194. Лавозим вазифалари:
а) кафедра фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, кафедрадаги ўқув
-
тарбия, илмий
-
тадқиқот, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш;
б)
кафедранинг иш режаси, кафедра профессор
-
ўқитувчиларининг шахсий иш
режалари ҳамда кафедра фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;
в) кафедранинг педагог ходимларига ўқув юкламаларини тақсимлаш ҳамда уларнинг ўз
вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;
г) кафедрага педагог кадрларни танлов асосида ишга қабул қилинишини ташкил
қилиш;
д) илмий кенгаш ва ректор ҳузуридаги ишлаб чиқариш мажлисларида қатнашиш ва
кафедра фаолиятига оид тегишли ҳисобот бериб бориш;
е) кафедрада олиб борилаётган илмий
-
тадқиқот ишларини назорат қилиш, илмий
-
тадқиқот ишларини амалиётга жорий қилиш ҳамда уни таълим, фан ва ишлаб чиқариш билан
интеграциясини таъминлаш;
ж) кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий
-
услубий, илмий
-
тадқиқот,
маънавий
-
маърифий ва ташкилий
-
услубий ишларнинг бажарилишини назорат
қилиш;
з) илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;
и) таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот
-
коммуникация технологияларини
жорий этиш;
к) кафедра ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотларини замонавий ўқув
-
техника
воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилишини амалга ошириш ва ўқув
машғулотларини сифатли ўтишини назорат қилиб бориш;
л) таълимнинг масофадан ўқитиш шакллари, замонавий
дастурий ва технологик
воситалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
м) кафедра профессор ўқитувчиларини малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
н) ахборот-ресурс марказининг кафедра ўқув фанларига оид янги ўқув, илмий ва
даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириб борилиши ва янгиланишини таъминлаб бориш;
о) кафедра фанлари бўйича ўқув
-
методик мажмуаларни ишлаб чиқишга раҳбарлик
қилиш;
п) кафедрада ўқитиладиган машғулотларнинг ўқув
-
мавзу режаларни,
дастурларни
тайёрлаш, тузиш, уларга тегишли ўзгартиришлар ва янгиликларни киритиб бориш;
р) дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, қайта нашр
этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётларга хулосалар бериш;
с) кафедра меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил
-
иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритиш;
т) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
195. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил
-
иноқликни мустаҳкамлаш
бўйича фаолият юритишни;
в)
давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
г) дарсларни таҳлил қилиш ва профессор
-
ўқитувчиларга амалий ёрдам бериш
шаклларини;
д) кафедра ва лабораторияларга бириктирилган ўқув хоналарини замонавий талабларга
90
биноан жиҳозлашга методик ёрдам беришни;
е) таълим жараёнида илғор педагогик ва ахборот
-
коммуникацион
технологияларини,
инновацион ва интерфаол усулларни қўллашни;
ж) ўқув машғулотлари жадваллари асосида кафедра профессор ўқитувчиларини ўқув
режа, ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилишини назорат қилишни;
з) кафедра профессор
-
ўқитувчиларининг ўқув юкламалари бажарилишини назорат
қилишни;
и) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
196. Малака талаблари:
а)
фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, шунингдек профессор ёки доцент
илмий унвонига эга бўлиши;
б) кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловдан ўтиши;
в) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини билиши ва ахборот
-
коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
г)
камида беш йиллик илмий
-
педагогик иш стажи, ижодий ва ташкилий фаолият
тажрибасига эга бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: