ИТОГОВАЯ РАБОТА / ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШИ
Халқаро хусусий ҳуқуқ манбалари?
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, халқаро шартномалар, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси тан олган халқаро одатлар, удумлар ва бошқа ҳужжатлар халқаро хусусий ҳуқуқнинг манбалари ҳисобланади. Demak xalqaro xususiy huquq manbalari ikki - taraflama, davlatning ichki va tashqi miqyoslari bo‘yicha ahamiyatga ega. Bunday bo‘lish ushbu manbalar vositasida tartibga solinadigan munosabatlaming xususiyatlari bilan ifodalanadi, masalan, xalqaro miqyosda vujudga keladigan mulkiy, oilaviy, mehnat munosabatlarini tartibga solishga nisbatan ichki davlat qonunlari (Fuqarolik kodeksi, Oila kodeksi, Mehnat kodeksi) va chet el davlat qonunlari (xalqaro shartnomalar, Konvensiyalar va h.k.) tatbiq qilinadi. Ichki va tashqi davlat qonunlarining tatbiq qilinishi albatta kollizion normalar ishtirokida, ya’ni ulami qoilash yoii bilan amalga oshiriladi.
Ҳалқаро хусусий ҳуқуқ тушунчаси ва предмети?
Халқаро хусусий ҳуқуқ предметини чет эл элементи билан мураккаблашган хусусий муносабатлар ва процессуал масалалар ташкил қилади. Халқаро хусусий ҳуқуқнинг ҳуқуқий тартибга солиш предмети муносабатларнинг икки гуруҳидан иборат: хусусий тусдаги (одатда, “фуқаролик, меҳнат, оила” категорияларини қўллаш йўли билан очиб бериладиган) муносабатлар; юрисдикцион хусусиятга эга бўлган муносабатлар, яъни халқаро фуқаролик процесси ва хўжалик процесси соҳасидаги муносабатлар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида (ФКнинг 1158-моддаси) халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган муносабатлар "чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар" сифатида таърифланади.
Чет эл элементи таркибига қандай компонентлар киради?
Доктрина ҳам, амалиёт ҳам ҳуқуқий муносабатларнинг чет эл элементи билан мураккаблашувининг уч гуруҳини кўрсатади. М.М.Богуславский ҳам ушбу уч гуруҳ муносабатларни кўрсатиб ўтган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1) субъекти хорижий хусусиятга эга бўлган тараф иштирок этаётган муносабатлар;
2) чет эл элементи ҳуқуқий муносабат объектларига тегишлилиги билан тавсифланади: муносабат иштирокчилари бир давлат фуқароси бўлса-да, бироқ мулкий муносабатларни вужудга келтираётган объект чет элда жойлашган;
3) вужудга келиши, ўзгариши, тугатилиши чет элда юз берган юридик факт билан боғлиқ муносабатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |