Халқаро савдо битимларини тайёрлаш техникаси ва процедураси



Download 30,76 Kb.
bet1/5
Sana06.03.2023
Hajmi30,76 Kb.
#916851
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Халқаро савдо битимларини тайёрлаш техникаси ва процедураси


. Халқаро савдо битимларини тайёрлаш техникаси ва процедураси.



  1. Олди - сотди шартномаларни тузишга тайёргарлик.

  1. Экспорт битимини тайёрлаш муолажаси.

  1. Экспорт битимини тайёрлаш учун зарур ҳужжатлар.

  1. Импорт битимини тайёрлаш процедураси.

  1. Савдо битимини процедураси ва уни тайёрлаш.




  1. Олди - сотди шартномаларни тузишга тайёргарлик.

Экспорт-импорт операцияларни амалга оширишнинг халқаро тажрибаси маълум бир тижорат фаолиятини амалга оширишни кўзда тутади. Бу фаолият алоҳида босқич ва даврлардан иборат, булар ўз ичида келишувни бажаришга керак бўлган хужжатларни тўлдириш, қайта тўлатиш ва қайта ишлаш билан боғлик бўлган аниқ масалалар ўз ечимини топади.


Бевосита экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш бир неча босқичга бўлинади: олди-сотди шартномаларни тузишга тайёрлаш; олди-сотди шартномаларини тузиш; олди-сотди шартномаларни бажариш. Ҳар битта босқич ўз навбатида бир неча кетма-кет босқичларга бўлинади. Экспорт қилувчининг ҳам импорт қилувчининг ҳам асосий вазифаси контрагентни излаш ва танлаш ҳисобланади. Контрагентни танлашда бир нечта саволлар вужудга келади: қайси бозорда товарни сотиш ва сотиб олиш; қайси хорижий харидор ёки етказиб берувчи билан битим тузган яхши, битимни тузишга тайёрланиш даврида мўлжалланаётган контрагентга алоқани танлаш ва ўрнатиш амалга оширилади. Контрагентни танлашда кўпгина омиллар инобатга олинади. Биринчи навбатда бозорнинг монополизация даражаси; қайси фирмалар билан савдо алоқаларини давомийлиги; фирма фаолиятини тури.
Контрагентларни аниқлашдан кейин экспорт қилувчи ёки импорт қилувчи улар билан алоқа ўрнатишга киришади.
8.2. Экспорт битимини тайёрлаш процедураси.

Тижорат битимларни тайёрлаш жараёнида сотувчи хаққоний харидор билан алоқаларни ўрнатишнинг турли усулларини қўллаши мумкин:


а) битим ёки бир нечта хорижий харидорларга бевосита таклиф (оферта) юбориш;
б) харидорнинг буюртмасини қабул қилиш ва тақсимлаш;
в) харидорга унинг талабига жавобан келажакдаги шартноманинг муайян шартномаларни кўрсатиб жавоб хати юбориш;
г) миллий ва халқаро савдо саноат кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш;
д) бўлажак харидорга муайян битимни тузиш бўйича ўзингизни музокараларга тайёрлигингиз тўғрисида ахборот бериш;
е) аниқ харидорга шартнома проформасини юбориш (телефон, телетайп ёки телекс орқали эришилган келишувлар асосида);
ж) эълон, реклама, каталогларни импорт қилувчи мамлакатнинг бозорида тарқатиш.
Музокараларга кириш таклифи сотувчи томонидан чиқса, у ҳолда сотувчи харидорга оферта жўнатиши мумкин.
Оферта деганда тижорат амалиётида сотувчининг харидорга товарнинг маълум бир партиясини сотувчи томонидан қўйилган маълум шартлар асосида езма равишдаги таклифидир. Бундай таклифни жўнатган шахс ёки фирма оферент деб аталади.
Оферта тузилмоқчи бўлган битимнинг ҳамма асосий шартларни ўз ичига олади: товарнинг номи, миқдори, сифати, нархи, етказиб бериш шарти, етказиб бериш муддати, тўлов шартлари, тара ва упаковка характери, қабул қилиш-топшириш тартиби, етказиб беришнинг умумий шартлари.
Аниқ бўлмаган шахсларга юборилган таклифлар тижорат амалиётида оферта деб юритилмайди балки оферта қилишга таклиф деб ҳисобланади. Халкаро савдо амалиётида офертанинг икки хили бор: қатъий оферта ва эркин оферта.
Қатъий оферта - бу оферент томонидан битта харидорга кўрсатилган муддат ичида шундай таклифни бошқа бир харидорга таклиф қилмаслиги тўғрисида маълум бир партиядаги товарларни сотиш учун ёзма равишдаги таклифи. Агарда харидор оферта шартларига рози бўлса, у сотувчига ёзма равишда тасдиқнома эътирозсиз акцепт юборади.
Таклифни жиддий равишда ўзгартирадиган шартларнинг ўзгариши ёки тўлдирилиши қуйидагилар орқали амалга оширилади: нарх, миқдор, сифат, етказиб бериш жойи ва муддати, томонларининг жавобгарлиги баҳсларнинг ҳал килиш тартиби.
Агарда сотувчи контрофертанинг барча шартларига рози бўлса, у ҳолда сотувчи контрофертани акцептлайди ва бу хақда харидорни ёзма равишда огоҳлантиради. Агарда сотувчи контроферта шартларига рози бўлмаса, у ўзини мажбуриятларидан озод деб ҳисоблайди. (бу хақда ёзма равишда харидорга билдиради) ёки харидорга янги офертани, харидор таклифини инобатга олиб, жўнатади ёки янги шартлар асосида оферта жўнатилади.
Харидордан офертада белгиланган муддат ичида жавоб олмаслик харидорнинг рад жавоби саналади ва сотувчини у қилган таклифдан озод қилади.

Download 30,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish