87
йўғрилгандир. Мана шу ғоялар мусиқа билан омихталанганда эса, миллий қадриятларимиз
жонланади ва қалбларга тезлик билан ўрнашади.
Бундан ташқари, ўзбек халқининг азалдан турмуш тарзи, меҳнат фаолияти, байрам-
сайиллари, фасллар билан боғлиқ дала ишларининг барчасида қўшиқлар куйланган ва
бизга бу қўшиқлар негизида халқимизнинг нечоғлик меҳнатсеварлиги, шу билан бирга,
мусиқа билан ошно қалб эгалари бўлганлигини кўришимиз мумкин. Фарзандларимиз
фольклор қўшиқларни ўрганиш билан бирга, ота-боболаримизнинг мард ва жасурлик,
табиат ва жонзотларга меҳр ва ўзбекларга ҳос бўлган меҳмондўстлик каби ижобий
фазилатларини ҳам ўзларига сингдиришади.
Мусиқа рахбарлари ўз машғулотларини ёш авлодга мана шундай ўзбек миллий
фолъклор мусиқаси, мавсумий меҳнат қўшиқлари ва шу билан бирга ўзбек халқ ўйинлари
асосида олиб борар экан, фарзандларимизнинг ватанпарварлик руҳида камол топишига
ҳисса қўшган бўлади.
Фольклор мусиқаси тузилиши жиҳатдан соддалиги, маълум бир мусиқий
лавҳаларнинг тез-тез такрорланиб туриши билан болалар хотирасида осон ўрнашади.
Товуш сакранмалари ҳам кварта, квинта интерваллари оралиғида пайдо бўлади.
Куйланиш услуби кичик бўғинли сўзлардан таркиб топганлиги учун содда ва нафас билан
боғлиқ муаммоларга дуч келинмайди. Фолъклор қўшиқлар болаларнинг шошқин
табиатига монанд руҳ бағишлаб, куйлаш, рақс ҳаракатлари, шу билан бирга, мавзуга
монанд образ яратиш каби вазифаларни очиб бериши билан қизиқарлидир. Бундан
кўриниб турибдики, фолъклор намуналари вокал, хореография ва актёрлик маҳорати каби
санъат турларини ўзида мужассамлаштирган синтез жанр ҳисобланади.
Мактабгача таълим ташкилотида мусиқа рахбари иш самарадорлигини ошириш ва
ўз олдига қўйган мақсадига эришиш учун, аввало, иш услубига янгича қараш ва мусиқа
машғулотларини бошқача услубда ташкил қилмоғи лозим. Яъни, хамкорлик фаолиятини
йўлга қўйишдир. Мактабгача таълим ташкилотининг бошқа мутахассислари билан, ва энг
муҳими, ота-оналар билан унумли ташкил қилинган ҳамкорлик таълим жараёнига ижобий
натижа беради. Ота-оналарнинг иштироки, нафақат йил давомида ўтказилаётган байрам
ва тадбирларда, балки, қизиқарли ўйинлар воситасида ташкил этилган очиқ
машғулотларда ҳам фойдалидир. Ота-оналар ушбу очиқ дарсларда қатнашиб, фарзандлари
билан баробар мусиқий ритмик харакатлар ва куйлаш машқларини ўзаро бажарар экан,
ушбу жараён боланинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиб, оилавий муносабатлар учун
ажойиб гармония ҳосил қилади.
Айни пайтда, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва мутахассисларини қайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти «Мактабгача ва мусиқий таълим»
кафедраси профессор-ўқитувчиларининг олдига қўйган талаб ва вазифалари ҳам
қадрларнинг малакасини оширишда миллий концепсия нигизида сабоқ бериш ва унинг
натижаси ўлароқ, мактабгача таълим тарбияланувчиларининг ватанпарварлик руҳида
камол топтириш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: