саккиз
йўналишида ифода этилади)
Фойдаланиш учун тавсиялар:
1. Ўртасига ҳал қилиниши зарур бўлган муаммо ёки масала ёзилади.
2. Саккиз - бу ўзаро келишув асосидаги босқич бўлиб, шу йўналишда ғояларни
топишга эришасиз ва бунда ўзингизнинг ижодий имкониятларингиздан фойдаланасиз.
3. «Ғоялар ғилдираги»да муаммо ва масаланинг жавоби акс этган ғоялар
жойлашади.
«Ғоялар ғилдираги»
сонларини
8
дан
12 гача кенгайтириш мумкин.
.
Ечими топилса, 8 гача акс этади: Бу сизнинг муаммо ёки масалани ҳал қилишга бўлган
қатъиятингизга боғлиқ.
«Меҳнат» тушунчасининг баёни.
1.
Етук баркамол инсон меҳнат асосида тарбияланади.
2.
Меҳнат инсон учун зарурат ва бурчдир.
3.
Меҳнат инсон ҳаётининг маънавий-руҳий эҳтиёжидир.
4.
Меҳнат иқтисодий тафаккурни тарбиялайди.
5.
Меҳнат орқали билим, кўникма, малака тажрибага эга бўлиш.
6.
Меҳнатдан эстетик завқ олинади ва муваффақиятга эришилади.
7.
Меҳнат ҳаётда гўзаллик яратиш имконини беради.
8.
Инсоннинг гўзал турмуш тарзи ва фаровон ҳаёти меҳнат асосида таъминланади.
Шунингдек, «меҳнатсеварлик» тушунчасининг ечимини қуйидагича баён этиш
мумкин:
1.
Ижтимоий фойдали меҳнат учун тайёргарлик ҳолати – меҳнатсеварликдир.
2.
Меҳнатсеварлик меҳнатга бўлган ижобий муносабатнинг намоён бўлишидир.
3.
Меҳнатсеварлик инсон ҳаётида муваффақиятга эришиш ва халқ фаровонлигини
таъминлаш учун зарур фаолиятдир.
4.
Меҳнатсеварлик инсонни жамият олдида ва ўз нигоҳида улуғланишига асос
яратади.
5.
Меҳнатсевар инсоннинг бажараётган фаолияти жамоат томонидан ижобий
баҳоланади.
6.
Меҳнат интизомини мустахкамлаш ҳар бир раҳбарнинг ишга ҳалол муносабатда
бўлиши ва меҳнатсеварлик руҳида соғлом муҳитни вужудга келтиришида муҳим
аҳамиятга эгадир.
7.
Меҳнатсеварлик шахснинг ўз-ўзини намойиш этишига, ўзгалар билан муносабат
ўрнатишига имкон яратувчи ахлоқий фазилатдир.
8.
Меҳнатсеварлик инсондан халоллик, интизом, иштиёқ ва интилишни талаб этади.
«Ижобий сифатлар – ишчанлик, меҳнатсеварлик» .Мазкур тушунча мазмуни
ечимини топишдаги имкониятлардан саралаб олган ҳолда фойдаланиш мумкин:
➢
ақл идрокли инсон – бўш вақтини ҳеч қачон зоя кетказмайди.У доимо фойдали
ишлар билан шуғалланади;
➢
фаол, ғайратли, пешқадам, шижоатли бўлиш –ишчанлик, меҳнатсеварлик
белгисидир;
➢
дунёнинг ободлиги фақат яхши амаллар, меҳнат ва тадбир билан ҳосил бўлади;
➢
инсон бойликка меҳнат ва ҳаракат билан эришади;
156
➢
инсон зиммасидаги мажбурият, вазифа, бурч ва хизматларини ҳеч танбаллик ва
дангасалик қилмасдан, сидқидилдан адо этмоғи зарур;
➢
замон билан ҳамнафас бўлган кўплаб кишилар янги иқтисодий шароитга тўла
мослашадилар;
➢
меҳнатсевар бўлган, ишлайман деган ҳар қандай кишига ҳар соҳада иш топилади;
➢
инсон меҳнатга лаёқатли бўлиб, ҳар куни нимадир яратиши, фойдали меҳнат
қилиши, ўзига, рўзғорига, жамиятга наф келтириш дарди билан яшаса, турмуш даражаси
ошади ва оилада иқтисодий юксалиш бўлади;
➢
меҳнатсеварлик – хайрли фазилатдир. Меҳнат – шодлик, роҳат ва бахт
пойдевори;
➢
меҳнат инсоннинг даражасини кўтаради, унинг икки дунёда бахтли бўлишига
сабабчи бўлади. Инсон учун ўз меҳнати эвазига келадиган бахтдан ортиқ бахт йўқ;
➢
меҳнат инсоннинг шарафидир;
➢
бўш вақтни ғанимат билиб, фойдали ва эзгу ишларга бағишлаш керак. Акс ҳолда,
у келажакка зиён келтирувчи ишлар билан тўлади;
➢
умрни ғанимат билган одам қалбида дангасаликдан асар ҳам қолмайди. У ўз-
ўзидан шижоатли ва ғайратли, зийрак, мард инсонга айланади;
➢
меҳнат – ҳаётнинг асосий шарти бўлиб, инсоннинг ўзини яратади. Фуқаролик
жамияти –инсон меҳнати билан яратилади;
➢
меҳнат ёрдамида инсон камол топади ва юксакликка кўтарилади;
➢
меҳнатсеварлик – ҳар қандай буюк ақл эгаси қила оладиган ишларга қодирдир.
Бирдан бир чинакам давлат инсон меҳнатидир;
➢
бутун умри давомида меҳнатсевар ва ишлашни билган одамларгина чинакам
қаҳрамон бўладилар.
«Ўқитувчининг касбий фазилатлари»
❖
юксак савияси, фикрини тушунтириш қобилияти, ақлининг ўткирлигида;
Ўкитувчининг ижодий изланувчанлик сифатлари қуйидагича:
1. Шахснинг ижодий фаоллиги.
2. Ўзлигини англаб етиши.
3. Танқидий тафаккурга эга бўлиши.
4. Мустақил ва эркин фикрлаши.
5. Фаолиятни тўғри белгилаб олиш.
6. Мақсадга мувофиқ фаолият кўрсатиши.
7. Миллий – маданий қадриятларни чуқур англаш.
8.Топқирлик ва ҳозиржавоблик.
9. Донолик.
10. Камтарлик.
11.Юморга бой бўлиш.
12.Бир неча тилда мулоқотга кириша олиш.
13. Компьютер саводхонлиги.
Меҳнат таълими- ўқувчиларнинг зарур амалий кўникма ва малакаларини
эгаллашлари, , онгли равишда касб танлаши ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида
фаол фаолият кўрсата олишини таъминлашга хизмат қилади. Ўқитувчининг дарсга
тайёрланаётганда ҳар хил метод ва усулларни қўллаб, янги материални баён этиши, ўз
касбий маҳорати устида ишлаши, таълимнинг замонавий усулларини қўллай олиши, энг
157
муҳим инновацион дидактик имкониятлардан самарали фойдаланиши таълим сифатини
таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |