Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Литература 
1.
Котлер, Ф., Ли, К. Маркетинг для государственных и общественных организаций / 
Пер. с англ. Под ред. С.Г. Божук – СПб. : «Питер», 2008 г. 
2.
Авсянников Н.М. Маркетинг в образовании: Учебное пособие. М.: РУДН, 2007 г. 
3.
 
ПанкрухинА. П. Маркетинг образовательных услуг: методология, теория и 
практика. М: «Интерпракс», 1999 г. 
 
 
ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШДА
ДИРЕКТОРНИНГ ЎРНИ 
 
З.М.Комилова –
А.Авлоний номли ХТТРМХҚТМОИ катта ўқитувчиси 
 
Аннотация: Ёшлар билан ишлаш масаласи, таълим сифатини оширишда 
инновацион 
педагогик 
технологиялардан 
фойдаланиш. 
Ўқитувчи 
педагогик 
тажрибасининг таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга 
кўтаришдаги ўрни. 
Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар 
таълим-тарбия сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлашга қаратилган бўлиб, 
ушбу йўналишда муваффақиятни белгиловчи асосий омиллардан бири – таълим 
муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг замонавий билим, кўникма ва малакаларни 
эгаллаганлиги ҳамда таълимнинг инновацион ахборот-дидактик шаклларини илмий 
тадқиқ қилиш ҳисобланади. Бу ўз ўрнида таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо 
этмоқда, чунки мукаммал таълим тизими республикамизнинг келажакдаги интеллектуал 
имкониятларини ва ривожланишини белгилаб берувчи ўқувчи ёшларни ҳар томонлама 
ижодкор, мустақил фаолият юритадиган қилиб тарбиялашда ҳал қилувчи рол ўйнайди. 
Бугун мамлакатимиз таълим тизимида инновацион технологияларга асосланган таълим-
тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, ижтимоий 
фаол ва малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашни жаҳон андозалари даражасига 
чиқариш масалаларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Таълим соҳасидаги сифат 
ўзгаришлари ва юқори самарадорлик уларнинг жаҳон таълим талаблари билан мослиги ва 
24
Котлер, Ф., Ли, К. Маркетинг для государственных и общественных организаций / Пер. с англ. Под ред. 
С.Г. Божук – СПб. : «Питер», 2008 г. 


103 
педагогларнинг келгуси меҳнат фаолиятларида ўзлаштирган компетенциялари қай 
даражада амалиётга татбиқ қилинаётганлигига боғлиқ. 
Замонавий мактаб раҳбари ўз олдига қўйилган масъулиятли ва долзарб 
вазифаларни бажариш қарашларни шакллантириш ҳамда таълим-тарбия жараёнига бўлган 
янгича учун қуйидаги хислатларга эга бўлиши керак: замонавий илмий, маданий ва 
инновацион технологик тараққиётнинг моҳиятини чуқур тушуна билиши; дунё ва инсон 
ҳақидаги билимлар тизимини чуқур ва кенг нуқтаи назардан англаши; компьютерли 
таълим ва ўқитишнинг бошқа техник воситаларини таълим-тарбия жараёнига татбиқ 
этиши; Интернет тармоғи тўғрисида тушунчага эга бўлиши ва ундаги ахборотли 
технология мазмунини теран таҳлил қила билиши; педагогик меҳнатнинг 
самарадорлигини таҳлил этиш усулларини билиши; умуминсоний ҳамда миллий маданият 
ва қадриятлар, миллий ғоя ва миллий мафкура ҳамда иқтисодий, маънавий-маърифий 
ислоҳотлар моҳиятини тўлиқ тушуниб етиши; инновацион педагогик технологиялар 
моҳияти ва тамойиллари ҳамда унинг анъанавий ўқитиш жараёнидаги афзалликларини 
билиши, шахс манфаати ва таълим устуворлигини таъминлаш учун педагогик 
инновацияларни қўллай олиши; талабаларга ўз фани бўйича таълим беришда инновацион 
технологияларни қўллай олиши, ўқув жараёнини фаоллаштириш ҳамда ўқув 
материалларини ўзлаштиришнинг юқори даражасига эришиш ва ўқувчиларни мустақил 
фикрлашга ва ўз фикрини эркин баён этишга ўргатиши; ўз фанининг моҳир устаси ва 
фидойи бўлишига эришиши; талабаларнинг баркамол инсон бўлиши учун уларга ўзининг 
изланишлари, ижодкорлиги орқали таълим-тарбия бериши керак [2].
Таълим – келажакдаги муваффақиятлар калити экан, унинг маҳсули бўлган бугунги 
ўқувчи келажакда ҳуқуқий – демократик жамият аъзоси сифатида бу жамият ҳаётида 
тўлақонли иштирок эта олиши, замоннинг бозор иқтисодиёти қўяётган талабаларига тўла 
жавоб бера олиши керак. Ахборот оқими кескин ортган, турли янгиликлар ҳаётимизга 
шитоб билан кириб келаётган даврда мустақил танқидий фикрлаш кўникмаларига эга 
бўлган, янгиликни ўрганишга доим тайёр бўлган, ҳамкорликдан чўчимайдиган, мулоқотга 
эркин кириша оладиган шахсни тарбиялаш таълим – тарбия жараёниниг асосий мақсади 
бўлиши керак ва бу борада таълимда янги технологияларнинг қўлланишига йўл очилиши 
мақсадга эришиш йўлидаги тўғри қадамдир [3]. 
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида чуқур назарий ва амалий билимлар билан 
бир қаторда танланган соҳаси бўйича мустақил фаолият кўрсата оладиган, ўз билими ва 
малакасини мустақил равишда ошириб борадиган, масалага ижодий ёндашган ҳолда 
муаммоли вазиятларни тўғри аниқлаб, таҳлил қилиб, шароитга тез мослаша оладиган 
мутахассисларни тайёрлаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган. Раҳбарнинг 
иш фаолиятининг натижавийлиги бевосита унинг касбий тайёргарлик даражасига ва ўз 
устида тинмай ишлашига боғлиқдир. таълим тизимидаги ислоҳотларнинг ҳозирги 
босқичидаги асосий вазифалардан бири ўзини ўзи ривожлантирувчи, кенг дунёқарашга, 
эркин ва мустақил фикрлаш қобилиятига эга бўлган, аждодларимизнинг бебаҳо бойлиги 
ва умумбашарий қадриятларга таянадиган, маънавий баркамол шахсни тарбиялашга 
йўналтирилган, мослашувчан ва тезкорликни таъминловчи такомиллашган таълим-тарбия 
жараёнларини ташкил этиш заруриятини белгиламоқда. Мактаб директори фақат раҳбар 
эмас, балки ташкилотчи, лидер, маслаҳатчи бўлиши, илмий методлар билан қуролланиб, 
таълим жараёни қонуниятлари ва механизмларини чуқур англаб, уни бошқариши лозим. 
Бугунги кунда илм-фан, техника ва ахборот коммуникацион технологиялар, ишлаб 


104 
чиқариш соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши таълим тизими 
ходимларидан таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш, бунда 
инновацион технологиялардан самарали фойдаланишни талаб этиб, ҳар бир тизим 
ходими, айниқса мактаб раҳбарлари зиммасига янада юксак масъулият ва вазифаларни 
юклайди. 
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунимиз ва 
эртанги ҳаётимиз келажагимизни мустаҳкамлаш ва келажак авлодга таълим-тарбия бериш 
учун малакали етук кадрлар, билимли ўз касбининг моҳир устаси замонавий билимларга 
эга бўлган кадрлар зарурдир. Ёшларнинг қай тарзда билим олишлари фикр мулоҳаза 
юритишлари уларнинг қандай тарбия олишларига боғлиқдир. Бунинг учун малакали 
педагогларнинг фаолияти жуда муҳим роль ўйнайди. Педагоглар томонидан дарс 
лойиҳасини тўғри ташкил этиш, олиб бориш жараёнлари тўғри ташкиллаштирилса ҳар 
икки томондан яъни ўқитувчи ва ўқувчи муносабатлари ҳамкорлиги тўлиқ таъминланса 
кутилган натижага албатта, эришилади. Бу мақсадга эришиш учун биринчи навбатда 
ижодкорлик талаб этилади.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish