Коносаментни қуйидаги турлари мавжуд - Шахсий ва товар маълум манзилга, маълум шахсга етказиб берилиш шарти билан;
- ордерли, бунда юк етказиб берувчи ўз хуқуқларини учинчи томонга бериш йўли билан;
- талаб қилувчига коносамент, бунда товар коносаменти бор фуқарога топширилади.
Коносаментнинг алохида тури туғри коносаментдир. Бунда шартномада юк бир жойдан иккинчи жойга босқичма-босқич олиб борилади.
Коносамент уч ёки ундан ортиқ нусхада тайёрланади.
Биринчи нусхадан бошқа, коносаментга керакли нусхаларни тайёрлаш мумкин.
Штурман тилхати бу товарнинг кема хўжайини томонидан қабул қилиб олгани тўгрисида гувохномадир. У капитан ёрдамчиси томонидан берилиб, унда олинган товар партияси, унинг кўриниши тўғрисида маълумот беради.
Штурман тилхати юк жўнатувчига тақдим этилиб, коносамент тайёр бўлмагунга қадар ёки товарнинг кема борти ёнида бўлган тақдирда берилади (фас кўринишида).
Темир йўл юк хати – ёки халқаро хабар бериш юк хати бўлиб, унинг копия дубликати – халқаро темир йўл билан юк ташишда транспорт ҳужжати ҳисобланади. Юк хати бу юк жўнатувчи ва темир йўл маъмурият ўртасидаги ташиш шартномасининг расмийлаштирилган ҳужжати ҳисобланади. Халқаро савдо амалиётида юк ташиш бўйича халқаро МГК ва СМГС Конвенциясида ишлаб чиқилган юк хатлар шакли кенг қўлланилади. Юк хати ичига кирадиган асосий маълумотлар қуйидагилар белгиланган ва чегарадаги(бекат) номи; етказиб бериш ҳақи; эълон қилинган юк нархи ҳисобланади. Темир йўл юк хати, тексти стандарт бланкаларда одатда 2 та типда нашр қилинади.
Темир йўл юк хати юк жўнатувчи ёки унинг экспедитори томонидан юк қабул қилувчи номига ёзилади. Етказиб берувчи юк жўнатувчида қоладиган юк хати ва дубликатга тамга қўйиш билан етказиб бериш шартномасини тасдиқлайди. Хар бир юк хатига товар узатувчи ҳужжатлар бириктирилади. Уларга: жўнатиш тавсилотномаси; товар сифати тўгрисида маълумот; қадоқлаш қогози ва бошқалар киради.
Йўл варақаси. Йўл варақаси – ҳар бир юк хати учун тузилади ва ҳисоблаш ҳужжати ҳисобланади, бу ҳужжат юкни бутун йўл давомида кузатиб боради ва темир йўл билан ташишда транспорт ҳужжати бўлиб ҳисобланади.
Автоюклама юк хати – бу юк жўнатувчи ёки унинг номидан ёзиладиган, юк жўнатувчи ва етказиб берувчи ўртасидаги юкни ҳаво йўли билан ташишда шартноманинг ҳақиқийлигини кўрсатувчи ҳужжат ҳисобланади(А)
Авиаюк хати - юк жўнатувчи томонидан 3 нусхада тўлдирилади ва товар билан бирга етказиб берувчига топширилади. 1-чи нусха “етказиб берувчига” деган номга эга; 2-чи нусха “қабул қилувчига” деган белгига эга бўлиб, юк жўнатувчи ва ташувчи томонидан ёзилади; 3 нусха эса етказиб берувчи томонидан ёзилади ва товар қабул қилингандан кейин юк жўнатувчига қайтарилади. Юк хатида жўнатувчи ва етиб келувчи аэропорт номи; юк хатига бириктирилган ҳужжатлар: белгиланган қиймат: етказиб бериш ҳақи; юк хати тузиш вақти ва бошқалар кўрсатилади.
Авиаюк хати товар тақсимловчи ва ўтказувчи ҳужжат ҳисобланмайди. У фақат тузилган шартномани исботлаш, етказиб бериш ва етказиб бериш шартларини (олиш) бажаради. Кўпинча авиаюк хати ўз ичига юкнинг батафсил таърифини берувчи божхона декларацияси сифатида фойдаланилади.
Автойул юк хати- автомобиль йўли бўйича юк хати етказиб берувчи ва жўнатувчи ўртасидаги юкни Автомобил йўлларида ташиш тўгрисидаги шартноманинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи транспорт ҳужжати ҳисобланади.
Эслатма: Халқаро автомобиль йўлларида ташиш учун, бу ҳужжат ҳалқаро йўлда ташиш шартномаси(КДПГ) тўгрисидаги Конвенциясининг ёзма буйруғини ўз ичига олиши шарт. Бунда - жўнатиш вақти: етказиб берилиши лозим бўлган юк номи: етказиб берувчи номи ва адреси: қабул қилувчи номи: етказиб бериш муддати ва етказиб бериш(муддат)нинг кечиктирилганлиги учун штраф ҳажми: етказиб бериш ҳақи кўрсатилади. Юк хати етказиб берувчи ва юк жўнатувчи тарафидан ёзилади.
Бордеро - автомобиль йўлларида ташишда қўлланиладиган ҳужжат бўлиб, бунда юк машиналари билан ташиладиган юклар кўриб чиқилади. У кўпинча автомобиль йўли билан ташиш юк хати нусхасига бириктирилган далилни ўз ичига олади.
