36-§. Халқ таълими туман (шаҳар) бўлими Таълим муассасалари фаолиятини ташкил
этиш шўъбаси бош мутахассиси лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
341
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1120
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
107. Лавозим вазифалари:
а) бўлимнинг умумий ўрта таълим мактаблари фаолияти мониторинги бўйича ишларини режалаштириш ва амалга ошириш;
б) гуруҳ раҳбари билан биргаликда умумтаълим мактабларини йиллик мониторинг қилиш режа-жадвали ва дастурини ишлаб чиқиш;
в) умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини мониторинг қилиш материаллари ва дастурини тайёрлаш, ўтказилган мониторинг натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
г) умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган мониторинг натижалари асосида таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
д) таълим сифати мониторинги бўйича таянч таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг негизида илғор тажрибалар алмашиш, янги педагогик, ахборот-коммуникацион ва бошқа технологияларни жорий этиш масалалари бўйича учрашувлар, семинарлар, конференциялар ўтказиш, улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланишни таъминлаш;
е) таянч таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишга методик ёрдам кўрсатиш, таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи ходимлари (методистлари) билан ҳамкорликда ўқувчилар билимидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича методик материаллар тайёрлаш;
ж) таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш юзасидан педагоглар, ўқувчилар ва ота-оналар фикрларини инобатга олган ҳолда таклифлар тайёрлаш ва бўлим раҳбариятига тақдим этиш;
з) касб маҳорати, синфдан ташқари ва тарбиявий ишлари учун устама оладиган педагоглар фаолияти мониторингини амалга ошириш;
и) ўтказилган мониторинг натижалари бўйича бўлим кенгашига материаллар тайёрлаш;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
108. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг давлат таълим стандартлари талабларини ўзлаштириш мониторингини олиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш йўлларини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
е) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш шаклларини, таълим методларини ва воситаларини;
ж) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
и) меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш йўлларини.
109. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |