Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Абдулаҳатов Н.,С.Мастонов., Ҳазиний юрти. – Т.: « Янги аср авлоди» , 2010. 
2.
Карнеги Дейл. «Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш тўғрисида» 79-80-
б. 
3.
Каримов А. Умрим таронаси.– Т.: « Янги аср авлоди» , 2005. 184-185-б. 
4.
Зиёев Ҳ. Тарихнинг очилмаган саҳифалари. – Т.: « Меҳнат» , 2003. 
5.
Маматқулова Р. Раҳбарнинг маънавий маданияти //Тафаккур.2006. № 1.115-116-б. 
6.
Ҳусайн Воиз Кошифий. Ахлоқи Муҳсиний. 278-б. 
 
 
 
 
 
 
 


54 
 
МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИНИНГ 
ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
Б.Н.Пулатов –
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ доценти
 
Аннотация: Мақола таълим муассасалари раҳбарлари учун малака ошириш таълим 
дастурлари мазмунини ишлаб чиқишдаги муаммоларни аниқлашга бағишланган. Унда 
мактаб директорларининг амалий фаолиятидан келиб чиқиб, ўқув дастурларини 
шакллантириш масалалари баён этилган.
Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мактаб 
раҳбарлари малакасини ошириш тизимига бевосита таълуқлидир. Таълим соҳасидаги 
ўзгаришларга муносиб жавоб бера оладиган ва компетенциявий ёндашувларга асосланган 
давлат таълим стандартларини жорий этадиган мактаблар ҳаётининг янги 
механизмларини ишлаб чиқиш, ўқитувчилар ва мактаб раҳбарлари ўртасидаги меҳнат 
муносабатларининг шартномавий шаклларига ўтиш билан боғлиқ жараёнларни маҳорат 
билан олиб борадиган мактаб менежерларини тайёрлаш бугунги куннинг долзарб ва 
деярли асосий вазифасига айланди. Таълимни, шу жумладан, умумий ўрта таълимни 
ривожлантириш давлат миқёсидаги стратегик мақсадларлардан бўлиб, Ҳаракатлар 
стратегиясига [1] асосан нафақат ўқитувчилар, балки мактаб раҳбарларининг малакасини 
ошириш бўйича алоҳида тадбирлар белгиланган. Бу эса ўз навбатида умумий ўрта таълим 
муассасалари раҳбарлари малака ошириш курслари учун таълим дастурлари таркибини 
танлаш, мазмунан бойитиш, тезкор янгилаш билан боғлиқ баъзи масалаларни келтириб 
чиқаради. 
Маълумки, мактаб директорларининг фаолият шароитларини аниқлаш ва таҳлил 
қилиш таълимни модернизация қилиш жараёнларига ҳамроҳ бўладиган бир қатор 
ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бугунги кунда умумий ўрта таълим мактаблари 
директорларининг малака ошириш курслари дастурларининг мазмуни Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-аҳлоқий ва жисмоний баркамол этиб 
тарбиялаш, уларга таълим тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга 
кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 14 августдаги №ПҚ-3907-сон Қарори 
[2], «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 5 сентябрдаги №ПФ-5538-сон Фармони [3], «Халқ 
таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги 2018 йил 5 сентябрдаги №ПҚ-3931-сон Қарорлари [4] асосида 
такомиллаштирилди. Қабул қилинган [2, 3, 4] ҳужжатларни ўрганиш мактабда қандай 
ўзгаришлар рўй беришини ва раҳбар қандай янгиликларни ўзлаштириши кераклигини 
аниқлашга имкон берди. 
Амалдаги умумий ўрта таълим мактаб директорларининг малака ошириш курслари 
юқорида қайд этилган ҳужжатлар асосида тасдиқланган ўқув режаларига кўра блок 
модулли тизимда Ўзбекистон Республикасининг таълим ва тарбия соҳасидаги давлат 
сиёсати, Мактаб бошқарувида ҳуқуқий масалалар, Мактаб бошқарувида молиявий-
иқтисодий масалалар, Менежерлик фаолиятида замонавий ёндашувлар, Раҳбар имиджи ва 
мулоқот маданияти, Амалий хорижий тил, Таълим муассасаcини бошқариш, Таълим 


55 
сифат-самарадорлиги ва халқаро баҳолаш дастурлари, Таълим муассасалари маркетинги, 
Бошқарувда ахборот технологиялари, Бошқарув психологияси ва Долзарб мавзулар 
модуллари билан бойитилди.
Ҳуқуқий ва меъёрий шарт-шароитлар таълим соҳасидаги қонунчилик базасини 
ривожлантиришдаги вазият билан белгиланади, уларнинг мунтазам такомиллашуви 
сабабли, таълим муассасалари раҳбарлари фаолиятини тартибга солувчи баъзи ҳужжатлар 
билан боғлиқ қатор янгиликлар мавжуд. Ижтимоий соҳада, таълим тизимининг раҳбари ва 
муассислари, мактаб директори ва ўқитувчиси ўртасидаги меҳнат муносабатларини 
тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар (меҳнат шартномаси) билан боғлиқ бўлган 
шартнома тизимига кенг ўтишда бир қатор саволлар келиб чиқиши табиий. 
Молиявий ва иқтисодий шароитлар таълимнинг барча босқичларини модернизация 
қилиш жараёнлари билан боғлиқ. Бугунги ўзгаришларнинг моҳияти молиявий 
ресурсларни бошқариш нуқтаи назаридан таълим муассасасига юкни оширишдан иборат. 
Бир томондан, бозор муносабатларини мактабни бошқариш тизимига киритиш талаб 
қилинса (бюджетдан ташқари фаолият, рақобат муҳити), иккинчи томондан, таълим 
муассасасининг фаолияти асосан бюджетдан молиялаштириш шароитида амалга 
оширилади. 
Директорнинг касбий фаолиятининг ижтимоий-маданий шарт-шароитлари мактабни 
демократлаштириш жараёни билан белгиланади. Бу жамиятнинг мактабга ва унинг 
раҳбарига менежер сифатида янги талабларини кучайтириш орқали намоён бўлади. Унинг 
стратегияларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш қобилиятига 
бўлган эътиборининг кучайишидир. Жамиятнинг мактаблар фаолиятига аралашуви, 
шунингдек, давлат ва жамоат бошқарувининг мактаб ичидаги органлари, раҳбар ва 
ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг жамоатчилик шаклларининг пайдо бўлиши билан 
боғлиқ. Шунинг учун менежерларнинг қўшимча касбий таълимининг янги мазмуни 
мавжудлиги ҳақида ишонч билан фикрлашимиз мумкин. Шубҳасиз, бу етишмаётган 
компетенцияларни қоплаш учун касбий эҳтиёжни яратиши керак. 
Сўнгги йилларда мактаб директорлари учун малака ошириш таълим дастурлари 
соҳасида олиб борилган изланишларнинг қисқача таҳлили шуни кўрсатдики, уларнинг 
мавзуси кўп жиҳатдан ўқув жараёнини ташкил этиш шакллари ва усулларини танлашга 
таъсир қилади. Ўқув дастурларининг мазмуни соҳасида мактаб раҳбарларининг малака 
ошириш курслари таълим жараёнларини такомиллаштириш тор доирадаги тадқиқотчилар 
томонидан ўрганилаётган мавзудир.
Аслини олганда ҳар қандай малака ошириш курсининг ўқув дастурлари белгиланган 
тамойиллар асосида мутахассислар, илмий тадқиқотчилар, буюртмачилар, юқори 
ташкилотнинг шу масала билан ишлайдиган масъуллари, малака оширувчиларнинг 
ўзларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган муддатларда ва белгиланган 
тартибларда шакллантирилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Аммо аксарият ҳолларда 
дастурлар лойиҳалари коллегиал тарзда эмас, балки манфаатдор вакиллар доирасида 
ишлаб чиқилиб тасдиққа йўналтирилади. Натижада вариатив дастурлар ўрнига ҳамма 
учун бирдай амал қиладиган дастурлар юзага келади. Албатта бу дастурларда ҳам 
юқорида санаб ўтилган барча модуллар мазмуни бойитилади. Шу билан бир қаторда 
малака оширувчи учун манфаатли бўлган муҳим масалалар иккинчи даражали масалага 
айланиб қолиш эҳтимоли бор. 


56 
Бу масаланинг ижобий ечими учун малака ошириш таълим муассасаларининг 
кафедра профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этиши баробарида шу таълим 
муассасаларидаги Таълим дастурлари ва норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш 
бўлимининг мутасаддилари асосий жавобгарликни зиммаларига олган ҳолда халқ таълими 
муассасалари раҳбар ва мутахассис кадрлари малакасини оширишнинг намунавий 
дастурлари 
ҳамда 
ўқув-норматив 
ҳужжатларини 
ишлаб 
чиқиш 
жараёнини 
мувофиқлаштириши лозим. 
Малака ошириш таълим муассасаларида бундай бўлимларни ташкил этишдан 
мақсад ходимларининг касбий тайёргарлиги даражасини, уларнинг раҳбарлик маҳорати, 
таълим ва тарбия беришнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш бўйича иш 
натижаларини ҳамда илғор халқаро педагогик тажрибани ўрганиш асосида, замонавий 
методикалардан фойдаланган ҳолда раҳбар ва мутахассис кадрлари малакасини 
оширишнинг намунавий дастурларини, ўқув-методик ва норматив ҳужжатларини ишлаб 
чиқишдан иборат. Айнан шу бўлимда кафедралар ва тегишли мутахассислар билан 
ҳамкорликда малака ошириш тизимининг ўзгарувчан эхтиёжларига асосланган ва 
такомиллаштирилган ўқув дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларнинг жорий 
холати назоратини олиб бориш, ўқув дастурларини яратишнинг инновацион таълим 
технологияларига асосланган ва истиқболли шаклларини татбиқ қилиш лозим. Ундан 
ташқари ўқув дастурларининг касблар ва лавозимларга бўлган касбий малака талабларига 
мувофиқлиги, изчиллиги, дастурларнинг ҳажми ва мазмунини малака оширишнинг 
белгиланган турлари, шакллари ва муддатларига мувофиқлиги, таълим ва кадрлар 
тайёрлаш сохасидаги давлат сиёсатининг йуналишларини билишга қаратилганлиги, янги 
қўшимча касбий малака ва кўникмаларни хосил қилишга, таълим-тарбиянинг самарали 
усуллари хамда технологияларини эгаллаш ва такомиллаштиришга қаратилиши лозим. 
Шу билан бир қаторда амалда мавжуд дастурлар асосидаги ўқув жараёнлари 
Мониторинг бўлими томонидан даврий равишда мониторинг қилиниши ва мавжуд 
бўшлиқларни босқичма босқич бартараф этиш юзасидан мунтазам таклифлар киритилиши 
лозим. Агар ўқув дастури тасдиқланган ҳолда йил давомида ҳотиржамлик билан фақат 
жараёнлар ташкил этилиб, йил оҳирида таҳлил ва мониторинг материалларига суянмасдан 
фақатгина кафедралар таклифлари асосидаги дастурлар билан ишланса, табиийки, натижа 
кутилгандек қайд этилмайди. Таълим дастурлари ва норматив-методик ҳужжатларни 
ишлаб чиқиш бўлими мунтазам илмий тадқиқот натижаларига эътиборни кучайтирган 
ҳолда мунтазам янгиликларни киритиб бориши, Мониторинг бўлими эса ҳар қадамда 
мониторинг олиб бориб юқорида айтиб ўтилган бўшлиқларни бартараф этиш юзасидан 
маълумотларни тақдим этиб бориши талаб этилади.
Яна бир алоҳида эътиборга молек таклиф ўқув дастурларининг мавзуларини 
сайтларда жойлаштириш, аннотацияларни ва бошқа материалларни мукаммал бериш 
орқали тингловчиларга дастурнинг мазмунини масофадан туриб аниқлаш имконини 
яратиши мумкин. Ўқув дастурларнинг очиқлиги ва шаффофлиги улардан фойдаланиш 
самарадорлигини ошириши шубҳасиздир. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish