Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

REFERENCES 
1.
Bates, A.W. & Poole, G. (2003). Effective teaching with technology in higher 
education: Foundations for success. San Francisco, CA: Jossey-Ba 
2.
Brophy, J. (2003). Discussion. In Brophy, J. (Ed.). Advances in Research on Teaching. 
Using Video in Teacher Education, Volume 10, pp. 287-304, (Adobe Digital Edition Version).
3.
Dragomir, I., Niculescu, B. & Poşa, O. (2014). Online Courses – a SWOT 
Analysis. Proceedings II of the 20th International Scientific Conference KBO, pp. 563-567, 
Sibiu, Romania: « Nicolae Bălcescu» Land Forces Academy Publishing House. 
 
 
 
 
 
 


178 
V-ШЎЪБА 
 
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА 
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШДА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ВА РАҚАМЛИ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
 
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ ТИНГЛОВЧИЛАР АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН 
КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ 
 
Б.С.Ахраров- 
Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ кафедра мудири 
 
Аннотация: Мақолада малака ошириш тизимида мустақил иш топшириқларини 
бажариш 
бўйича 
тингловчиларнинг 
кўникмаларини, 
ахборот-коммуникацион 
компетентлигини ривожлантириш масалалари, мустақил таълим топшириқларининг 
турлари ва уларни бажариш босқичлари ёритилган. 
Калит сўзлар: мустақил таълим, ахборот манбалари, мустақил таълим 
топшириқлари, якка тартибда бажариладиган, гуруҳли, ижодий, табақалаштирилган, 
гуруҳ учун умумий турлар, босқичлар, ахборот-коммуникацион компетентлик. 
Бугунги таълим муассасаси раҳбари –ижодий фикрлаш қобилиятига эга бўлган, 
ностандарт вазиятларда тегишли қарорлар қабул қиладиган ва масъулиятли шахс. Малака 
ошириш жараёнида унда коммуникатив, интеллектуал, ҳуқуқий, ахборот-коммуникацион 
ва бошқа компетенциялар тизими ривожлантирилади. Малака ошириш масаласини 
тингловчиларнинг мустақил, тадқиқот ишлари ролини ошириш, уларнинг ижодий 
фаоллиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш орқали ижобий ҳал қилиш мумкин. 
Мустақил таълим маъруза ва амалий машғулотлари асосида ўтилган мавзулар бўйича 
билимларни чуқурлаштириш, тингловчиларнинг ўқув материаллари билан мустақил 
ишлаш, таҳлил қилиш, хулосалар чиқаришлари асосида фикрлашга ўргатишга 
йўналтирилгандир. 
Мустақил таълимнинг мазмуни кўп қирралидир. Унинг ташкил этувчи 
компонентларига А.Я.Айзенберг «муаммолар доирасини эркин танлаш, ахборот 
манбалари билан мустақил ишлаш, ўзгариб борувчи билимлар ҳажми, танланган 
предметга нисбатан қизиқишнинг чекли даражаси» кабиларни киритади [1, 116 б.]. 
Мустақил иш ўқув жараёни билан бевосита биргаликда олиб борилиши ва ўқитишнинг 
барча даврларида тизимли ҳамда узлуксиз характерга эга бўлиши зарур. Кўпинча 
қўйилган ўқув масаласини ечиш қўшимча билим, малакаларни талаб этади ва айнан 
ечимларни излаш жараёнида тингловчиларнинг ахборот-коммуникацион компетентлиги 
ривожлантирилади.
Педагогикада ўз-ўзини тарбиялаш, шахснинг мустақил таълим олиши масалалари 
(А.Я.Айзенберг, Г.Н.Сериков), ўқитиш ва таълим олувчиларнинг мустақил ишларини 
ташкил этиш муаммолари (Б.П.Есипов, М.А.Данилов, А.К.Громцева, П.И.Пидкасистий) 
атрофлича ёритиб берилган [3]. Бироқ малака ошириш курслари тингловчиларининг 
мустақил ишларини бажариш кўникмаларини ривожлантириш муаммолари етарли 


179 
даражада ўрганилмаган. Тингловчиларни мустақил иш топшириқларини бажариш бўйича 
кўникмаларини ривожлантиришга, бизнинг фикримизча, ўқув жараёнининг дастлабки 
кунлариданоқ эътибор қаратиш лозим. Чунки илмий ахборот ҳажмининг ортиб бориши, 
баъзи билимларнинг янгиланиб бориши ҳисобига бошқаларининг тез эскириши 
натижасида мустақил ишларнинг аҳамияти тобора ошиб боради. Бундай шароитда 
мустақил ишларни бажариш самарадорлигини оширишнинг муҳим шартларидан бири 
ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот таъминотини қўллаб-
қувватлашдир. Биз мустақил иш топшириқларини бажаришда бундай ахборот 
таъминотини қўллаб-кувватлашнинг қуйидаги структурасини таклиф этмоқчимиз. 
Ахборот манбалари билан ишлаш – тингловчиларнинг мустақил иш топшириқларини 
бажариш фаолиятининг асосий тури. Адабиётлар, Интернет ресурслари билан ишлаш 
кўникмалари тингловчи дунёқарашини, унинг ахборот-коммуникацион компетентлигини 
ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, тингловчилар 
ахборот манбалари билан ишлашда қатор қийинчиликларга дуч келадилар. Улар ахборот-
ресурс марказидаги (электрон) каталоглардан ёки Интеренет тармоғидан керакли манбани 
излаб топишлари, унинг таркибидан унумли фойдалана олмасдан, дарҳол асосий боб ёки 
параграфларни ўқишга берилиб кетиб, мундарижа, аннотация, кириш қисмларидаги 
маълумотларга эътибор бермайдилар [2].
Ўқув фаолиятининг турли шаклларида тингловчиларнинг мустақил ишлаш даражаси 
турлича бўлиши мумкин [2]. Бу ҳолат ўқув жараёнини ташкил этиш, машғулотларни 
ўтказиш методикаси, билим олувчи шахснинг интеллектуал ривожланиши ва ниҳоят 
ўқитувчининг касбий маҳоратига боғлиқ. Ўқитувчи тингловчига муайян шахс сифатида 
қараб, унинг индивиуал хусусиятлари ва фазилатларини ҳисобга олган ҳолда мустақил 
таълим топшириқларини ишлаб чиқиши муҳимдир. Умумий ўрта таълим мактаб 
директорлари малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқитиладиган «Бошқарувида 
ахборот технологиялари» модули бўйича мустақил таълим топшириқларини якка тартибда 
бажариладиган, гуруҳли, ижодий, табақалаштирилган, гуруҳ учун умумий турларга 
ажратиш мумкин. 
Якка тартибда бажариладиган топшириқ гуруҳдаги алоҳида олинган тингловчига 
берилади. Ўқитувчи топшириқни бажарилишига қараб, тингловчининг билим даражасини 
текширади. Бундай топшириқнинг мақсади муайян мавзу бўйича билимларни 
чуқурлаштришдир. 
Мустақил топшириқнинг гуруҳли тури гуруҳдаги айрим тингловчилар гуруҳига 
мўлжаллаб тузиб чиқилади. Бундай топшириқларнинг мавзу бўйича машғулотлар 
бошланишидан аввал берилиши тингловчиларда мотивацияни ошириш имконини беради. 
Ижодий иш туридаги топшириқ алоҳида муаммони ҳал қилишга, мавзу бўйича 
назарий ва амалий билимларни таҳлили асосида умумлаштиришга йўналтирилади. 
 
Табақалаштирилган топшириқ билими ва тайёргарлик даражаси юқори бўлган 
тингловчига ёки аксинча, суст бўлган тингловчига мўлжалланиб тузиб чиқилади.
Гуруҳ учун умумий бўлган мустақил топшириқда гуруҳга ўтилган маъруза 
машғулотларига оид тушунча ва таянч ибораларни ўзлаштириш, маъруза материалларини 
ўқиб, таҳлил қилиш, маъруза мавзусига оид қўшимча адабиётлар ва манбалардан тегишли 
билимларни излаб топиб, уларни ўзлаштириш каби вазифалар берилади.
Мустақил ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган фаолият натижасида 
тингловчиларда 1-расмда тасвирланган кўникмалар ривожлантирилади. 


180 
1-расм.
Мустақил иш бажарилишида тингловчиларда ривожлантириладиган 
кўникмалар. 
Тадқиқот давомида биз мустақил таълим топшириқларининг тингловчилар 
томонидан бажарилиш босқичларини белгилаб олдик. 
1-босқичда гуруҳ учун умумий бўлган мустақил топшириқ сифатида ўтилган 
маъруза мавзусига оид материалларни мустақил ўзлаштириш мақсадида, унда мавзуга оид 
тушунчалар, таянч иборалар диққат билан ўрганиб чиқилади ва ўзлаштирилади. Ушбу 
босқичда тингловчилар маъруза материалининг ҳар бир режа бандини ўрганиш, ундаги 
нотаниш сўзларни аниқлаш, сўзлаб бериш режа-схемасини ишлаб чиқиш (масалан, 
кластер ёки мантиқий схема асосида) бўйича тайёргарлик кўрадилар.
2-босқичда амалий машғулотлар мавзусига оид билим, малакаларни чуқурлаштириш 
мақсадида ижодий характерга эга бўлган, якка тартибда ёки гуруҳли бажариладиган 
мустақил топшириқларни бажариш амалга оширилади. Бундан мақсад тингловчиларда 
мустақил равишда ижод ва тадқиқ этишга йўналтирувчи лойиҳалаш усули ҳамда 
индивидуал фаолият модели асосида мавзуга оид билимларни излаб топиш, мавзу 
йўналишларини чуқур таҳлил эта билиш борасидаги фаолликларини оширишдир. 
Тингловчиларнинг қидирув-тадқиқот фаолияти умумий кўринишда қуйидаги структура 
асосида ташкил этилди: мавзу буйича қидириладиган ахборот предметини аниқлаб олиш; 
керакли оралиқ ва қўшимча маълумотларни белгилаш асосида қидириш стратегияси 
аниқлаш; топилган маълумотларни таҳлил этиш ва умумлаштириш; чуқур таҳлил асосида 
янги йўналишлар бўйича маълумотлар қидириш; янги далил ва жиҳатларни аниқлаш; 
умумлаштириш ва хулоса чиқариш. 
Учинчи босқичда 2-босқич бўйича бажарилган топшириқ ҳисобот кўринишида 
расмийлаштирилиб, ҳимоя (муҳокама) қилинади. 


181 
Шундай қилиб, тингловчиларнинг юқори малакали раҳбар бўлиб шаклланишлари 
учун мустақил таълим мавзулари бўйича топшириқларни юқори савияда бажарилиши 
муҳимдир. 
Мустақил 
таълим 
тингловчиларнинг 
ахборот-коммуникацион 
компетентлигини ривожлантиришнинг омили бўлиб, раҳбар кадрларнинг келгуси 
фаолиятларини самарали ташкил этишлари учун кенг имкониятлар яратади. 
Адабиётлар: 
1. Айзенберг А.Я. Самообразование: история, теория и современные проблемы: 
Учеб. пособие для студентов вузов. – М.: Высшая школа, 1986. – 128 с. 
2 Бережнова Е.В., Краевский В.В. Основы учебно-исследовательской деятельности 
студентов: Учебник для студентов средних пед. учеб. заведений. – М.: Академия, 2005. – 
128 с. 
3 Смолина С.Г. Самостоятельная работа как средство формирования 
информационной компетентности студентов университета // ГПНТБ РФ. Электронная 
библиотека. Научные и технические библиотеки. – 2009. - № 12. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish