31-§. “Баркамол авлод” болалар маркази тасарруфидаги
сайёҳлик базасининг саёҳат ташкилотчиси лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
2117
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
3431
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
92. Лавозим вазифалари:
а) Республика ва маҳаллий миқёсда тоғли ва тарихий-маданий йўналишлардаги сайёҳлик маршрутлари бўйича саёҳатларни ташкил этиш;
б) “Баркамол авлод” болалар марказида ўқувчи-ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда иш шакли ва усулини танлаш, турли саёҳатларни ўтказиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш;
в) ўқувчиларни ватанга муҳаббат, миллий анъаналар ва халқимизнинг урф-одатларига, буюк олимлар, санъат, маданият ва спорт усталарига ҳурмат, содиқлик ва фахрланиш туйғусида тарбиялаш;
г) саёҳатларни ташкил этиш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
д) илғор тажрибалар асосида саёҳатлар ташкил этиш ва “Баркамол авлод” болалар марказининг раҳбариятига сайёҳлик фаолиятини яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш;
е) саёҳат йўналиши давомида хавфсизлик техникасига риоя қилиш;
з) сайёҳлик йўналиши бўйича ўқув адабиётларини ўрганиш ва ўз касб малакасини ошириб бориш;
и) ўз йўналиши бўйича турли танловлар, мусобақалар ўтказиш бўйича керакли ҳужжатларни ишлаб чиқиш, саёҳатлар сифатини оширишга оид турли ўқувлар, кўрик-танловларда иштирок этиш;
к) оммавий ахборот воситаларида ўз иш фаолияти билан боғлиқ илғор тажрибаларни ёритиш;
л) болалар туризмини ривожлантириш бўйича таклифлар бериш, бу соҳадаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ўрганиш;
м) тоғ шароитининг мураккаб ва таълимий аҳамиятга эга бўлган йўналишларини, тоғ ва тоғолди ҳудудларининг географик тавсифини тузиш;
н) сайёҳлик базасига келган ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг саёҳатга жалб этилишини ташкил этиш.
93. Билиши лозим:
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, ўқув ва тарбия сифати, уларни жорий қилиш натижаларини таҳлил қилишни, педагогик услубий ишлар мазмуни ва уни ташкиллаштириш тамойилларини;
в) сайёҳлик фаолияти асосларини, таълим муассасаларида ташкилотчилик ишининг илғор тажрибаларини;
г) ўқув-дастурий ҳужжатлар, саёҳат йўналишлари бўйича ўқув режалар, таълим дастурлари ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини;
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
94. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) амалий иш стажи талаб этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |