Халқаро туризм


дестинация – бу маълум хизматлар таклиф қиладиган



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

, дестинация – бу маълум хизматлар таклиф қиладиган, 
туристнинг эҳтиёжини қондирадиган, мақсадлари талабига жавоб берадиган 
территория ёки манзилдир.
Дестинация бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бирламчи 
дестинацияга ўзининг жалб қилиш хусусиятлари билан мижозни ташриф 
буюришга чорлайди. Бундан кўзда тутилган асосий мақсад – бу қизиқишни 
маълум етарли узоқ вақт оралиқда (масалан, бир ҳафтага) қондиришдан иборат. 
Иккиламчи дестинация (ёки йўлда тўхташ) биринчи дестинацияга бориш 
йўлида тўхталмаса бўлмайдиган жойни билдиради. Иккиламчи дестинацияни 
асосий вазифаси туристларни бир – икки кунга истакларини қондиришдан иборат. 
У бир томондан биринчи дестинацияга боришда йўлда тўхташ зарурати, иккинчи 
томондан турист учун диққатга сазовар жойларни томоша қилиш учун бир-икки 
кунлик сайр-томошадир. Шунинг учун ҳам иккиламчи дестинация қисқа муддатга 
туристларни кўпроқ жалб қилиши лозим. 
Яна бир муҳим жиҳатни таъкидлаш керак. Бирламчи дестинация ҳамма вақт 
маълум ҳудудда жойлашиши билан характерланади (масалан, Диснейленд), 
иккиламчиси эса транспорт коммуникацияларига нисбатан албатта қулай 
жойлашган бўлиши зарур. 
1.2. Туризм туркуми (категориялари) 
Туризм соҳаси – кўпқиррали ҳодиса бўлиб, у кўпгина шаклларда намоён 
бўлади ва илмий адабиётларда унинг жуда кўп таърифлари учрайди. Аммо туризм 
концепциясини ёзиш ва бу тушунчани имконият даражасида аниқроқ 
шакллантириш учун иложи борича қўйидаги саволларни албатта таҳлил этиш 
зарур: 

Туризмни ўрганиш мақсадида – 
туризм феномени (ҳодиса)
таҳлили 
биринчи галда бу феномен нималарни ўз ичига қамраб олганлигини 
аниқлаш талаб этилади. 




Статистика мақсадлари учун – туризм феноменини ўлчаш учун уни жуда 
ҳам аниқликда белгилаш лозим. 
Туризмни бошланғич ва нисбатан аниқроқ белгилаш Берн университети 
профессорлари Гунзикер ва Крапаф (Швецария) томонидан амалга оширилди ва 
кейинроқ туризм илмий экспертлари Халқаро ассоциацияси томонидан қабул 
қилинди. Олимлар туризмни ҳодиса сифатида ва саёҳат чоғида вужудга келадиган 
ўзаро муносабатлар деб қараш керак деб ҳисоблайдилар. Қайсиким, у ҳали доимий 
бўлишга олиб келгани йўқ ва бирор-бир фойда олиш билан боғлиқ эмас.
Вақт ўтиши билан туризмнинг бу концепцияси модификациялашди ва 
туризмда ишбирлармонликка доир турли хил саёҳатларни ҳам кирита бошлашди. 
Қайсиким, доимий бўлишга олиб келмайди ва келган мамлакатда даромад 
кўришни хаёлига келтирмайди. Шунинг учун уларнинг иқтисодий аҳамияти ҳам 
шундайлигича қолади. Яъни туризм «шахсларни уларнинг одатдаги муҳитидан 
ташқарида бўлган чоғи, саёҳатга чиққан ва жой (манзил)га етиб келган, дам олиш 
ёки иш юзасидан четда бир йилдан ортиқ бўлмаган даврдаги фаолиятидир» (БТТ).
Улар орасида туризмнинг беш хил таърифини концептуал аниқланиши 
зарур: 

туризм – одамларнинг мўлжалланган туристик манзиллар сари 
ҳаракатланиши натижаси ва у ерда туристик эҳтиёжларини қондириш 
мақсадида тўхташидир; 

туризмнинг турли шакллари икки базавий элементни ўз ичига олади: 
кўзланган туристик манзилга саёҳат (жойни алмаштириш) ва мазкур 
манзилда тўхташ, қайсиким, жойлашиш ва овқатланиш ва бошқа 
эҳтиёжларни қондиришни кўзда тутади; 

саёҳат туристнинг доимий яшаш жойидан – мамлакатдан (ҳудуд, яшаш 
жойи) чиқиб кетишини билдиради; 

туристларнинг турли туристик манзиллар сари ҳаракатлари вақтинчалик 
ҳисобланади. Яъни туристлар доимий яшаш жойига бир неча кун, ҳафта 
ёки ойдан кейин қайтиб келадилар; 

одамлар туристик жойларга турли мақсадларда ташриф буюрадилар, 
қайсиким, доимий яшаш ва даромад олиш (ишчанлик фаоллиги)ни кўзда 
тутмайди. 
Туризм унинг барча шаклларида ривожланиши мавжуд маблағ ресурслари 
ва индивидуалларнинг бир вақтларига боғлиқ фаолиятида намоён бўлади. 
Таъкидлаш зарурки, одамларнинг саёҳат қилишлари бўйича сабаблардан бири бу 
– сайр, томоша ва кундалик ташвишлардан холи бўлиш ҳисобланади. Туризм 
саёҳатчиларнинг кўзланган жойга ҳаракатланиши ҳисобланади, қайсиким ҳам 
мамлакатда, ҳам ундан ташқарида бўлишади. Кўпинча саёҳатчилар сони 
маҳаллий аҳоли сони билан таққосланади, қайсиким улар ташриф буюради 
(ҳатто сон жиҳатидан улардан ошади). Туризмнинг барча шакллари қайсидир 
саёҳат турини ўз ичига олади, лекин саёҳатнинг ҳамма тури ҳам туризм 
бўлавермайди. БТТ тавсияларига кўра, туристлар ҳаммаси ташриф буюрувчилар 
сифатида белгиланади. Шу тарзда барча саёҳатчилар ташриф буюрувчилар 
(туристик статистикага қўшилади) га ва бошқа саёҳатчилар (туристик 
статистикага қўшилмайди) га бўлинади. 


10 
Туризмнинг вақтинчалик характери уни миграциядан фарқлайди. 
Миграция – аҳолининг ҳаракати ва яшаш жойини ўзгартиришидир. Туризм эса 
саёҳатнинг қисқа муддатлиги ва аҳолининг кўзланган манзилга мавсумий ва 
вақтинчалик харакатланиши бўлиб, уларни талабларини қондиради. 
Туризм таърифини тўлароқ белгилаш учун БТТ туризм турлари бўйича 
қуйидаги тасниф (классификация)ни киритишни таклиф қилди: ички, кириш ва 
чиқиш туризми. Туризмни таснифлаш (классификациялар)нинг асосий мезони 
бўлиб, туристларнинг давлат чегараларини кесиб ўтиши ҳисобланади. Бунинг 
устига мазкур тасниф (классификация)ларни мамлакатлар учун ҳам, ҳар бир аниқ 
минтақа, манзил учун ҳам қўллаш мумкин.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish