Психолог хонаси –
муайян мақсад ва вазифалар асосида мураккаб ва
турли йўналишлар бўйича фаолият юритувчи мутахассиснинг иш жойи
ҳисобланади. Психолог иш олиб борадиган хона унинг касбий фаолиятини
самарали бажариш имконини берувчи жиҳозлар билан таминланиши лозим.
Шу сабабли, психологнинг иш жойи муайян талабларга жавоб бериши зарур.
Психолог хонасининг жойлашиши.
Психолог хонаси ҳаммага қулай ва
кўринадиган жойда жойлашиши керак. Кабинет учун бинонинг 1-қаватидан
жой ажратилиши мақсадга мувофиқ. Бу оператив тарзда психологга
мурожаат қилиш, шунингдек, конфиденциалликкни сақлаш имконини
беради.
Психолог хонаси ҳудуд жиҳатидан изоляция қилиниши керак, яъни у
ўқитиш хонаси ѐки бошқа мутахассислар бирга ишлайдиган хона бўлмаслиги
зарур (масалан, ўқитувчилар хонаси билан ѐки завуч хонаси билан бир
бўлмаслиги). Шу билан бирга товуш изоляцияси ҳам таъминланиши лозим.
Хонадаги иш ўринларини ташкил этилиши.
Кабинетдаги ўринлар
психолог иш фаолияти моҳиятини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши
мақсадга мувофиқ. Бундан келиб чиқиб, кабинетни бир неча иш зоналарига
ажртиш тавсия қилинади ва улар турлича фукционал вазифаларни кўзда
тутади. Масалан, қабулни кутиш зонаси. Хонанинг бу қисми ўзига хос
қабулхона вазифасини бажариб, психологга мурожаат қилувчи болалар ва
катталар қулай тарзда кутиб ўтиришлари мумкин.
Психолог директорга аввало ўз хонасини ташкил этиш бўйича
мурожаат этиши лозим. Мактабнинг тинчроқ жойидан тахминан 10-12 кв. м.
хонани эгаллаши зурур. Психолог хонаси қуйидагича жиҳозланиш мумкин:
мебеллар (ѐзув ва журнал столлар, иш стули ва 2 та кресло, китоб жавони ва
ҳокозолар): жиҳозланиш предметлари (юмшоқ рангли парда, чиройли табиат
манзараси тасвирланган картинкалар) телефон, (иложи борича параллел
эмас), компьютер, сейф (диагностик методикаларни ва психологик тадқиқот
Мавзу: Амалиѐтчи психолог хонаси ва унинг
жиҳозланиши
120
натижаларини сақлаш учун).
Психолог хонасида индивидуал психологик ишлар олиб борилади.
(маслаҳат, психотерапевтик текширувлар ва бошқалар) .
Гуруҳий психологик ишларни ташкил этиш учун хона.
Психолог ўзининг хонасидан бошқа яна бир гуруҳий машғулотларни
ўтказиш учун махсус хонага эга бўлиши керак. Бундай хона 20- 24 кв. м.
катталикда бўлиши мақсадга мувофиқ. Дастлаб иш бошлаганда, психолог
агар бўш бўлса мажлислар залидан фойдаланиши мумкин. Кейинчалик
гуруҳий машғулотлар учун алоҳида хонанинг бўлиши мақсадга мувофиқ.
Бундай хона қуйидагича жиҳозланиши мумкин: 10 тача кресло, катта стол,
деворда чиройли гулли обой, табиат тасвирланган картинка (ѐки фотообой),
аквариум. Аудиокассеталар тўплами, видеомагнитофон ҳамда видео
тренинглар ўтказиш учун махсус аппаратура тавсия этилади.
121
122
Do'stlaringiz bilan baham: |