конференциясида баҳо берилди. Унга кўра, 
туризм 
индустрияси – саёҳат қилувчи шахслар учун товарлар ва хизматларга 
қаратилган ўхшаш ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолиятлар 
турларидир. 
Кейинчалик туризм индустрия тушунчаси ўз моҳиятини ойдинлаштириш 
ва туристик сектор таркибини белгилашда турли хил қийинчиликларга дуч 
келишди. Улар туризм индустриясининг иқтисодиётни бошқа соҳалари билан 
ўзаро мустаҳкам боғлиқлигидан пайдо бўлганди. Туристик талаблар мажмуаси 
ва кўп қиррали эҳтиёжларини қондиришда саноат ва қишлоқ хўжалиги, 
қурилиш ва савдо тармоқлари иштирок этди. АҚШ савдо вазирлигининг 
маълумотлари бўйича, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш соҳасига 
мамлакат иқтисодиётининг 24 тармоғи жалб этилган. Шу муносабат билан 
туристик секторга аниқ чегара қўйиш ва тармоқлардан ажратиб ташлаш ғоят 
мушкул ишдир. 
Ҳозирги пайтда амалдаги классификаторлардан бирортаси ҳам туристик 
фаолият турларини узил-кесил белгиловчи руйхатга эга эмас. Туризм соҳасида 
фаолият турларининг халқаро классификацияси (СИКТА) стандартлари БТТ 
(ВТО) томонидан ишлаб чиқилган ва 1993 йилда БМТ статистикаси комиссияси 
томонидан вақтинча классификация сифатида қабул қилинган. СИКТА 
туризмга дахлдор статистик ахборотларни объектив йиғув тизимини яратиш
қайта ишлаш, умумлаштириш ва тарқатишга хизмат қилишга асосланган. 
СИКТА ни жорий этиш имкон беради: 

туризмнинг нисбатан тўлиқроқ статистик манзарасини яратиш; 

миллий ҳисобларни туризмдаги иқтисодий фаолиятнинг турлари 
классификациясини янги принципларга қаратиш; 

туризм тўғрисида миллий ва халқаро даражада статистик 
маълумотларни таққослашни таъминлаш; 

мутахассисларга бозор конъюктураси, туристик товарлар ва хизматлар 
тўғрисида ишончли ахборотлар тақдим этиш; 

статистик хужжатларда туризм фаолияти турлари классификациясини 
талаб ва таклиф нуқтаи назаридан боғлаш; 


186 

халқаро савдо тараққиётида туризм ҳиссаси ва тўлов баланси аҳволи 
тўғрисида аниқроқ баҳолаш ва ўтказиш. 
СИКТА ишланмаларида марказий масала бўлиб классификацион 
белгиларни танлаш ҳисобланади. Туризм билан боғлиқ иқтисодий фаолият 
анъанавий равишда ташриф буюрувчилар товар ва хизматлар истеъмолидан ва 
уларга сарфланадиган туристик харажатлар нуқтаи назарида аниқланади. 
Туризмга бундай ёндошувда турли тармоқлар фаолият турларини қамраб олган 
йиғув соҳаси асосий манба сифатида намоён бўлади, чунки ташриф 
бюрувчилар иқтисодиётнинг амалда ҳамма соҳаларида харажатларни кўтаради. 
«Туристик харажатларга дахлдор таъсирлар ҳисобига олинганда, фақат бир 
соҳа – мудофаа ҳеч қандай таъсирга эга бўлмайди» деб таъкидланади. 
Мавжуд туристик фаолият турлари ва маҳсулотлари руйхати асосий 
статистик ҳисоботлар шаклларида туризм ҳақида зарур тарзда тасаввур 
бермасада муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Унинг 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish