Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. “Баркамол авлод” болалар маркази ахборот-ресурс



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

28-§. “Баркамол авлод” болалар маркази ахборот-ресурс
маркази мутахассиси лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
83. Лавозим вазифалари: 
2459 
2432 
Мутахассис 
41 


а) “Баркамол авлод” болалар маркази ахборот
-
ресурс марказининг истиқболли ва 
жорий режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уни бажариш; 
б) ахборот-ресурс марказининг ишни ташкил этиш бўйича илғор тажрибаларини 
ўрганиш ва уларни фаолиятда қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш; 
в) электрон каталогдан фойдаланган холда, ахборот
-
ресурс марказида хизмат
кўрсатишнинг янги турларини, уларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича янги 
технологияларни жорий этиш; 
г) ахборот
-
ресурс марказининг йиллик иш режасини ишлаб чиқиш, уларнинг
миқдорий ва сифат кўрсаткичларини (китобхонлар сони, фонд ҳажми, қатнов ва китоб бериш
сони, китоб билан таъминланганлик, сўровларнинг бажарилиши ва ҳоказолар) таҳлил қилиш; 
д) ахборот
-
ресурс марказида ҳисоб
-
молия ҳужжатлари (инвентарь дафтари, ахборот
-
ресурс маркази ишининг кундалиги, йўқотилган китоблар ўрнига қабул қилинган китобларни 
ҳисобга олиш дафтари, келиб тушган ва ҳисобдан чиқарилган ҳужжатлар юзасидан 
далолатнома, фондни инвентарлаштириш ва текшириш ишларининг ўтказилганлиги ҳақидаги 
далолатномалар, маълумотномалар, даврий нашрларнинг қайдлов картотекаси)ни юритиш; 
е) “Баркамол авлод” болалар марказига қабул қилинган адабиётларга илмий ва 
техникавий (таснифлаш, каталоглаштириш) ишлов беришга доир ишларни ташкил этиш,
унинг фондини ва ундан қандай фойдаланилаётганлигини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш; 
ж) фойдаланиш хусусиятини йўқотган (эскирган) ва яроқсиз бўлиб қолган 
ҳужжатларни аниқлаш, уларни белгиланган меъёрлар ва қоидалар бўйича ўз вақтида 
ҳисобдан чиқариш; 
и) китобхонларнинг электрон ахборот ресурслари бўйича ахборот олиш эҳтиёжлари ва
сўровларини аниқлаш ҳамда кутубхонага келган янги адабиётларни ўқувчи
-
ёшлар ўртасида 
тарғиб қилиш; 
к) ахборот
-
ресурс марказида кутубхоначилик хизмати кўрсатиш, илғор ахборот 
технологияларини жорий қилиш ва “Баркамол авлод” болалар маркази дизайнини яхшилаш
ишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш; 
л) ахборот
-
кутубхона, ахборот
-
ресурс марказлари, бошқа тизим ва идораларга 
қарашли ахборот
-
кутубхоналар билан алоқалар ўрнатиш, ўзининг назарий билим
даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш
ишларни йўлга қўйиш; 
м) педагогик, методик кенгаш ишларида, тарбиявий ва ўқув дастурларда назарда
тутилган бошқа тадбирларни ўтказиш ишларида қатнашиш ҳамда китоб фондини бойитиш,
ота-оналарга маслаҳат ва методик ёрдам кўрсатиш; 
н) ўз фаолият хусусиятлари билан бевосита боғлиқ семинарлар ва кенгашларда
иштирок этиш; 
о) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлаш. 
84. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг мактабдан ташқари таълим тизимига оид, ахборот-кутубхона 
фаолиятини такомиллаштиришга тегишли норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини
;
б) давлат таълим стандартлари, мутахассислиги бўйича юртимизда ва жаҳон 
амалиётида бўлаётган янгиликларни; 
в) кутубхона-ахборот назарияси ва амалиётини, методик ишларни ташкил этиш ва
самарадорлигини ошириш усулларини; 
г) давлатимиз ва хориж давлатлар илм
-
фанининг библиография ва ахборот соҳасидаги 
ютуқлари ҳамда ахборот-кутубхона жараёнлари технологиясини; 
42 


д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш усулларини, ахборот
-
ресурс 
марказида ички тартиб
-
қоидаларга риоя этилиши таъминланишини; 
е) кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик соҳасини, персонал
компьютерлар, мультимедиа қурилмалари, автоматлаштирилган кутубхоначилик тизими ва 
Интернет билан ишлаш фаолиятини; 
ж) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
85. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот
;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в
)
амалий иш стажи талаб этилмайди
.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish