6-mavzu: Rivojlangan xorijiy mamlakatlarda maktab va ta`lim-tarbiya tizimi. O`qituvchi: N. Sultonova
МАВЗУ: Жанубий Корея таълим тизими
Режа:
1. Жанубий Корея таълим тизими ҳақида .
2. Жанубий Корея давлатида мактабгача таълимнинг ривожланиши
3. Жанубий Кореядаги бошланғич таълим ҳақида.
4. Жанубий Кореяда ўрта, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим
5. Жанубий Корея давлати таълим тизимининг ўзига хос ва фарқли жиҳатлари.
Мавзуни ўрганиш учун таянч тушунчалар:
Жанубий Корея таълим тизими, Қонун, бошланғич таълим, болалар боғчалари; бошланғич мактаб; ўрта мактаб; юқори мактаб;
Мавзуни ўрганиш давомида қўлланиладиган айрим сўзларнинг таржимаси:
Ўзбек тилида
Таълим
Таълим тизими
Бошланғич мактаб
Мактаб
Институт
университет
Инглиз тилида
Education
Educational system
Primary Schools
School
Institute
University
Жанубий Корея ҳақида қисқача маълумотлар
Шиори: Инсониятга фойда келтириш.
Миллий тили: Корейс тили.
Пойтахти: Сеул шаҳри.
Ҳукумат шакли: Президентлик
Республикаси.
Давлат раҳбари - Президент: Мун Чже Ин
Ҳудуди: 99 392 км², дунё бўйича 107-ўринда туради
Аҳолиси – 50 млн киши.
Пул бирлиги -Вон
Жанубий Корея таълим тизими ҳақида маълумот
Жанубий Кореяда таълим ҳақидаги қонун 1948 йилда қабул қилинган. Таълим тизимига асос қилиб анъанавий ғарб модели олинган: 6 йил — қуйи мактаб, 3 йил — ўрта, яна 3 йил — олий мактаб; сўнгра тўрт йиллик коллеж ва бакалавр унвони берилади; танланган фан яна 2 йил чуқур ўрганилгандан сўнг магистр унвонини олиш мумкин. Фан доктори бўлиш учун яна 3 йил вақт сарфлаш лозим.
Жанубий Кореяда таълим ҳақидаги қонун 1948 йилда қабул қилинган. Таълим тизимига асос қилиб анъанавий ғарб модели олинган: 6 йил — қуйи мактаб, 3 йил — ўрта, яна 3 йил — олий мактаб; сўнгра тўрт йиллик коллеж ва бакалавр унвони берилади; танланган фан яна 2 йил чуқур ўрганилгандан сўнг магистр унвонини олиш мумкин. Фан доктори бўлиш учун яна 3 йил вақт сарфлаш лозим.
Мамлакатда олий ўқув юртларининг ишлари яхши йўлга қўйилган. Кореяда 104 та олий ўқув юрти бор, уларнинг 80 фоизи хусусийдир. Ҳозир мамлакатда олий ўқув юртларида ўқишга қизиқиш жуда кучайиб кетган. Ҳар йили мактабларни битирувчиларнинг 40 фоизи ўқишга киради. Талабалар сони бўйича Корея дунёда биринчи ўринда туради. Лекин мактабгача таълим муассасалари ишида муаммолар бор. Талаб эҳтиёжни қондира олмаяпти. Шунинг учун 1982 йилда мактабгача тарбия ҳақида қонун қабул қилинди. Бу эрда тарбияга болалар боғчасида асос солинишини яхши тушунишади. Шу туфайли бу тармоқ кейинги йилларда 60 фоизга кенгайди. Бунда диний ташкилотларнинг ҳиссаси каттадир.