Дарё юк хати - бу денгиз йўли билан етказиладиган юкни ташиш учун қабул қилинган ва белгиланган портда юк қабул қилувчига юкни етказиб берувчи томонидан топширилиши лозим бўлган ва етказиб берувчи тарафидан юк жўнатувчига бериладиган транспорт ҳужжати ҳисобланади. Ички сув йўллари бўйича юк ташишда коносамент яъни буйруқ бўйича ёки кўрсатилган ҳолда аниқ шахс номига ёзилган ва ташувчи тарафидан имзоланган ва юкни қабул қилингандан сўнг жўнатишга берилган оборот транспорт ҳужжати ишлатилиши мумкин.
Универсал(кўп мақсадли) транспорт ҳужжати - ҳар бир юк ташувчи ёки транспорт оператори, бу ҳужжатда қайд этилган ташишда ҳалқаро Конвенция ёки миллий қонунчилик ва ташиш шартларига биноан амалга оширилиши мумкин бўлган бир ёки бир нечта мамлакат территориясида, бир ёки бир нечта ташиш битими тузилганлигини таъкидловчи ҳужжат ҳисобланади.
Комбинацияли ташиш ҳужжати - бу комбинацияли ташишни бажариш ёки таъминлаш мақсадида тузилган битим мавжудлигини тасдиқлайдиган айланма ёки ноайланма ҳужжатдир. Унинг устки тарафида комбинацияли ташиш ҳужжатлари тегишли бир хил қоидаларга мов равишда чиқарилган “комбинацияли ташиш оборот ҳужжати” ёки “комбинацияли ташиш нооборот ҳужжати” деб ёзиб қўйилган бўлиши керак.
Аралаш ташиш ҳужжати - оператор юкни қабул қилиб олганлиги ҳамда битим шартларига биноан юкни ташиб бериш жавобгарлигини олувчи ҳужжат.
Юкни қабул қилиш ҳақида тилхат. Хужжатда айтиб ўтилган шартларга биноан юкларнинг қабул қилинганлиги қайд этилган, ташувчига транспорт ҳужжатини ёзиб бериш имкониятини берадиган, ташувчи ёки ташувчининг агенти томонидан бериладиган ҳужжатдир.
Кафолат хати – бу юк қабул қилувчи ёки унинг банки тарафидан бериладиган ҳужжат бўлиб, бунда транспорт ҳужжатларини расмийлаштирилмаганлиги учун келиб чиқадиган ҳар қандай оқибатларга юк ташувчининг жавобгар эмаслигини таъкидлайди.
Транспортировка қилиш тўгрисида экспедиторлик гувоҳномаси(ФИАТА) – айланма ҳужжат бўлиб, қуйидагиларни тасдиқлаш учун экспедитор томонидан берилади: экспедитор аниқ партияни юк жўнатувчи инструкциясига биноан транспорт қилиш ва ташиш ва ўзлари белгиланган транспортда агентлиги воситачилигида юкни ҳужжат эгасига етказиб бериш жавобгарлигини ўз бўйнига олишни тасдиқлайди.
Юкга жой белгиланганлигини тасдиқловчи – бу етказиб берувчи томонидан бериладиган ва қандайдир транспорт воситасида берилган юк партияси учун жой белгиланганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Жўнатма бўйича билдириш талабномаси – бу товарни етказиб бериш ёки жўнатиш топшириғи ҳисобланади.
Фракта счёти – бу транспорт оператори томонидан берилади ва бунда фракта ставкаси ва транспортировка ҳаражатлари шунингдек, тўлов шартлари кўрсатилади.
Юкни келиб тушганлиги ҳақида хабарнома – бу етказиб берувчининг юкни қабул қилувчига ёзма шаклда берган ишончномаси бўлиб, бунда телефон ёки бошқа воситалар(буюртма хати, телекс, телеграмма ва хакозолар) орқали қуйидагиларни хабар қилади, яъни унга йўлланган товар партияси аниқ белгиланган пунктга етказиб берилиши керак.
Юкни етказиб беришда келиб чиқадиган тўсиқлар тўгрисида маълумот - ташувчининг жўнатувчига ёки керак бўлганда юк қабул қилувчига талаби бўлиб, бунда етказиб бериш билан боглиқ бўлган тўсиқлар пайтда бўлганда ва транспорт ҳужжатларида товарни қайтариб бериш тўгрисида юк жўнатувчининг инструкциялари берилмаган бўлса шу ҳолларда нима қилиш кераклиги тўгрисида инструкциялар олинади
Юкни етказиб бериш тўгрисида хабарнома - бу юк қабул қилувчининг илтимосига кўра унга етказиб беришнинг аниқ муддатини хабар қилиш мақсадида етказиб берувчи орқали юк жўнатувчига юборилган ёзма ишончномаси.
Юк манифести - бу ҳужжат бўлиб, бунда қандайдир транспорт воситасида ёки транспорт бирлигида етказиб бериладиган юкни ташкил қилувчи товарлар кўриб чиқилади. Юк манифестида товар тўғрисида тижорат маълумотлари кўрсатилади, улар қуйидагилар: транспорт ҳужжатларининг номери: юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчининг номи; маркировка юк жойларининг кўриниши ва сони; товар миқдори ва таърифи ва бошқалар.
Фракта манифести - юк манифести каби маълумотларни ва шунингдек ташиш ҳаражатлари ва бошқаларни ўз ичига олади.