в) методик ва ахборот материалларини ишлаб чиқишда, таълим муассасалари раҳбар
ва мутахассисларини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини
режалаштиришда иштирок этиш;
г) таълим муассасалари педагог ходимларига тегишли фаолият йўналишлари бўйича
маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш;
д) ўқув, ўқув
-
мавзу режалар, фанлар ва ўқув курслари бўйича дастурлар тузиш;
е) ўқув-методик ҳужжатлар, қўлланмалар (ўқув фанлари, қурилмалар
намунавий
рўйхати, дидактик материаллар ва ҳоказо) ишлаб чиқишни, уларга тақриз беришни ва
тасдиқлашга тайёрлашни ташкиллаштириш;
ж) муассасанинг тажрибавий ишлари натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш,
таълим муассасаси раҳбари ва мутахассисларининг энг самарали тажрибаларини
умумлаштириш ва уни оммалаштириш ишларини амалга ошириш;
з) педагог ходимларнинг методик уюшмалари ишларини ташкил қилиш в а
мувофиқлаштириш, конференциялар,
семинарлар, танловлар, кўргазмалар, олимпиадалар,
мусобақалар ва ҳоказоларни ўтказиш бўйича зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
и) таълим мазмунини экспертиза қилиш ва илмий
-
методик таъминлаш бўйича
ишларни ташкил этиш, истиқболда дарсликлар, ўқув қўлланмалари,
методик материалларни
нашр қилиш режаларини тузишда, муаллифларни танлашда иштирок этиш;
к) нашр этилаётган дарсликлар, ўқув қўлланмалари, видеоматериаллар, аудиовизуал ва
бошқа ўқитиш воситалари хусусида таълим муассасаларини хабардор қилиш ҳамда
таълим
муассасаларнинг уларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш;
л) илғор педагогик технологиялар тажрибаси тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш,
ўқитиш ва тарбиялашнинг самарали технологияларини амалга оширишни ташкил қилиш;
м)
санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш;
н) болалар учун қўйилган санитария
-
гигиена талабларига риоя қилиш
.
о) касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг
асосий қоидаларига амал қилиш.
36. Билиши лозим:
а) амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) дидактика тамойиллари педагогика асослари ва ёш психологияси, ўқитишнинг
умумий ва хусусий технологиялари, ўзлаштириш методикаси ва ўқув фанини методик
таъминлаш тамойилларини;
в) таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил қилиш
тизимини, унинг фаолият
йўналишларини;
г) таълим муассасаларидаги педагогик ишларнинг самарали фаолият юритишининг
шакл ва методларини аниқлаш, умумлаштириш ва уларни оммалаштириш методикасини;
д) таълим муассасалари педагог ходимлари методик уюшмалари иши мазмуни ва уни
ташкил эттириш тамойилларини;
е) ўқув
-
дастурий ҳужжатлар, ихтисосликлар бўйича ўқув режалари, таълим
дастурлари, ўқув қурилмаларининг намунавий рўйхати ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни
ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини;
ж) нашриётлар билан ишлаш асосларини, методик ва ахборот материалларини
тартибга солиш тамойилларини, ўқув қўлланмалари
мажмуасини юритиш, ўқитишнинг
аудиовизуал ва интерактив воситаларига асосий талабларни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
19
37. Малака талаблари:
а) педагогика ва дефектология йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий
маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи қайта тайёрлов курсини тугатганлиги ва дарс
бериш ҳуқуқига эга эканлиги (касбий қайта тайёрлов)
;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация
технологияларидан
фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: