II. Таянч мамлакатларда халқаро корпорациялар фаолиятига муносабат
Бу ўринда чет эл операцияларининг ижобий аҳамиятини эътироф этганлари ҳолда айни вақтда бу операциялар қуйидаги нохуш оқибатларга олиб келади, деб ҳисоблашади :
-капиталнинг тўғридан-тўғри бўладиган инвестициялар шаклида олиб чиқиб кетилиши натижасида Халқаро корпорациялар ватанида ишчи кучининг йўқолишига ;
-илғор технологияларнинг олиб чиқилишига, бу эса технологик устунликнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Лекин бу далил халқаро корпорациялар илмий тадқиқотлар ва мамлакатда таянч базасини ривожлантириш бўйича дастурни тўплаш тенденцияси воситасида барҳам топтирилади;
-Қарор топган системанинг бузилишига ва солиқдан тушадиган маблағ миқдорининг камайишига, халқаро корпорациялар капиталларининг халқаро бозорга чиқиши туфайли маҳаллий (миллий) валюта сиёсатини четлаб ўтиши ва бу билан давлатнинг ўз иқтисодиёти устидан назоратини оғирлаштиради.
III. Қабул қилаётган мамлакатларда халқаро корпорациялар фаолиятига муносабат
Қабул қилаётган мамлакатларнинг халқаро корпорацияларга даъволари кўп, жумладан улар шундай деб ҳисоблашади :
-халқаро корпорациялар фаолияти уларнинг ривожланишини секинлаштиради, бу кўпинча ҳақиқатга тўғри келмайди;
-халқаро корпорациялар жамғармаларини таянч мамлакатларидаги илмий тадқиқотлар ва уларнинг ривожига сарфлайди. Аслида ҳам шундай бўлиб, бу биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатлар учун жиддий муаммо туғдиради;
-халқаро корпорациялар маҳаллий жамғармаларни ва тадбиркор кадрларни ўзига жалб этиши мумкин, бу билан уларни ўз мамлакатлари эҳтиёжлари учун хизмат қилишдан четлаштиради.
-халқаро корпорациялар солиқ ва тариф соҳасидаги имтиёзлар ёки солиқларни тўлашдан бош тортиш орқали инвестиция натижасида олинган фойданинг каттта қисмини қабул қилаётган мамлакатлардан олиб қўйиши мумкин.
-халқаро корпорациялар минерал ва хом ашё ресурсларини ишлаб чиқариш(қазиб олиш) учун ривожланаётган маммлакатларда амалга оширилаётган бевосита инвестициялар чет эл эксплуатациясининг ўсишига олиб келади, бу ўсиш қабул қилаётган мамлакатларга тўланаётган баҳонинг пастлиги, кўп маблағ талаб қиладиган технологиянинг шароити тўғри келмайдиган, ортиқча ишчи кучи катта аҳамиятни ташкил қиладиган, маҳаллий кадрларнинг тайёргарлиги етарлича бўлмаган, табиий ресурслардан керагидан ортиқча фойдаланиладиган ва дуалистик «анклав» иқтисодиёти яратилагн мамлакатда фойдаланиш оқибатида юз беради.
Бу даъволарнинг кўплари айниқса ривожланаётган мамлакатлар учун асослидир. Шунинг учун ҳам қабул қилаётган мамлакатларнинг кўпчилиги чет эл инвестицияларини салбий таъсирини чеклаш ва олиниши мумкин бўлган фойдани кўпайтириш мақсадида чет эл инвестицияларини тартибга солиб боради.
Масалан, Канада, чет эл инвестициялари амалга оширилиши мумкин бўлган чет эл компаниялари филиалларига солиқни оширди ва уларнинг фаолиятини тартибга солиб турувчи фойдаларни белгилади. Айрим ривожланаётган мамлакатлар фақат қўшма корхоналар барпо этишга рухсат беради. Шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш, молия, сотиш соҳасидаги фаолиятини тартибга солиб туруви қонун-қоидаларни белгилайди. Буларнинг ҳаммаси табиийки, бевосита инвестициялар оқимини чеклаб қўяди.
ҳатто йирик халқаро корпорациялар 1/3 бирининг штаб квартиралари жойлашган АҚШда ҳам 80-йилларнинг охирида чет эл инвестицияларини назорат қилиш борасида қатъий чора-тадбирлар кўрилди.
Нима бўлганида ҳам, токи таянч ва қабул қилаётган мамлакатлар манфаатлари умуман бир-бирига зид келар экан, аслида халқаро қонунларнинг универсаллигини таъминлаб бўлмайди. Бунинг натижаси - халқаро корпорациялар томонидан ҳам ўзининг, ҳам қабул қилаётган мамлакатларда юзага келтирилаётган суиистеъмоллик ва муракксб муамммоларни қисқартиришнинг иложи бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |