Экспортчи томонидан турли хил экспедиция қилиш операцияларининг бажарилиши расмийлаштирилади, яъни улар: юкларни тайёрлаш; омборга жойлаштириш; ташишни ташкил қилиш, бунга: товарни юклаш; сақлаш ва қайта юклаш; маҳаллий транспорт воситаларини етказиб бериш; упаковка ва маркировка ҳолатини текшириш: керакли ҳужжатларни тайёрлаш ва бошқалар.
Юклаш топшириғи - бу етказиб бериш шартларига биноан юк жўнатувчи ёки юк қабул қилувчи томонидан одатда транспорт экспедиторлик фирмасининг бланкига ёзиладиган ҳужжат ҳисобланади ва экспортчига топшириладиган операциялар(ва) рўйхати ва уларнинг бажарилиши бўйича батафсил инструкцияларни ўз ичига олади. Юклаш топшириғига қуйидаги маълумотлар киради. У ишлаб чиқарувчими ёки ишлабчиқарувчи эмасми деган кўрсатмаси бўлган жўнатувчининг номи ва адреси; буюртма қандай қилиб расмийлаштирилганлиги тўғрисида кўрсатма ва буюртма муддати: упаковка тури ва упаковка қилиш йўли; темир йўли юк хати ва авиаюк хати қилиш йўли; темир йўли юк хати ва авиаюк хати коносаментини расмийлаштириш тартиби; юк қабул қилувчининг юк жўнатувчи фойдасига акредетив очиш ва акредетив копияси; етказиб бериш ҳаражатлари ва етказиб бериш шартлари бўйича кўрсатмалар. Юклаш шартномасига одатда товар счётларининг копиялари, импорт лицензиялари ёки валюта рухсатномалари бириктириб қўйилади.
Экспедитор кўрсатмалари - бу экспедиторга бериладиган ҳужжат бўлиб, у мавжуд товарларни экспедиция қилиш учун кўрилиши керак бўлган чоралар ҳақида кўрсатмаларни ўз ичига олади.
Экспедитор томонидан импортчини хабарлантириш - бу экспортчи мамлакатда экспедиторларга бериладиган ва импортчи мамлакатида кўрсатилган юкларни экспедиция қилиш тўғрисида экспедиторни огоҳлантирувчи ҳужжат ҳисобланади.
Экспедитор счёти - бу экспедиторга бериладиган ҳужжат бўлиб, бунда кўрсатилган хизматлар ва уларнинг тўланиш талаби бўлади.
Экспедитор томонидан экспортчига ҳабар қилиш - ҳужжат кўрсатмаларнинг бажарилиши тўғрисида экспортчига хабар қилиш учун экспедиторга берилади.
Юкни қабул қилиш бўйича экспедиторлик гувохномаси(ФИНТА).
Хужжатда қайд қилинган қабул қилувчига жўнатиш ёки ўзида сақлаш тўғрисидаги ҳужжатлари бир шароитда аниқ бир юк партияси учун жавобгарлик олганлигини тасдиқлаш мақсадида экспедитор тарафидан бериладиган ноайланма ҳужжатдир.
Жўнатиш тўғрисида хабарнома - юк жўнатувчи ёки унинг агенти томонидан етказиб берувчига, аралаш ташиш операторига, терминал хокимиятга ёки бошқа қабул қилувчиларга берилади. Бу хабарнома жўнатишга қўйилган экспорт юклари тўғрисида маълумотни керакли тилхатни ва жавобгарлик тўғрисида аризани ўз ичига олади.
Экспедиторларнинг омбор тилхати - бу омбор бошлиғи сифатида фаолият кўрсатадиган экспедитор томонидан ёзиладиган ҳужжат бўлиб, бунда омборлаштирилган товарни қабул қилиш қайд қилинади ва омборда товарни сақлаш шартлари ва тарқатиш усуллари кўрсатилади.
Товарни қабул қилиш тилхати(омбор квитанцияси) - бу порт, омбор(депо) ёки терминал оператори томонидан бериладиган ҳужжат ҳисобланади. Бу ҳужжатлар кўрсатилган шартлар асосида унда кўрсатилган товарларни олиш қайд қилинади. Бу ҳужжат - сақлашга қабул қилинган товарлар омбор китобига ёзиб қўйилган ва фақат ўз эгасига ёки ўтказиш ёзувида ўтилган шахсга берилишини тасдиқлайди.
Товар-омбор квитанцияси - юк эгасига омбор эгаси томонидан улар юкни сақлашга олишни тасдиқлаш учун берилади. Лекин товар-омбор квитанцияси омбор квитанциясидан фарқ қилган ҳолда 2 та олахида бўлимдан ташкил топган: омбор гувоҳномаси ва омбор варранти - бу юкни қабул қилиши тўғрисидаги ҳужжат бўлиб омбор бошлиғи томонидан товарларни омборларга жойлаштирилган товарлар номи кўрсатилади.
Варрантдан омборда турган товарларни гаровга қўйиш эвазига банкдан олишни амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин.
Бундай ҳолларда варрантда берилган сумма тўғрисида маълумот, ссудани қайтариш муддати берилади.
Варрант эгаси берилган ссуда ҳажмида товарни гаровга қўйиш ҳуқуқига эга. Ссудани қайтаришда варрант омбор гувоҳномаси эгасига берилади.
Товарни корхона омборидан олиш учун бир вақтнинг ўзида ҳам варрант товар ўтказувчи ҳужжат ҳисобланади, уни топшириш билан эгалик қилиш ҳуқуқи товарга ўтади. Варрант ҳалқаро товар биржаларида ўтказиладиган операцияларда кенг қўлланилади.
Товар беришга ордер - кўрсатилган товарни юк қабул қилувчига бериш тўғрисида буйруқ бериш ҳуқуқига эга томонлар тарафидан бериладиган ҳужжат бўлиб, у товар сақловчига топширилади.