Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ МУСИҚА РАҲБАРИНИНГ ИШ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ МУСИҚА РАҲБАРИНИНГ ИШ 
ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 
 
Ҳ.М.Мизамова –
МТТРМҚТМОИ катта ўқитувчиси 
 
Аннотация. Мазкур мақолада мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбарининг 
ўрни ва вазифаси кенгроқ ёритилиб, шу билан бирга, иш фаолияти самарадорлигига 
эришиш бўйича тавсиялар ўрин олган. 


86 
Мамлакатимизда янги авлод тарбияси учун олиб борилаётган узлуксиз таълим 
жараёнларининг барча босқичида, айни пайтда, тубдан янгиланишлар ва ислоҳотларни 
кузатишимиз мумкин. Таълим тизимида бўлаётган изчил ўзгаришлар, нафақат халқ 
таълими ва олий таълим вазирлиги тасарруфидаги кадрларини тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш учун, балки таълим жараёнининг илк буғуни хисобланган мактабгача 
таълим ташкилоти мутахассис ва ходимларининг ҳам салоҳиятини ўстиришга қаратилган. 
Мактабгача таълим вазирлигининг энг олий мақсади, барча боғча ёшидаги 
болажонларни таълим тизимига қамраб олиш, ҳамда беғубор болалик даврида уларни 
соғломлаштириш ва тизимли билимларни бериб боришдир. Мана шу ғоя негизида соғлом 
фикрли, бугунги давр интеллектини ўзида мужассам қилган ёш ва тажрибали кадрлар 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мактабгача таълим вазирлигининг долзарб 
вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Мактабгача таълим ташкилотининг барча мутахассислари қатори мусиқа 
раҳбарининг ҳам ушбу таълим жараёнида тутган ўрни масъулиятлидир. Мусиқа рахбари 
фаолияти нафақат байрам ва тадбирлар учун болажонларни санъат билан ошно қилиш, 
балки мусиқа орқали бола руҳиятини, шу билан бирга, мусиқий билимлар воситасида 
ақлий тафаккурини ривошлантиришга қаратилган. 
Мусиқа ҳам рухий, хам жисмоний тарбия учун муҳим воситадир. Боланинг руҳий 
барқарорлигига эришиши, эркин ривожланишида мусиқанинг ўрни салмоқлидир. Баъзи 
болажонларда кузатиладиган ички қўрқув ва унинг оқибатида пайдо бўлган кўплаб 
касалликлар, ҳамда одамовилик каби шаҳс тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган 
омилларни ҳам, мусиқа терапия орқали бартараф этиш мумкин.
Жисмоний тарбия давомида мусиқа билан хамнафас бўлиши болаларнинг ички 
агрессив кучининг сарфланишига ёрдам беради. Бу эса фарзандларимизнинг ортиқча 
энергиясини тўғри томонга сарфлаш ва унинг самараси ўлароқ ижобий натижаларга 
эришиш деганидир. Бундай кўриниб турибдики, болаларда руҳий енгилликка эришиш 
билан жисмоний чиниқтириш, тана ва руҳ тарбиясини ўзаро мутаносиблаштиради. 
Бола кўз ўнгидаги намоён бўлаётган оламни турли рангларда кўргани каби қулоғи 
билан эшитган оҳангни ҳам ўзгача чизгиларда тассаввур этади. Аммо мана шу эшитган 
оҳангини рангоранг бўёқлар билан тасвирласак, шу билан бирга, болада мусиқий товушни 
идрок этиш қобилиятини шакллантирсак, уларнинг ақлий ривожланишида, хотиранинг 
мустаҳкамланишида ижобий таъсир кўрсатади. 
Шунинг учун ҳам, мусиқа орқали кечадиган барча жараёнлар боланинг руҳий, 
жисмоний ва ақлий ривожида самарали эканлигини кўришимиз мумкин. 
Дунёда халқлар борки, уларнинг ўз генофонди, миллий қарашлари турличадир. 
Миллийлик ҳар бир халқнинг ўзлиги, тарихий сақланиб келаётган анъаналари, маданияти 
ва маънавиятини ўзида акс эттиради. Миллатнинг бир ғоя ва бир мафкура руҳида 
бирлаштирмоқ, қолаверса, миллийлик руҳида авлодларини тарбияламоқ учун, аввало, 
халқ ўзлигини англаши ва уни ўз шуурига сингдиришига эътибор қаратмоғимиз зарур.
Айни пайтда мактабгача таълим тизимида, миллий мусиқамиз оҳангларини 
эшиттириш ва халқ оғзаки ижод намуналарини ўргатишга катта эътибор қаратилмоқда. 
Фарзандларимиз қанчалик миллий маданий меросимиз, ҳамда қадриятларимизни 
ўзлаштириб, уларнинг оғушида камол топса, шунчалик одоб-аҳлоқи ва тарбияси ижобий 
бўлиб вояга етади. Ота-боболаримиздан қолган маънавий бойликларимиз фақатгина 
эзгулик, яхшилик қилмоқ, тўғри сўзлилик, қаноатли ва сабрли бўлиш каби ғоялар билан 


87 
йўғрилгандир. Мана шу ғоялар мусиқа билан омихталанганда эса, миллий қадриятларимиз 
жонланади ва қалбларга тезлик билан ўрнашади.
Бундан ташқари, ўзбек халқининг азалдан турмуш тарзи, меҳнат фаолияти, байрам-
сайиллари, фасллар билан боғлиқ дала ишларининг барчасида қўшиқлар куйланган ва 
бизга бу қўшиқлар негизида халқимизнинг нечоғлик меҳнатсеварлиги, шу билан бирга, 
мусиқа билан ошно қалб эгалари бўлганлигини кўришимиз мумкин. Фарзандларимиз 
фольклор қўшиқларни ўрганиш билан бирга, ота-боболаримизнинг мард ва жасурлик, 
табиат ва жонзотларга меҳр ва ўзбекларга ҳос бўлган меҳмондўстлик каби ижобий 
фазилатларини ҳам ўзларига сингдиришади.
Мусиқа рахбарлари ўз машғулотларини ёш авлодга мана шундай ўзбек миллий 
фолъклор мусиқаси, мавсумий меҳнат қўшиқлари ва шу билан бирга ўзбек халқ ўйинлари 
асосида олиб борар экан, фарзандларимизнинг ватанпарварлик руҳида камол топишига 
ҳисса қўшган бўлади. 
Фольклор мусиқаси тузилиши жиҳатдан соддалиги, маълум бир мусиқий 
лавҳаларнинг тез-тез такрорланиб туриши билан болалар хотирасида осон ўрнашади. 
Товуш сакранмалари ҳам кварта, квинта интерваллари оралиғида пайдо бўлади. 
Куйланиш услуби кичик бўғинли сўзлардан таркиб топганлиги учун содда ва нафас билан 
боғлиқ муаммоларга дуч келинмайди. Фолъклор қўшиқлар болаларнинг шошқин 
табиатига монанд руҳ бағишлаб, куйлаш, рақс ҳаракатлари, шу билан бирга, мавзуга 
монанд образ яратиш каби вазифаларни очиб бериши билан қизиқарлидир. Бундан 
кўриниб турибдики, фолъклор намуналари вокал, хореография ва актёрлик маҳорати каби 
санъат турларини ўзида мужассамлаштирган синтез жанр ҳисобланади.
Мактабгача таълим ташкилотида мусиқа рахбари иш самарадорлигини ошириш ва 
ўз олдига қўйган мақсадига эришиш учун, аввало, иш услубига янгича қараш ва мусиқа 
машғулотларини бошқача услубда ташкил қилмоғи лозим. Яъни, хамкорлик фаолиятини 
йўлга қўйишдир. Мактабгача таълим ташкилотининг бошқа мутахассислари билан, ва энг 
муҳими, ота-оналар билан унумли ташкил қилинган ҳамкорлик таълим жараёнига ижобий 
натижа беради. Ота-оналарнинг иштироки, нафақат йил давомида ўтказилаётган байрам 
ва тадбирларда, балки, қизиқарли ўйинлар воситасида ташкил этилган очиқ 
машғулотларда ҳам фойдалидир. Ота-оналар ушбу очиқ дарсларда қатнашиб, фарзандлари 
билан баробар мусиқий ритмик харакатлар ва куйлаш машқларини ўзаро бажарар экан, 
ушбу жараён боланинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиб, оилавий муносабатлар учун 
ажойиб гармония ҳосил қилади. 
Айни пайтда, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва мутахассисларини қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти «Мактабгача ва мусиқий таълим» 
кафедраси профессор-ўқитувчиларининг олдига қўйган талаб ва вазифалари ҳам 
қадрларнинг малакасини оширишда миллий концепсия нигизида сабоқ бериш ва унинг 
натижаси ўлароқ, мактабгача таълим тарбияланувчиларининг ватанпарварлик руҳида 
камол топтириш ҳисобланади.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish