Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

26-§. “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак
раҳбари лавозимининг малака
тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
77. Лавозим вазифалари: 
2364 
2349 
Мутахассис 
а) ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра тегишли йўналиш бўйича тўгарак фаолиятини 
ташкиллаштириш, уларни тўгаракларга жалб этиш ва раҳбарлик қилиш; 
б) ўқувчиларнинг мактабдан ташқари таълимга бўлган эҳтиёжини ўрганиш, назарда 
тутилаётган тўгарак аъзолари контингентини аниқлаш ва уни сақлаб қолишни таъминлаш; 
в) тўгарак машғулотларини ташкил этишда аъзоларнинг ёши, руҳий
-
физиологик 
ҳолати, лаёқати ва қизиқишларини инобатга олиш, таълим
-
тарбия жараёнини ўрнатилган 
тартибда санитария-гигиена нормаларига ва хавфсизлик қоидаларига мувофиқ ташкил этиш, 
тўгарак аъзоларининг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш; 
г) болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий 
қобилиятларини ривожлантириш; 
д) тўгарак машғулотларини мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари 
асосида илғор педагогик усуллар ва методлардан, замонавий ахборот
-
коммуникация
технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш; 
е) тўгарак аъзоларининг эгаллаган билим, кўникма ва малакаларининг мактабдан 
ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини аниқлаш, камчиликларни 
бартараф этиш юзасидан тўгарак йўналиши бўйича тавсиялар тайёрлаш; 
39 


ж) илғор тажрибалар асосида тўгарак ўқув дастурларини тузиш ва “Баркамол авлод” 
болалар марказининг раҳбариятига тўгараклар фаолиятини яхшилаш юзасидан таклифлар 
киритиш; 
з) тўгарак хоналарини кўргазмали ва техник таълим воситалари ҳамда ўқув ва ахборот
манбалари билан жиҳозлаш, машғулотлар жараёнини дастурий
-
методик материаллар билан 
таъминлаш, амалий машғулотларни ўтказишда жиҳозларнинг сақланиши, улардан самарали 
фойдаланишни ташкил этиш; 
и) ёзги таътил кунлари учун мавсумий режалар асосида тўгарак ишларини ташкил
қилиш, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар марказининг маданий
-
оммавий тадбирлари 
ташкилотчиси билан биргаликда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, дам 
олишларини тўлақонли амалга ошириш мақсадида муассасалар ва маҳаллаларда (овулларда)
ота
-
оналар билан ҳамкорликда турли йўналишдаги оммавий тадбирларни ташкил этиш; 
к) педагогика кенгашида ва ўз йўналиши бўйича турли танловлар, кўргазмалар, 
мусобақалар ўтказиш бўйича керакли ҳужжатлар ишлаб чиқишда, тўгарак машғулотларининг
сифатини оширишга оид турли анжуманлар, илмий
-
амалий конференциялар, ўқувлар, кўрик
-
танловларда ўз маърузаси билан иштирок этиш; 
л) оммавий ахборот воситаларида ўз иш фаолияти билан боғлиқ илғор тажрибаларни 
ёритиш ҳамда ўзининг педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб
бориш; 
м) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва
ёнғиндан ҳимояланиш қоидаларга риоя қилиш. 
78. Билиши лозим: 
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш 
соҳасидаги норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, ўқув ва 
тарбия сифати, уларни жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий 
ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; 
в) касбга йўналтириш ишининг ташкилий
-
педагогик асосларини, ёзги таътил пайтида 
ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини; 
г) ўқув-дастурий ҳужжатлар, тўгарак йўналишлари бўйича ўқув режалари, таълим 
дастурлари ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини; 
д) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
79. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий ёки ўрта махсус маълумот
;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в
)
амалий иш стажи талаб қилинмайди
.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish