46
амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Бунда, халқ таълими ҳудудий бошқарув
органлари
томонидан малака ошириш буюртмаларини шакллантиришда раҳбар ва мутахассис
ҳодимларнинг мустақил таълим фаолиятида эришилган ютуқлари кўрсаткичлари ҳисобга
олиниши мақсадга мувофиқ.
Ушбу йўналишда тадқиқот олиб борган олимларнинг фикрига кўра,
узлуксиз касбий
ривожлантириш таълимининг асослари, ХХ асрнинг бошларида шакллантирилган.
АҚШда 1926 йил Э.Линдерман томонидан нашр этилган «Катталар учун таълимнинг
аҳамияти» асарида, ўқув хоналари ва дастурлари ўрнига катта ёшдагиларнинг эҳтиёжларини
инобатга олишни таъкидлайди. Хусусан, «Таълим бу ҳаёт ва бутун ҳаёт ўрганишдан иборат,
шунинг учун таълим олишнинг чегараси йўқ» шиорини илгари суради [3; 230-б]. Буюк
Британияда эса 1929 йил В.Яхлейнинг «Ҳаёт давомида таълим» китобида катталар таълими ва
узлуксиз касбий таълим олиш масалалари келтириб ўтилган.
Педагогикага оид замонавий адабиётларда ушбу масалага назариётчи олим П.Лангранд
томонидан 1965 йилда ЮНЕСКОга тақдим этилган маълумотларда таъкидлаб ўтилган. Унинг
таъкидлаши бўйича «Узлуксиз таълимнинг таклиф қилинган талқини инсонпарварлик ғоясини
ўзида мужассам этади: у барча таълим принципларининг марказида инсоннинг қобилияти бутун
ҳаёти давомида ривожланиши учун шароит яратиши керак» [2; 58-б]. Инсон ҳаётининг
босқичлари янгича кўриб чиқилади, ҳаётнинг анъанавий ўқиш, меҳнат ва касбий фаолсизланиш
даврига бўлиниши йўқ қилинади.
ЮНЕСКО томонидан 1984 йилда « узлуксиз касбий ривожлантириш»
концепцияси ишлаб
чиқилди. Унга «Таълим тизимида ёки ундан ташқарида ҳаётнинг турли даврларида рўй
берадиган, бир-бирини тўлдирадиган, билим олишга, шахс қобилиятларини ривожлантиришга,
шу жумладан ўрганиш ва касбий вазифаларни бажаришга тайёрлашга қаратилган онгли
ҳаракатлар йиғиндисидир» дея таъриф берилди [4, 128-б].
Фикримизча, ушбу таърифlа узлуксиз касбий ривожлантириш атамасига ўзига хос изоҳ
берилган. Мамлакатимиз халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар натижасида умумтаълим мактаб
директорларининг узлуксиз касбий ривожлантириш зарурати янада ортди. Дунёдаги замонавий
таълимнинг интеграциялашуви жараёнлари кучайиши билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг
инновацион ривожланиш вазифалари умумтаълим мактаб директорлари малакасини ошириш
тизимининг рақобатбардошлигини таъминлаш учун алоҳида талаблар қўймоқда.
Узлуксиз касбий ривожлантириш таркибини аниқлашнинг ҳозирги концептуал
ёндашувлари асосан учта асосий тамойилга асосланади [5; 28-б], [6; 14-б], [7; 46-б]. Яъни, ҳаёт
давомида узлуксизлиги (life-long), ўқитиш кўламининг кенглиги (life-wide), ўрганишга
йўналтирилганлиги.
Бизнинг назаримизда умумтаълим мактаб директорларини узлуксиз касбий
ривожлантириш тизимига ўтиш учун уларнинг малакасини ошириш таълимини тубдан
ўзгартиришни талаб қилади, жумладан:
-
малака оширишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
-
узлуксиз касбий ривожлантириш мухитини яратиш;
-
узлуксиз касбий ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш механизмларини тадбиқ этиш.
Мазкур йўналишдаги вазифалар ижросини самарали таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг
янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3931-сон Қарорига асосан
умумтаълим муассасалари раҳбарлари халқ таълими соҳасидаги менежерлик кўникмаларига эга
бўлиши кераклиги таъкидланди.[1]
47
Умумтаълим мактаб директорларини узлуксиз касбий ривожлантириш таълимига
қўйилаётган бугунги кун талаблари сифатида уларда замонавий билим, кўникма ва бошқарув
малакасини шаклантириш ҳисобланади. Фикримизча, бунда
малака ошириш таълим сифати
даражаларини белгилаб олиниши мақсадга мувофиқ. Зеро, таълим сифати даражаларини
белгиланиши умумтаълим мактаб директорлари малакасини ошириш таълим сифати
мониторингини самарали амалга оширишга хизмат қилади.
Таълим сифатини аниқлашда билиш ва унинг даражалари, таълим олувчиларнинг
натижаларига оид тадқиқотларда
амалга оширилиб, бир қатор назарий ёндашувлар ишлаб
чиқилган. Жумладан, ўқув натижаларига оид И.Я.Лернер [8; 86-б] назарияси бўйича ўзлаштириш
даражалари қуйидагича белгиланган: 1 – даража – эслаб қолиш, қайта таъкидлаш, 2 –даража –
мавжуд билимни маълум вазиятларда (намуна асосида) такрорлаш, 3 – даража - мавжуд
билимларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш.
Бизнинг тадқиқотларимиз натижаси ўлароқ малака ошириш таълим сифатини мониторинг
қилиш ва баҳолашда умумтаълим муассасалари раҳбарларининг менежерлик кўникмларини
ривожланганлик даражасига эътибор қаратилиши лозим. Таълим сифатини баҳолаш нуқтаи-
назаридан умумтаълим мактаб директорлари учун ташкил этилган менежерлик курслари
самарадорлигини қуйидаги даражалардан иборат бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз:
1 - даража: Билиш – ўқув модуллари доирасидаги билимларни эслаб қолиш ва тушунтириб
бера олиши;
2 - даража: Менежерлик кўникмага эга бўлиш – ўзлаштирилган билимларни бошқарув
фаолиятининг турли вазиятларида қўллай олиш;
3 - даража: Бошқарув малакасига эга бўлиш –
эгалланган билим, менежерлик
кўникмаларини ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятида амалий қўллай олиш ва янги
билимларни ҳосил қила олиш лаёқатига эга бўлиш.
Хулоса ўрнида мактаб директорларининг компетентлилигини ифодалашда уларнинг
малакасини ошириш жараёнидаги билимлар, тажрибалар ва мойилликка асосланган топшириқ ва
вазифаларни самарали амалга ошира олишларига оид умумий лаёқатлари назарда тутилди.
Малака ошириш таълими директорнинг ижтимоий-касбий билими ва бошқарув
компетенцияларининг ривожланиши билан боғлиқ эҳтиёжлари ва интилишларини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: