Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Раҳбарга халқ баҳо беради. 
Ш.Мирзиёев 
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида раҳбар сўзи қуйидагича изоҳланади: «1. Йўлбошчи, 
йўл бошловчи, бошлиқ; 2. Таълим-тарбия берувчи, йўл-йўриқ кўрсатувчи устоз». 
Демак, раҳбар сўзининг маъносиёқ раҳбарлик сари интилган шахсга катта масъулият 
юклайди. Яъни раҳбар бошқаларга намуна бўлишга лойиқ киши. Шундай экан, раҳбарга 
хос фазилатлар қайси бир кишида бўлмас экан, у алал-оқибат эртами-кечми боши берк 
кўчага кириб қолади. Бундан минг йил илгари Фирдавсий ўзининг «Шоҳнома»сида 
«Амалдор бўлиш роҳат-фароғат эмас, балки меҳнат ва машаққатдир» деб айтган эди. 
Шу сабабдан римлик донишманд Сенека (тах. Милод.4-.65 йй.) «Элга бош бўлишни 
истасанг, ўзингда ақл-идроқ ҳукмронлигини таъминла» дейди.
Раҳбарлик санъати том маънода бошқариш илми билан муомала маданиятининг бир 
нуқтада жипслашуви, яхлитликка айланишидир.
Маълумки, педагогик жамоани турли хил характердаги, фикрлаши дунёқараши, 
маънавияти, характер хусусияти, руҳияти турлича бўлган инсонлар ташкил қилади. 
Таълим муассасаси раҳбари эса ана шу педагогик жамоадаги ходимларнинг турли-туман, 
яхши-ёмон ишларини доимий кузатиб бориши, ҳеч бир хатти-ҳаракатни назаридан четда 
қолмаслиги лозим. Шундай кузатувда хатоликка йўл қўйиш, таълим муассасаси 
аъзоларининг олиб бораётган ишларидан доимий равишда воқиф бўлмаслик, педагогик 
жамоанинг бир неча тарафга, турли хил гуруҳларга бўлинишига шароит яратади. Демак, 
таълим муассасасини бошқарувчи раҳбарнинг диққат марказида доимо инсонлар ва 
уларнинг ўзига хос руҳий олами туриши зарур. Бунда раҳбарнинг маҳорати ўз қўл остида 
ишлаётган ходимларга яхшироқ ишлаш ҳамда яхши яшаш истагини бера олишдан 
иборатдир. Тадқиқотлар ва тажрибалар, ҳар қандай одамни бошқариш мумкинлигини 
кўрсатмоқда. Лекин буни амалга ошириш учун анча нарсаларни эътиборга олиш керак 
бўлади. Чунки хоҳлаган бир одамнинг Сизга керакли ҳаракатларни бажаришга эришиши 
шунчаки содир бўлмайди. Бунинг учун маълум бир тугмачаларни босиш, ричагларни 


49 
ишга солиш керак. Буларнинг ҳаммаси тўғри бажарилса, ҳар қандай одам Сизга керакли 
ишни бажаради ва ўзини Сизга керак бўлгандай тутади. 
Одамни бошқариш беш босқичда амалга оширилади: шахсни ўрганиш, шахс 
томонидан Сизни қандай қабул қилинишингизни аниқлаш, одамни ўзини тутишини 
башорат қилиш ва моделини яратиш, ўзингизни тутишни назорат қилиш моделини 
яратиш, бошқариш, яъни ишлаб чиқилган моделни амалда қўллаш. Машҳур ёзувчи лорд 
Честерфильд ўғлига шундай насиҳат қилган эди: «Агар қўлингдан келса, бошқалардан 
ақллироқ бўл, лекин уларни бунга ишонтиришга уринма»
Бу ҳақда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қуйидаги 
фикрларини келтириб ўтсак: 
«
Раҳбар одам бошқаларга нисбатан узоқроқни кўриши керак. У нафақат бугунни, 
балки, эртанги кунни аниқ тасаввур этиб ишлаши, келажакнинг ташвиши билан яшаши 
зарур. Ҳали кўзга ташланмаган муаммоларни сезиши, кўра билиши керак. Раҳбар унга 
ишонган одамларни атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан, эртага у қандай 
оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳ этиб бориши лозим
»
6

Бошқарувчилик илмининг классикларидан бири бўлган Мэри Паркер Фоллет 
таъкидлашича, бошқарув ишининг маъноси (негизи) - «ишни бошқалар бажаришини 
ташкил қилишдан иборат». 
Шунинг учун аслини олганда ишларни тақсимлаш билангина киши раҳбарга 
айланади. 
Демак, жамоани бошқараётган ҳар бир раҳбар ўзида бошқарувга доир билим ва 
тажрибага эга бўлмас экан, у ҳеч қачон ижобий ютуқларни қўлга киритмайди, яъни Гёте 
айтганидек: «Биринчи тугмани тўғри қадамаган, бошқаларини ҳам тўғри қадай олмайди». 
(1749-1832)
Жамиятнинг иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-маънавий қиёфаси шаклланишига энг 
аввало қайси омиллар кўпроқ улушларини қўшди, деган савол олдимизда кўндаланг 
бўлган пайтда биринчи навбатда хаёлимизга раҳбар ходим қиёфаси келади. Ана шу қиёфа 
орқали жамиятнинг қай даражада адолатли, халқпарвар эканлигини тошу тарозига солиб, 
баҳолаш мумкин. 
Бинобарин, иқтисодий-ижтимоий, маънавий ҳаётнинг барча қирралари раҳбар шахс, 
айниқса, ўрта ва қуйи бўғин раҳбари тимсолида бир-бири билан туташади, жуда кўп 
тугунлар шу орқали ечилади. Жамият ҳаётининг барча масалалари у ёки бу раҳбарнинг 
бевосита таъсир доирасида бўлади. Биз истаган-истамаган тақдирда ҳам оилада бўладиган 
можаролардан тортиб, давлат миқёсидаги масалалар ҳам ана шу аралашув ёки раҳбарнинг 
ўз хизмат вазифасини ижро этиши билан ҳал қилинади. Айниқса, бу ҳолат таълим 
тизимида муҳим аҳамият касб этади. Жамоада ўзаро муносабатларнинг самимийлиги ва 
умумий манфаатларнинг уйғунлиги асосида умумий мақсадларга эришишга қаратилган 
ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш раҳбарларнинг белгиланган 
мақсадларга эришишда педагогик ходимларнинг фаолияти, билим, кўникма ва малакалар 
даражасини, қобилиятларини, шахсий хислатларини, шунингдек, таълим жараёнини
ташкил этишнинг мураккаб томонларини фаол ўрганишлари бошқарув жараёни 
самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish