77
Шок ҳолатида асосан қуйидаги ҳолатлар кузатилади:
- харакатланишнинг бузилиши;
- умуман ҳаракатсизлик ҳолати;
- эмоционал фалажлик.
Бошқарув фаолиятида эса шок ҳолати менежер дуч келган муаммолар ва қалтис
вазиятлар орқали келиб чиқиши мумкин. Бошқарув фаолиятида юзага келадиган шок
ҳолатлари ташкилот фаолияти ва самарадорлигига унинг мавқеига жиддий таъсир
кўрсатиши мумкин.
Биз бугунги кунда тез ўзгарувчи, турғун бўлмаган жамиятда яшамоқдамиз ва жамият
риволангани сари бу ўзгаришлар тезлиги доимий равишда ошиб бормоқда.
Ўзгаришлар ҳақиқатнинг асоси бўлиб, инсон фаолиятининг барча соҳаларига,
шунингдек бошқарув соҳасига ҳам таъсир қилади.
Обьектлар, тушунчалар, тузилмалар доимо пайдо бўлади, ўзгаради, йўқолади ва бу
тез-тез содир бўлади. Кўпчилик инсонлар учун барқарорлик ва
мунтазамлик истаги
мустаҳкам илдиз отган. Ўзгаришлар эса бу каби ҳис туйғуларга таҳдид солиши мумкин.
Жамиятдаги ўзгаришлар менежер ва унинг персоналида шок ҳолатини келтириб
чиқариши мумкин.
Шахс ўзгаришлар билан юзма-юз тўқнашганда, унинг ҳолатини қуйидаги эгри чизиқ
каби тасвирлаш мумкин.
Инсонлар ўз олдидаги жиддий ўзгаришлар олдидаги биринчи реакцияси бу шок
ҳолатидир. Бу ҳолатда инсонларда фаровонлик ҳолати азият чекади. Шок ҳолати одатда
кўп вақт давом этмасдан кейинги янги босқичга ўтади. Кейинги босқич транс ҳолати
бўлиб, менедерлар одатда бундай вазиятда ўзгаришларни инкор қилишади. Бу ҳолатда
эскириб қолган, одатий ва эндиликда фойда келтирмайдиган ишларни бажаришни давом
этишади.
Кейинги янги босқичда инсон юз бераётган ўзгаришларга эътибор бермасликка
харакат қилади. Ушбу жараён психологик жихатдан инсонни тинчлантиради. Унинг
назарида жамиятда юз бераётган ўзгаришлар унга сезиларли даражада таьсир этмайди.
Менежернинг юқоридаги ҳолатига ўзгаришлар таьсир этмаслигига қанчалик ўзини
ишонтиргани сари кутилмаганда кейинги босқичга ўтиш ҳолати кузатилади.
Мазкур ҳолат безовталик ҳолати бўлиб, бунда мотивация йўқолади, келажак учун
ташвиш чекади. Бундай ҳолатда менежерда ёки инсонда уйқусизлик, иштаха йўқлиги,
78
жиззакилик ва ниҳоят стресс ҳолати пайдо бўлади. Шунинг учун бу босқич энг оғир
босқич ҳисобланади.
Секин асталик билан бошқарувчида бор будини, эгаллаб турган лавозимини,
мавқеини йўқотиш билан боғлиқ қўрқув, вахима бошланади. Иш фаолиятида фикрни
жамлаш йўқолади.
Навбатдаги босқичда жахл чиқиши кузатилади. Ўзгаришлар оқибатида
юзага
келаётган йўқотишларга сабабчи бўлган айбдор шахсни қидириш бошланади. Бундай
ҳолатда менежер қўл остидаги, яъни ўзга шахсларни айбдор сифатида кўриши мумкин.
Шунингдек, инсон ўзини айбдор сифатида қабул қилиши ҳам мумкин бўлиб, ўзига ва ўз
билимига бўлган ишонч йўқолади. Гўёки инсон қўлидан ҳеч бир иш келмаслиги ҳисси
уйғонади.
Ниҳоят жахл чиқиши депрессия ҳолатини келтириб чиқаради. Юқорида келтирилган
эгри чизиқнинг энг қуйи нуқтаси депрессия ҳолати бўлиб, инсонда энергия ва жўшқинлик
йўқолади. Бошқарувчи эндиликда хеч қачон мувоффақиятга эриши мумкин эмаслиги
ҳисси пайдо бўлади. Бошқарувчи ишини ташашга ёки бошқа иш қидиришга киришади.
Энг ачинарлиси яшашдан мақсад қолмаслиги ҳисси уйғонади.
Бироқ ушбу босқич кейинги, ўсиш даврининг пиллапоя босқичи бўлиб, инсон
эндиликда ортга йўл йўқлигини ва олдинга қараб интилиб,
яшашни давом эттириш
лозимлигини англаб етади.
Бунда юз бераётган ўзгаришларни қабул қилиш босқичи бошланади. Инсондан
мотивация ва яшашга бўлган интилиш пайдо бўлади. Натижада янги юзага келаётган
ўзгаришларга мослашиш даври бошланади. Иш фаолиятида, бошқарувда тартиб норма
ҳолатига келиб бошлайди. Иш самарадорлиги яна ошади. Менежерга жўшқинлик ва
энергия қайтиб келади.
Буларнинг барчаси фаолиятимизда келажакда бизни кутаётган ҳолатларни
ноаниқлиги туфайли келиб чиқади. Келажакда юз берадиган ўзгаришлар ва юзага
келадиган рискларни прогнозлаштириш ва чизмаларда акс эттириш мумкин. Бироқ,
келажакни олдиндан аниқ билиб бўлмайди. Шунинг учун юқоридаги
каби иш
фаолиятимизда шок ҳолатлари кузатилиб туради.
Менежерлар ушбу каби ҳолатларни инобатга олиб, жамиятда юз бераётган
ўзгаришларни динамикасини ўрганиб бориши ва ўзгаришларнинг унининг ташкилотсига,
ўзига ва қўл остидаги ҳодимларига қай тарзда таъсир этишини билиши лозим.
Менежерлар ўзгаришларга ташкилот фаолияти ва ҳодимларнинг реакциясини олдиндан
кўра билиши, режалаштириши лозим.
Ташкилот ва унинг бошқарув фаолиятига таъсир этувчи омиллар кўп бўлиб, буларга
ички ва ташқи омилларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Бунга мисол тариқасида миллий валютамизнинг АҚШ долларига нисбатан
ўзгаришини келтириб ўтишимиз мумкин. Қисқа вақт оралиғида валюта курсинининг икки
баробар ошиши кўпгина ташкилотлар фаолиятига, уларнинг молиявий ҳолатига сезиларли
даражада таьсир кўрсатди.
Шок ҳолатини самарали бошқариш учун бошқарувда қуйидагиларга эътиборни
қаратиш лозим:
-
Юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларни максимал деталлашган ҳолда
ўрганиб, аниқ режали фаолият олиб бориш лозим. Ўзгаришларга қарши
манбаларни
аниқлаб, уларни мақбул ечими бўйича стратегия таййёрланиши лозим.
79
-
Ўзгариш жараёнида, уларнинг бошланишидан то охиригача қўл остидаги
ҳодимларни барча янгиликлар ҳақида мунтазам равишда ҳабардор қилиб туриш лозим.
Ўзгаришлар ва янгиликлар инсонларни ташвиш ва хавотирга солади. Шу каби ҳолатларда
уларнинг назарида муҳим маълумотлар улардан яширилаётгандай туюлади.
-
Аҳмоқона ва баъзан хавфли миш-мишларга эьтибор бермаслик лозим.
-
Компаниянинг асосий ҳодимларига алоҳида эътибор берилиши зарур бўлиб,
аксарият ҳолларда компаниянинг муваффақияти асосан уларга боғлиқ бўлади.
-
Қўл остидаги ҳодимлар, компания персонали билан доимий равишда мулоқотда
бўлиш лозим, улар билан тез тез учрашувлар ва музоакаралар олиб борилиши лозим. Қўл
остидаги ҳодимлар сиз томондан кўрсатилаётган ғамхўрликни ва эътиборни ҳис
қилишлари зарур.
-
Персоналнинг янги усулда ишлашга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Улардан қандай янги билим ва кўникмалар кераклигини тушунтириш ва энг муҳими,
харажатларга қарамай, ҳодимларни қайта тайёрлашни ташкил этиш даркор. Кадрларни
тайёрлаш-муваффақиятнинг гаровидир.
-
Бўйсунувчиларнинг меҳнат шароитлари билан боғлиқ тафсилотларни унутмаслик
лозим. Ҳодимларнинг ишлаш шароитлари мақбул бўлиши лозим.
-
Жараёнларни бошқаришда, одамлар билан мулоқот қилишда, «ўтиш эгри»
чизиғини ёдда тутиш лозим.
Шундай қилиб, кучли рақобат шароитида менежер рақиблардан бир қадам олдинда
бўлишга ҳаракат қилиши керак. Муваффақиятнинг кафолати кўпинча жамиятда юз
берадиган ўзгаришга тайёр бўлишда ва шок ҳолатига тушмасликдадир. Борган сари,
бошқарувчи қуйидаги дилеммага дуч келади: жойда қолиш ва ҳалок бўлиш ёки
ўзгаришларга тайёр бўлиш, замон билан ҳамнафас бўлиш ва ривожланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: