Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-боб. Республика таълим маркази ходимларининг



Download 1,46 Mb.
bet42/90
Sana05.07.2022
Hajmi1,46 Mb.
#742407
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   90
Bog'liq
урта махсус огохлантириш хати 87830

7-боб. Республика таълим маркази ходимларининг
малака тавсифлари


45-§. Республика таълим маркази директори
лавозимининг малака тавсифлари



Тартиб рақами

557

Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

1210

Ходимлар тоифаси

Бошқарув

134. Лавозим вазифалари:


а) Республика таълим марказининг (бундан буён матнда таълим маркази деб юритилади) умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
б) таълим марказига юкланган вазифа ва касбий мажбуриятларни бажариш, ижро интизомига риоя қилиш;
в) таълим марказининг йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш, уларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат қилиш ҳамда унинг илмий кенгаши фаолиятига раҳбарлик қилиш;
г) Республика фан олимпиадаси, билимлар беллашувини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этиш;
д) таълим марказига ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
е) дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларнинг янги авлодларини яратиш режаларининг ижросини мувофиқлаштириб бориш;
ж) таълим марказининг ходимларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш;
з) таълим маркази ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя қилинишини таъминлаш;
и) таълим маркази ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш, улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;
к) таълим маркази бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик ҳамда ойлик иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
л) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда таълим маркази номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш;
м) таълим марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
н) жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
о) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
135. Билиши лозим:
а) умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг нашрга тайёрлашга оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
136. Малака талаблари:
а) магистр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) илмий даража;
г) камида беш йиллик илмий ёки педагогик иш стажи.



Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish