61
қилади, тўгарак раҳбарларига методик жиҳатдан устозлик қилади, мураккаб мавзулар
бўйича намунали машғулот ишланмасини тайёрлайди, педагогик ва услубий кенгашларда
муҳим масалалар билан иштирок этади, долзарб мавзуларда семинар тренинглар ташкил
этади, йиллик
режага масалалар киритади, йиллик иш режасини тузади, тўгарак ўқув
режасини тузади, тўгарак раҳбари ишини оммалаштиради, ҳисоботларни ўз вақтида
тайёрлайди ва топширади.
Шунингдек, тўгарак раҳбари муассасадаги асосий педагог ходим сифатида шундай
маҳоратга эга бўлмоғи керакки, унинг методик жиҳатдан юксак маҳоратга эгалиги, касбий
малакаси, билими тўгарак келажаги учун хизмат қилмоғи керак. Тўгарак раҳбарининг
ўқув режасида ўтиладиган мавзулар, ўтказиладиган назорат ишлари ва уларга ажратилган
соатлар белгилаб берилган. Шунингдек, унинг йиғмажилдида оммавий тадбирлар
ҳисоботи, маълумотномалар, сценарийлар, очиқ машғулот баёнлари сақланади.
«Баркамол авлод» болалар мактаби педагог ходимлари ўз касбий фаолиятини
назорат қилиши,
тахлил этиши, ривожлантириши муҳимдир. Бунда педагогик диагностика
яхши самара беради. Педагогик ташхис ишдаги қийинчиликларни аниқлаш учун асос
бўлиб хизмат қилади, муаммоларни ечишнинг самарали усулларини таклиф этади.
Педагогик диагностика ҳар бир педагогни билиш, ҳар бирининг кўнглига йўл топа
олиш сингари мураккаб масалаларни муваффақиятли ечишда раҳбар-методистларга ёрдам
беради. У ўқитувчиларнинг касбий ва шахсий хусусиятларини билишга имкон беради ва
шу билан бирга педагог кадрлар билан методик ишларнинг ташкил этилишини
енгиллаштириб, уларнинг самарасини оширади.
13
Касбий педагогик диагностиканинг мақсади – ўқитувчиларнинг касбий
тайёргарлигидаги бўшлиқларини аниқлаш, таҳлил қилиш, эҳтиёжларни белгилашдан
иборат. Шундан келиб чиққан ҳолда касбий педагогик диагностикани – ўқитувчиларнинг
касбий тайёргарлиги даражасини ва ундаги мавжуд бўшлиқларни ҳамда уларни бартараф
қилиш йўлларини белгилаш жараёнидан иборат деб таърифлаш мумкин.
Ж.Ғ.Йўлдошев шундай дейди: «Педагогик диагностика ёрдамида таълим-тарбия
жараёни тўғри таҳлил этилади ва унинг самарадорлиги тўғри баҳоланади. Бошқача қилиб
айтганда, педагогик диагностика орқали таълим объекти, таълимий тушунчалар қай
даражада ўзлаштирилганлиги таҳлил этилади, бутун ўқув курсини, ўқув дастурларини
ўзлаштириш даражаси баҳоланади. Педагогик диагностика муҳим аҳамиятга эга. У ўқув
тарбия жараёнини яхшилашга хизмат қилади, таълимий фаолият
натижасида эришилган
натижаларни холислик билан белгилаб беради, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни
бартараф этишга йўл очади, пировард натижада таълимнинг такомиллашиб боришига
ижобий таъсир қилади».
14
«Баркамол авлод» болалар мактаби педагоглари билан олиб бориладиган касбий
педагогик диагностиканинг ташкилий-педагогик масалалари мавжуд бўлиб, булар: унинг
даврийлигини белгилайди, амалга ошириш жараёнини ташкил қилиш тартибини
белгилайди, амалга оширувчиларни ва уларнинг бажарадиган вазифаларини аниқлайди,
13
Ш.Пулатов. Таълим муассасаларини илмий-методик бошқариш технологияси. Ўқув қўлланма. “Тафаккур”
нашриёти. Тошкент 2012.
14
Йўлдошев Ж.Ғ. Малака оширишнинг назарий ва методологик асослари (ёҳуд ўқитувчи бўлиш осонми?). –
Тошкент: Ўқитувчи, 1998, -87б.
62
зарур шарт-шароитлар ва воситаларни тайёрлайди, натижаларни таҳлил қилади,
расмийлаштиради, хулосалар ва тавсияларни ишлаб чиқади.
Я.А.Коменский ўқитувчиларни истеъдодсиз ёки керакли билимларга эга эмаслигини
қаттиқ қоралаган. Ўқитувчилик, устозлик ҳар қандай касбдан кўра юқори эканлигини
таъкидлайди. Ўқитувчи жамиятда муҳим вазифани бажараётганини тушуниб олиши
кераклигини, у виждонли, соф, ишчан, саботли, аҳлоқли бўлишини уқтиради. Ўз
орқасидан болаларни эргаштира олиши, оталардек муомала қилиши лозимлигини биринчи
ўринга қўяди.
Педагог ходимлар
малакасини ошириш деганда, энг аввало, уларнинг билим
доирасини кенгайтириш, машғулот ўтиш методикасини янада такомиллаштириш,
замонавий таълим методларини ишлаб чиқиш ва уларни амалда синаш каби жараёнларни
назарда тутамиз. Ўқитувчи ва мураббийлар буни турли усуллар билан амалга оширадилар.
Хусусан, ўз устида ишлайдилар, малака ошириш билимгоҳларида махсус курсларда
ўқийдилар, тематик амалий машғулотлар ўтказадилар, ўқув-методик адабиётлар яратиш
борасида иш олиб борадилар ва ҳоказо.
Малака ошириш тизими бир неча бўғиндан иборат бўлиб, малака ошириш
марказларида, семинар тренинглар, ўқув-методик ишлар билан амалга оширилади. Ушбу
бўғинлар бир бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, малака
оширишнинг узлуксизлигини
таъминлайди.
Малака ошириш марказларида педагог ходимларнинг назарий билимлари, амалий
кўникма ва малакаларини янгилаш, давр талабига кўра замонавийлаштириш ва
кенгайтириш, шунингдек, уларни кейинги мустақил ўқишларга тайёрлашдан иборат. Ўқув
курсларининг амалдаги режа ва дастурларида маъруза, амалий ва кўчма машғулотлар
асосий ўринни эгаллайди. Машғулотларни ўтиш учун ҳам назариётчи-маърузачилар, ҳам
амалиётчи-мутахассислар таклиф этилади. Аммо малакасини ошириш учун келган,
дейлик,техник йўналишдаги тўгарак раҳбари айнан техник, ижодий, экологик,
ўлкашунослик йўналишдаги
маълумотларни олгиси, улар оламидаги замонавий
технологиялар билан танишгиси келади; турли ҳил моделларнинг янгича ясалиш
технологиясини амалда синаб кўрмоқчи бўлади. Шу маънода, малака ошириш
билимгоҳларидаги ўқитиш жараёни тингловчиларнинг талаб ва эҳтиёжини тўлиқ
қондиради, деб айтолмаймиз.
Тематик машғулотларни жорий этишорқали малака ошириш ишида муваффақиятга
эришиш мумкин. Бу ўринда педагогик тажрибани таҳлил этиш принципига алоҳида
эътибор қаратилади. Айнан шу принцип малака оширишнинг тез суръатлар билан
ривожланишини ва узлуксиз бўлишини кафолатлайди.
Тематик машғулотлар деганда қуйидагиларни назарда тутамиз:
1.
Очиқ машғулотлар;
2.
Семинарлар;
3.
Тренинглар;
4.
Маҳорат дарслари;
5.
Мақсадли курслар ва ҳоказо.
Очиқ машғулот тўгарак раҳбарининг ҳам педагогик, ҳам
ташкилотчилик, ҳам
психологик маҳоратининг намунасидир. Бундай жараёнга махсус тайёргарлик кўришлари
талаб этилади. Биринчи навбатда техник таъминотни амалга ошириш зарур.
- тўгарак фаолиятига оид дастгоҳлар ва бошқа техник мосламалар;
63
- аудиовизуал ўқитиш воситалари;
- видеоматериаллар;
- ўқув-методик адабиётлар;
- иш ва ўқув қуроллари;
- хом ашё.
Биргина техник машғулот давомида мавзуни кенг, эсда қоларли даражада ёритишда
компьютер техникасининг аҳамияти катта. Масалан, «Автомодел» тўгарагида «Енгил
автомашина моделини ясаш» мавзусида машғулот ўтишни режалаштириб, даставвал,
компьютерда автомоделнинг умумий кўриниши, проекциядаги тасвири, ишчи чизмаси,
модел деталлари ҳамда ясалиш технологияси босқичма-босқич ёритиб бериб, сўнг ушбу
маълумотлар асосида модел устида иш олиб борилади. Болаларнинг қизиқишларини
ошириш мақсадида «Бу нимадан ясалган» рукнидаги ҳужжатли фильмлардан лавҳалар
намойиш этиш мумкин.
Малака ошириш жараёнида тингловчилар учун мотивация муҳим аҳамиятга эга.
Мотивация профессор-ўқитувчилар билан тингловчилар орасидаги яқинлашув,
тингловчининг ички имкониятларини ишга солиш, қизиқишларини ишга солишдир.
Хулоса ўрнида малака ошириш бўйича инновацияларни, замонавий технологияларни
жалб этиш шу куннинг долзарб масаласидир дейиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: