Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


КАТТА ЁШДАГИЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

КАТТА ЁШДАГИЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ 
 
Г.Ж.Туленова – 
 Муҳаммад аль Хоразмий номидаги ТАТУ профессори 
Аннотация. Ушбу мақолада катта ёшдаги аудиториянинг ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолада уларни ўқитишда инновацион фаолият, замонавий 
педагогик технологиялардан фойдаланишнинг айрим масалалари ўрин олган. 
Калит сўзлар: инновацион фаолият, педагогик технология, катта ёшдаги 
аудитория, ижодий фикрлаш, тақдимотчи. 
Бугунги кунда таълимни янги қадриятлар ва имкониятлар билан бойитиб боришда 
ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва илмий-назарий малакаси, ижодий имкониятлари 
муҳим аҳамиятга эга. Бу ўқув жараёнида диалектик, муаммолилик, мулоқотлилик, сабр-
тоқатлиликни эътиборга олган ҳолда, интеллектнинг таҳлилий йўналганлиги билан ҳам 
алоқадордир. Шунингдек, инсонга мўлжалланган замонавий билимлар мажмуи даражаси, 
бу билимларни муқобил тарзда ишлатиш қобилияти, уларга танқидий баҳо беришга 
қодирлиги билан ҳам изоҳланади. 
Агарда биз катта ёшдаги кишиларни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини эcласак, 
шуybcb маълум бўладики, бошқарувчининг якка хокимлиги остида олиб бориладиган ҳеч 
қандай маъруза, семинар, хатто суҳбат ҳам катта ёшдаги аудиторияни қондира олмайди. 
Чунки, бундай машғулотлар уларнинг психоневрологик, психологик, физиологик 
хусусиятларига тўғри келмайди. Демак, катта ёшдаги аудитория билан ишлар бошқача 
усулларда қилиниши ва олиб борилиши керак.
Машғулотларда тингловчиларнинг фаол қатнашуви дарс олиб борувчининг якка 
хокимлиги устидан хукмрон туриши лозим. Бундай шароитда педагогнинг роли ҳам 
ўзгаради, у оддий маърузачи ёки бошқарувчидан яхши психолог ва гуруҳни фаол ишга 
ундайдиган ҳамда самарали натижага эриша оладиган ташкилотчига айланиши лозим.
Бошқарувчини одатда «педагог» , «маърузачи» ёки андрагогикада қўлланадиган 
«модератор» деб аташади. Модератор (лот. «ушлаб турмоқ, сақламоқ», инглиз. 
«яраштириш», «тўхтатмоқ») - катталар гуруҳи билан тенглик ва суҳбат қуриш 
тамойилларига асосланган ҳолда ҳар қандай ташкилий ишни олиб борадиган инсондир. 
Бундан ташқари, бошқарувчини тақдимотчи, фасилитатор, тренер деб ҳам аташади. 
Биз олдимизга, катта ёшдаги аудитория билан олиб бориладиган ишлар қандай 
ташкил этилиши лозим? деган саволни қўйсак, бунга қандай жавоб бериш мумкин? 
Дарсни юқори даражада ташкил этиш ва самарали ўтказишда модератор (педагог)нинг 
сўзлаш одоби, машғулотнинг усули, уни олиб бориш кўникмаларини қандай тамойиллар 
белгилаб бериши мумкин? Бизнингча, педагог фаолиятини белгилаб берувчи тўртта 
асосий тамойилларни кўрсатиш ўринлидир: 
Биринчиси – тенглик тамойили
. Педагог машғулот ёки тадқимотнинг 
бошланишидан, илк сониялардан ўзини ҳудди бошқалар каби, яъни, ҳудди ушбу гуруҳ 
иштирокчиси сифатида кўрсатиши керак. Дарс ташкил этилишида ҳамма нарсанинг 


158 
аҳамияти бор: жиҳозларнинг жойланиши (масалан. ўқув столларни қаторлар ўрнига давра 
шаклида жойлаштириш), педагогнинг жойи (у гуруҳ олдида турмасдан, балки даврага 
қўшилиб ўтириши мумкин), сўзлаш услуби (маърузани ўқимаслик балки суҳбат олиб 
бориш), гуруҳга мурожаат қилиш («иштирокчи» ёки «ўртоқлар» деб эмас, балки 
«азизлар» , «ҳамкасблар» ).
Ундан ташқари, ҳар қандай модератор (педагог) ўзи узатаётган ҳар қандай ахборот 
тингловчилар томонидан муҳокама қилиниши ёки шубҳа остига олиниши мумкинлигига 
тайёр туриши керак. Биз дилетантлик деб ҳисоблайдиган фикрлар ўзимизнинг «чуқур»
билимларимиздан қўпроқ ҳақиқатга яқин бўлиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.
Бундан ташқари, ҳар бир инсонда ўз фикрига эга бўлиш ҳуқуқи бор, уни эса ҳурмат 
қилиш лозим. Катта ёшдаги аудиторияда хатто илмий адабиётлардан олинган ахборот 
ҳақида гап кетганда ҳам, тингловчиларнинг ҳаётий тажрибаси, муҳоқама этилаётган 
масала бўйича шахсий фикрлари инобатга олиниши лозим. Катталар ўз фикрларини 
илмий атамалар ишлатмасдан айтадилар, оддий сўзлар ишлатиб масалани муҳокама 
этишлари ҳам мумкин, бунинг аҳамияти йўқ. Муҳими, улар ўзлари эшитган ахборотни 
қандай қабул қилишидадир. 
Иккинчи тамойил – фаол ижод
. Бу қизиқарли ва муҳим албатта. Бизнинг 
тажрибамиз ўзига хос стереотипларни шакллантиришга етаклайди ва биз кўпинча ҳар 
қандай янги ишни эскича усулларда бажаришга интиламиз. Ушбу стереотипларни йўқ 
қилиш ҳамда онгимизни янги ғояларни қабул қилишга тайёрлаш (бу эса, ўқитишнинг 
асосий вазифаларидан бўлиб ҳисобланади) учун гуруҳда ўзига хос мухит яратиш керак.
Аслида, ҳар қандай янги билим нафақат муҳокама қилиниши балки мустақил 
шаклланиши ҳам лозим. Шунинг учун ўқитиш жараёнида тайёрланган қўргазмали 
материаллар (рангли қоғоз), микро- гуруҳларда муҳокама (расм ва имлолар ёрдамида), 
кутилмаган ҳодисалар (масалан, машғулотга алоқаси бўлган анжомларни олиб келиш), 
ҳаракат умуман, тасодифий холат муҳим аҳамият касб этади. 
Учинчи тамойил – шахсиятлилик.
Кўпинча шахсиятни индивидуаллик билан 
адаштиришади, аммо бу ерда принципиал фарқ бор. Ўқитишни индвидуаллаштиришда 
ҳар бир гуруҳ аъзосининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш керак (кимгадир 
намуна, кимгадир жадвал ёрдамида тушунтириш ва ҳ.к.). Шахсиятга асосланган 
ёндашувда эса, буларни кераги йўқ, дарсимиз универсал режа асосида олиб борилади, 
унда тингловчиларнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади. Аммо, ҳар биримиз 
ўзига хос хусусиятларга эга бўлган « шахс» эканлигимизни унутмаслигимиз керак. 
Кимгадир бизнинг гапларимиз ёқмаслиги мумкин, кимдадир улар зерикиш 
кайфиятини ўйғотади, кимдир эса уй юмушлари ҳақида ўйлайди, яна кимдир эса, ёнидаги 
шериги билан гаплашади. Савол туғилади, бундай вазиятда нима қилиш мумкин? Жавоб 
жуда осон, сизнинг олдингизда катта ёшдаги кишилардир, уларнинг айримлари учун 
уйдаги ташвишлари сиз гапириб бераётган эски ахборотдан муҳимроқдир. Бунда яна бир 
савол туғилади: Улар нима учун ўқишга келдилар? Ва бундай саволга жавоб тариқасида 
тингловчилар: «Йўқ дея олмадик» , «Бошлиқ мажбурлади» ва ҳ.к. каби сабабларни 
кўрсатишлари мумкин. Бундай шароитда нима қилиш лозимлиги ҳақида кейинроқ 
гаплашамиз. Муҳими, сиз тушунишга ҳаракат қилишингиз керак, психологларда 
ҳайрихоҳлик деган тушунча бор. Агарда сиз уни ўзингизда шакллантирсангиз, сизда ҳар 
қандай «қийин» гуруҳ билан ишлашда ҳам ҳеч қандай муаммо туғилмайди. 


159 
Ва ниҳоят
охирги тамойил – комфорт (қулайлилик).
Қорнингиз очганда, ёки стулда 
узоқ вақт ҳаракатсиз ўтирганингиздан кейин қанчалик чарчашингизни эслаб кўринг. 
Шунинг учун, қисқа танаффус, ёки бир ликопча кофедан воз кечманг. Бу сизга дарсни 
қулай мухитда олиб боришга имкон яратади. Ахборотни тушуниб олиш учун катталарга 
ҳамиша пауза керак. Шунинг учун ҳам, танаффусни бекор сарф қилинган вақт деб 
ҳисобламанг. Аксинча, ўн минутлик танаффус гуруҳингиз аъзоларига ярим соатлик 
маърузада берилган ахборотдан кўпроқ маълумотларни эслаб қолиш имконини яратади. 
Ўқитиш самарали ўтишига яхши кайфият ва эмоциялар ёрдам бериши мумкинлигини ҳам 
унутманг. Гуруҳингизда хурсандчилик мухитини яратишга ва уни сақлашга ҳаракат 
қилинг. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish