180
сув билан даволанишнинг марказига айланади. Бугунги кунда 22 та Венгрия
шаҳри ва 62 посёлкаси даволаниш масканлари сифатида расман тан олинган.
Бальнеологик курортларга ташриф буюриш Венгрияга саёҳатларнинг
бош мотивацияларидан бири ҳисобланади. Мамлакатга келган туристларнинг
ҳар учинчиси сувларга борган. Венгрия курортларида дам олиш ва даволаниш
айниқса
Германия, АҚШ, Австрия, шунингдек Венгриянинг ўзини аҳолиси
ўртасида жуда машҳур. Туристик оқимлар икки йўналиш бўйича Будапешт ва
Балатон кўлига қараб интилади. XIX асрдаёқ Венгрия пойтахти Будапешт
шифобахш сувлар шаҳри мақомини олган эди. Унинг диққатга сазовар
жойларидан бир шарқ ҳаммомлари ҳисобланади. У XVI-XVII асрлар – турк
ҳукмронлиги давридан буён сақланиб келмоқда ва ишлаб келаяпти.
Даволанишни сувда дам олиш билан қўшиб олиб боришни истовчи туристлар
Европадаги иссиқ энг катта кўллардан бири Балатон кўлига қараб йўл
оладилар. Бу жой балиқ овлаш, сузиш, елканли спорт, эшкакли қайиқда сузиш,
сув чанғиси билан шуғалланиш учун энг қулай ҳисобланади. Ҳар йили кўлга
турли мамлакатлардан 100 минггача туристлар келишади.
Польша
– даволаниш – соғломлаштириш
туризми бозорида
бальнеологик ва балчиқ билан даволаш курортлари – Свиноуйсьце, Камень-
Поморски, Колобжег Болтиқ денгизи қирғоқларида жойлашган.
Улар чех ва
венгер курортларига нисбатан кам танилган ва ҳозирча улар билан
рақобаталаша олмайди, албатта. Зарур реклама йўқлиги тиббий хизмат
даражасининг унча юқори
эмаслиги, шунингдек совуқ денгиз польяк
курортлари имкониятларини чеклаб қўяяпти. Польшада даволаниш –
соғломлаштиришнинг денгиз бўйи туризмини ривожлантиришга ҳудди уч
Болтиқбўйи давлатлари Эстония, Латвия, Литва сингари ҳудуддаги ноқулай
экологик вазият ҳам салбий таъсир қилаяпти. Денгиз қирғоқ бўйи районлари
саноат чиқиндилари ва оқовалар билан ифлосланмоқда. Кўпчилик
корхоналар
техник жиҳатдан эскирган ва теварак – атроф муҳофазаси талабларига кўра
янги технологиялар билан жиҳозланишга муҳтож. Асосий зарарли моддалар
денгиз акваторияси ва шарқий ва жануби-шарқий қирғоқлар бўйлаб жойлашган
шаҳарлар ва саноат объектларидан тушаяпти. Бактериал ифлосланиш
даражасининг ошиши муносабати билан айрим Болтиқ бўйи пляжлари
ёпилаяпти, чўмилиш тақиқланмоқда. Шунинг учун Польшанинг денгиз бўйи
районларига туристлар келиши кескин қисқариб кетаяпти.
Нисбатан умидбахш уйғотувчи вазият тоғли
жойларда жойлашган
иқлимий курортларда ҳукм сурмоқда. Кўп сонли тоғ иқлими туризми
Польшани даволаниш – соғломлаштириш туризмига ихтисолашишида кенг
истиқболлар очади. Мамлакат тоғ иқлим курортлари Судет ва Карпат тоғларида
тўпланган. Сондецких Бескид шарқий тоғ ён бағирларида поляк курортлари
марвариди Криница шаҳри жойлашган. Юз йиллар давомида у ўзининг
шифобахш минерал сувлари ва балчиқлари билан машҳур бўлиб келаяпти.
Сўнгги даврларда эса тоғ иқлим курорти ва
спорт маркази сифатида донг
таратган.
Чехия, Венгрия ва Польшадан ташқари, даволаниш – соғломлаштириш
туризми
Do'stlaringiz bilan baham: