34-§. Халқ таълими туман (шаҳар) бўлими мудири ўринбосари лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
925
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1210
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
101. Лавозим вазифалари:
а) гуруҳ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва гуруҳга юкланган барча вазифаларни бажариш;
б) умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг давлат таълим стандартларини ўзлаштириш мониторинги ва фанлар бўйича ўқувчилар билимларидаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари кўриш;
в) иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш, мактаблар, уларнинг раҳбарлари, ўқитувчилар фаолиятига баҳо бериш ва уларнинг рейтингини аниқлаш;
г) идоравий мансублиги, мулкчилик шаклидан қатъий назар таълим муассасаларига методик раҳбарликни такомиллаштириш ва уларда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш;
д) ўқув-тарбия жараёнига замонавий методлар, илғор педагогик технологияларни жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
е) таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
ж) умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
з) педагог ходимлар, методистлар ва ўқувчилар иштирокида танлов ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиш ишларини ташкил қилиш;
и) умумий ўрта таълим мактабларини дастурий-методик материаллар билан таъминлаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини экспертизадан ўтказиш ишларини амалга ошириш;
к) умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда педагог ходимларини қайта тайёрлашва уларнинг малакасини ошириш ишларини режалаштириш, улар юзасидан методик ва ахборот материалларини тайёрлаш;
л) тажриба-синов майдонлари ишига раҳбарлик қилиш, методик ёрдам кўрсатишни таъминлаш;
м) ҳафта, ой, йил мобайнида гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар якунини таҳлил қилиш, камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга ошириш;
н) педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил қилиш ва уларнинг малакасини оширишни режали амалга ошириш;
о) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш.
102. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг ва давлат таълим стандартлари талабларининг мазмунини;
в) таълим муассасаларидаги ўқув ва тарбия сифатини оширишнинг усулларини;
г) ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
д) педагогика ва психологияни, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш дастури ва тарбиявий ишлар концепциясини;
е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
ж) педагогика, психология, болалар физиологиясини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
з) ўқув ва тарбия жараёнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиётини, таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
103. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
35-§. Халқ таълими туман (шаҳар) бўлими таълим муассасалари фаолиятини ташкил
этиш ва Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда
Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш ва методик хизмат кўрсатиш шўъбаси мудири лавозимларининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
859
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1229
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
104. Лавозим вазифалари:
а) шўъбанинг йиллик режасини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўқув-тарбия ва маънавий-ахлоқий ишларнинг таълим муассасаларида бажарилишини таъминлаш;
б) мактаб ёшидаги болаларнинг умумий ўрта таълимга жалб қилиш ишларини амалга ошириш;
в) оммавий ахборот воситаларида бўлим ва унинг тасарруфидаги таълим муассасалари фаолиятидаги илғор педагогик технологияларни тарғибот этиш;
г) тарбиявий ишларни ташкил этишда халқ таълими тизимидаги илмий тадқиқот олиб борувчи ташкилотларнинг имкониятларидан фойдаланиш, педагогика фани ютуқларини ва илғор тажрибаларни оммалаштириш;
д) вояга етмаганлар ишлари бўйича шуғулланиш ҳамда ўқувчилар орасида жиноятчилик, алкоголизм, наркотик ва психотроп моддаларни истимол қилиниши, ҳар хил диний оқимларга кириб кетиши каби зарарли одатларни олдини олиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш;
е) умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг баҳорги, ёзги, кузги, қишки таътилларда дам олишларини режалаштириш ва мазмунли ўтказилишини таъминлаш;
ж) Баркамол авлодни тарбиялашда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ишларни амалга ошириш;
з) маънавий-ахлоқий тарбия йўналишида туман (шаҳар) миқёсида кенг кўламда турли хил тадбирлар (тарбиявий ишлар, семинар, суҳбат, ўқув, кўрик-танловлар)ни режалаштириш ва уларнинг ўтказилишини таъминлаш;
и) таълим муассасаларида синф раҳбари, бошланғич ташкилот етакчиси, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини оширишни таъминлаш;
к) тарбияси оғир болаларни таълим муассасаларига жалб қилиш ишларини амалга ошириш;
л) ўқувчилар орасида ўзини ўзи бошқариш тузилмалари фаолиятини ташкил этиш, бу борада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Камалак” болалар ташкилоти билан ҳамкорликда иш юритиш ва болалар етакчиси ишларини амалга оширилишини таъминлаш;
м) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом муҳитни тарғиб қилиш, гиёҳвандликни олдини олиш профилактикаси ва экологик таълим-тарбия йўналиши бўйича тадбирларни ташкил этиш;
н) таълим муассасаларида “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари”, “Ватан туйғуси”, “Одобнома” фанларининг ўқитилиши бўйича услубий ёрдамлар кўрсатиш;
о) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 131-моддасида белгиланган “Байрам кунлари”, “Ватан ҳимоячилари куни”, “Сўнгги қўнғироқ”, “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, “Билимлар куни” ва шу каби нишонланадиган байрам саналарига бағишланган тадбирларни ташкил этилишини таъминлаш;
п) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
105. Билиши лозим:
а) амалдаги халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) педагогика фанлари ҳамда амалиётини, бошқариш психологияси ютуқларини;
в) болаларни ватанпарварлик руҳида маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаларини;
г) мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини;
д) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини;
е) жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш усулларни;
ж) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини;
з) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
106. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |