Халқаро туризм


«Туризм -  одатдаги муҳитдан ташқарида дам олиш, ишга алоқадор ва бошқа



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

«Туризм
одатдаги муҳитдан ташқарида дам олиш, ишга алоқадор ва бошқа 
мақсадларда бир йилдан кўп бўлмаган даврда бўлган саёхат ва 
жойларда бўлишни амалга оширган шахс фаолияти»; 

Туризм
– жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан 
соғломлаштириш, маърифий, касбий – амалий ёки бошқа мақсадларда 
борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан 
шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб кетиши 
(саёҳат қилиши) дир. (Ўзбекистон Республикасининг 
«Туризм 
тўғрисидаги қонуни».
3 модда. 1999 йил 20 август).



Транзит минтақа (транзит 
йўналиш)
Тизимли ёндошувдан фойдаланиб, «туризм» тушунчасини таҳлил қилар 
эканмиз, Америкалик профессор Мейнсен университети, Окленд ш. Лейпер 
концепциясини ажратамиз. У туризмни уч асосий элементлардан иборат тизим 
деб атайди: 
1. Географик компонент; 
2. Туристлар;
3. Туристик индустрия.
Географик компонент ўз ўрнида қўйидаги элементларни қамраб
олади: 

туристларни «вужудга келтирувчи» минтақа; 

транзит минтақа; 

туристик манзил (дестинация)лар минтақаси (1- расм). 
Расм 1 
Туризм ягона тизим сифатида 
 
 
 
Туристларни
 
Жўнаб кетувчи туристлар
Минтақа, 
«вужудга туристик манзил 
келтирувчи» (дистинация)
минтақа
 
Қайтаётган туристлар
 
 
 
Туристларни «вужудга Туристлар тўхтаб ўтади- Кўзланган манзил
келтирувчи» минтақалар ган жойлар (мамлакат, (саёҳат мақсади) 
(мамлакат, ўлка, вилоят, ўлка, вилоят, туман, 
туман, шаҳар ва бошқ.) шаҳар ва бошқалар) 
Манба: 
«Экономика и организация туризма» М., 2006 
Туристларни «вужудга келтирувчи» минтақа ўзида туристлар ўз саёҳатини 
бошлаган уни ташкил қилган жой сифатида намоён бўлади. Мазкур элемент 
масалаларини ўрганишнинг асосий омиллари шундан иборатки, уларнинг 
ижтимоий-иқтисодий ва демографик хусусиятлари, географик жойлашган ерининг 
туризм талабаларини рағбатлантирувчи сифатлари қараб чиқилади. Табиийки, 
туризм индустриясида асосий маркетинг операциялари худди шу ерда амалга 
оширилади. 
Туристлар «вужудга келтирувчи» минтақада доимий равишда потенциал 
истеъмолчиларни саёҳатга чорловчи мотивлар (раҳбатлантирувчи) жараёнлари 
кечади. Одамлар турли мамлакатлар ҳақида китоблар ўқийдилар, журналларни 
томоша қиладилар, реклама ахборотларини ўрганадилар, телевизор кўрадилар, 



таниш-билишлари, қариндош-уруғлари билан мулоқатда бўладилар ва ниҳоят 
аълум қарорга келадилар ва саёҳатга йўл олдилар.
Туризмга таъсир этувчи омиллар: табиий, иқтисодий, технологик, 
ижтимоий, маданий, сиёсий, ҳуқуқий, жисмоний ва бошқалар. 
Транзит
сўзининг маъноси бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга учинчи 
мамлакат тупроғи орқали пасажжирлар ва юкларни олиб ўтиш тушунилади. 
Туристлар ўз саёҳат мақсади сари йўл олар эканлар, бир мунча вақт (бир 
неча соатдан бир неча кунгача) транзит минтақа деб алатувчи жойларда 
тўхташлари мумкин. Бу энг аввало бир транспортдан бошқа транспорт воситасига 
(масалан, самолётдан автобусга) ўтиб ўтиш жойи. Шунинг учун ҳам транспорт 
хизмати бу ерда асосий роль ўйнайди. Транзит минтақаси функцияларидан бири 
шундан иборатки, туристларга умумий овқатланиш корхоналари томонидан 
(ресторанлар, кафе ва бошқ.) хизмат кўрсатилишидир. Аммо, туристлар бу ерда 
диққатга сазовар жойлар бўлса, уларни томоша қилиш учун бир неча кун 
қолишлари ҳам мумкин. 
Транзит минтақаси (транзит йўналиш) туристларни «вужудга келтирувчи» 
ва туристик дестинация (манзил)лар ўртасида боғловчи буғин ҳисобланади. Бу 
тушунча мазкур схеманинг энг муҳим элементлари саналади. Чунки транзит 
минтақа орқали турли туристик оқимлар ўтиши мумкин. Аммо бироқ саёҳатнинг 
мақсади – бу туристик дестинация минтақасидир. Дестинация тушунчаси, унинг 
моҳияти ва хусусиятларига тўхталамиз. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish