Халқаро туризм


Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция
ва 
Нидерландия
кабилар денгиз бўйи курортлари билан ажралиб туради. Аммо улар кўпроқ 
ички аҳамиятга эгадир. 
Америкада даволаш – соғломлаштириш туризми.
Америка қитъасида 
даволаш-соғломлаштириш туризми бозорида шубҳасиз АҚШ еткачи ўринни 
эгаллайди. Унинг соғлиқни сақлашдаги ютуқлари (органлар ва хужайраларни 
кўчириб ўтказиш, кардиохрурургия, пластик операция) бутун дунёда тан 
олинган. Врачлар ва ёрдамчи тиббиёт ходимлари дунёда энг малакали ва 
маҳоратли ҳисобланадилар. Клиник комплекслар илм-фан ютуқларининг энг 
сўнгги ускуналари билан жиҳозланган. Аммо АҚШда тиббий ёрдам жуда 
қиммат туради. Шунинг учун ҳам тобора кўпроқ америкаликлар ўз 
саломатликларига жиддий эътибор билан қарайдилар. Турли касалликлар 
олдини олиш чораларини кўрадилар ва шу мақсадда курортларга борадилар. 
Шимолий Америка курортларининг асосий тури – бальнеологик типда. 
Улар барча штатларда мавжуд бўлиб, АҚШнинг марказий қисмида Арканзас 
штатида жойлашган Хот–Спрингс, Хибер-Спрингс, Маммот – Спрингс 
курортлари ўзининг минерал сувлари билан машҳур. Нью-Йорк шаҳри 
чеккасидаги Лонг-Бич, Атлантика океани қирғоғидаги Хаттерас, Шимолий 


183 
Каролина, Флоридадаги Майами–Бич, Калифорниядаги Сан-Диего ва Санта-
Круз денгиз бўйи иқлим курортларида дам олишга талаб катта. Кўл бўйи 
курортлари ҳам машҳур. Кўпчилик америкаликлар дам олиш ва даволаниш 
учун Марказий Америка, Барбадос, Куба ва Багам оролларини маъқул 
кўришсада, бу кўлбўйи курортлари ҳам доимо гавжум. 
Яқин Шарқ
даволаш –соғломлаштириш мақсадида туристлар оқими 
«Ҳаёт йўли» бўйлаб туз ва минерал моддаларга бой Ўлик денгиз сари йўл 
олишади. Унинг суви ҳатто оддий организмларнинг яшаши учун ҳам яроқсиз. 
Аммо Исроилнинг Эйн-Бокек, Эйн-Букек, Эйн-Геди, Неве – Зохар ва Ўлик 
денгиз бўйларида жойлашган бошқа курортларига келаётган туристлар аъло 
даражада терапевтик давоси олишларини яхши билишади. 
Ўлик денгиз райони ёки кўпинча Шўр денгиз деб аталувчи бу жойлар 
шифобахш минерал термал сувлари, балчиғи, айниқса инсонга ижобий таъсир 
этувчи биометереологик шароити, бошқа табиий шифобахшлик омиллари 
уйғунлиги билан ажралиб туради. Миллион йиллар аввал Ер қобиғи силжиши 
оқибатида Ўлик денгиз океандан ажралиб қолган ва туз ҳамда минераллар кўп 
миқдорда тўпланган жонсиз кўлга айланган. Унинг сувида бром 80, магний 35, 
туз 10 марта океандагидан кўп. Сувнинг алоҳида химиявий таркиби қувватни 
тиклаш ва организмни ёшартириш хусусиятига эга. Бром асаб тизимини 
тинчлантиради. Магний тонусни рағбатлантиришда ва терини тозалайди. Ўлик 
денгиз сувининг зичлиги хусусияти шундаки, унга тушган сузишни 
билмайдиган киши ҳам чўкиб кетмайди, бемалол сув юзасида қалқиб 
тураверади. 
Ўлик денгиз бошқа минерал манабалардан: тоғ тоза сувларидан, 
шифобахш бўлоқлардан тўйинади. Улар ўзи билан шифобахш балчиқларни 
оқизиб келади. Турли хил моддалар ва минерал тузларга бой бўлган бу балчиқ 
организмда мода алмашинувини яхшилайди. Кишини бардам қилади, кўпгина 
касалликларнинг олдини олади. Ўлик денгиз курортлари кишиларнинг 
даволаниш ҳақидаги тасаввурларини тубдан ўзгартириб юборади. Даволаниш 
жараёни бу ерда бошқа муолажаларга қараганда дам олиш ва кўнги лочишда 
кўпроқ хуш кайфият уйғотади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish