Хаиткариева сабохат хашимовнанинг ўзбекистон тарихи фанидан


Интернет журналистикаси Режа



Download 0,6 Mb.
bet41/41
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#792295
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
Хаиткариева сабохат хашимовнанинг ўзбекистон тарихи фанидан

29.Интернет журналистикаси
Режа:

1. Интернетнинг пайдо бўлиши ва эволюцион ривожланиши.
2. Бугунги кунда барча соҳада Интернетнинг аҳамияти.
3. Интернетнинг ОАВ сифатида шаклланиши ва журналистиканинг
ажралмас бўлагига айланиши.
4. Янги ОАВнинг имкониятлари, устунликлари ва уларнинг

анъанавий ОАВларнинг хусусиятлари билан солиштирилиш.


1990 йилларгача журналистикада оммавий ахборот воситалари
сифатида телевидение, радио, газета-журналлар, ҳар хил варақчалар ва
бюллетеньлар ҳисобланиб келинар эди. Ҳозирги кунга келиб
журналистика соҳасининг фаолияти яна бироз кенгайди, яъни ОАВ
қаторига интернет ҳам қўшилди. Интернетнинг яқинда ОАВ қаторига
қўшилганлиги учун у кўпинча «янги оммавий ахборот воситаси» деб
юритилади. Радио ва телевидениенинг, айниқса, матбуотнинг тарихи
интернетга нисбатан анча узунроқ, шунинг учун буларни анъанавий ОАВ
дейиш мумкин.
Коммуникация тарихи давомида хатларни денгиз орқали идишга
солиб ёки кабутарлар аёқларига боғлаб, отчопарлар, карвонлар орқали (ва
ҳоказо йўллар билан) маълумотларни манзилга етказишга ҳаракат
қилинган. Лекин буларнинг ҳаммасида вақтни қисқартириш ва
маълумотнинг манзилга аниқ етказиш борасида муаммолар бўлиб келган.
Бир хил ном билан доимий тарқатилиб турадиган биринчи газеталар
16-асрда Венецияда пайдо бўлган. Радиоэшиттиришлар 1844 йилда
АҚШда телеграфнинг ихтиро қилиши билан бошланган, ва биринчи
оммавий кўрсатув эса 1935 йилда Лондонда эфирга узатилган. Бу ОАВ
ўша даврларда-ёқ ахборот узатишни амалга оширган, масалан дастлабки
эксперимент учун узатилаётган хабарларда сайлов натижаларидан тортиб
то маҳаллий миш-мишларгача айтилган.
Газеталардан фарқли ўлароқ, радио ахборотни оператив ва жонли
бера бошлаган, телевидение эса ахборотни тасвирлар билан тайёрлаган.
Табиийки, ўша вақтда ОАВнинг бу хусусиятлари уларнинг бир-бирини
жамоатчилик эътиборидан озгина суриб қўйиш ҳолатларига олиб келиши
мумкин деган фикрлар пайдо бўлган эди. Лекин ундай бўлмади, масалан
АҚШда радиоэшиттиришлар узатила бошлагандан кейин ҳам
газеталарнинг сотилиши жиддий камаймаган, бунга сабаб ҳар бир
ОАВнинг бошқалари такрорлай олмайдиган ўзига хос хусусиятларга
эгалигидир. Масалан, ўша вақтда одамлар газеталарда воқеа-ҳодисалар
билан биргаликда уларнинг шарҳларини ва таҳлилини (масалан
мутахассис фикрларини) ҳам ўқиши имкони бўлганлиги учун улардан воз
кечмаган. Шу каби интернетнинг пайдо бўлиши ҳам бошқа ОАВнинг
жамоатчилик эътиборидан четда қолишига таъсир кўрсатмади.
Интернет-дунё бўйлаб бир-бирига уланган компьютерлар
тармоғидир. Internet сўзи икки хил талқин қилинади, яъни халқаро тармоқ
(International network) ва ўзаро уланган тармоқлар (Interconnected networks).
Бу тармоқда минглаб Сервер1 деб аталувчи суперкомпьютерлар
маълумотлар учун манба вазифасини бажаради. Шунинг учун ҳам
интернет марказлашмаган тармоқ ҳисобланади, унда ҳар қандай киши
жамоатчилик серверида ёки ўз сайтида хоҳлаган маълумотини
жойлаштириши мумкин. Интернетнинг пайдо бўлишига 1962 йилда Массачусетс технологик институтида (www.mit.edu) Леонард Клейнрокнинг (расмга қаранг) тармоқларнинг уланиш технологияси бўйича қилган докторлик илмий диссертацияси асос бўлганлиги айтилади. Энг дастлаб, 1969 йил 29 октябрь куни Лос-Анжелосдаги Калифорния университети билан
Калифорниядаги Станфорд Тадқиқот институтига ўрнатилган компьютерлар бир-бирига уланган. Илк электрон почта орқали хабар 1972 йил бир компьютердан иккинчисига жўнатилган. Албатта, у пайтта интернетнинг кўриниши ҳозирги интернетдан умуман фарқ қиларди. 1968 йил 2-январьдан бошлаб компьютерлар тармоғи устида олиб борилаётган лойиҳани АҚШ Мудофаа вазирлиги қошида ташкил этилган Чуқур Тадқиқот Лойиҳалари Агентлиги (ARPA-Advanced Researchs Projects Agency) бўлими ўзига олади. 1990 йилларнинг бошигача бўлган даврда бу тармоқ фақат ҳарбий мақсадда
АҚШ тамонидан фойдаланилиб келинган ва 1990 йилларнинг бошига
келиб, АҚШ Мудофаа Вазирлиги интернетдан фойдаланиш чекловини
олиб ташлаган. Шундан кейин интернет жуда тезлик билан ривожланиб
тезда ўқув масканлари, давлат идоралари, кутубхоналар ва жисмоний
шахслар тамонидан фойдаланила бошлаган.
Ҳозирда интернет ҳамма учун фойдаланилиши мумкин бўлган
оператив ахборот тарқатувчи ва коммуникация воситасидир. Анъанавий
ОАВдан фарқли ўлароқ интернет марказлашмаган тизимдир, яъни ҳар
қандай киши интернетда бошқалар билан мулоқотга киришиши, маълумот
олиши ва ўз маълумотини унда чоп қилиши мумкин. Бундай фаолиятлар
интернетда тез ва арзон амалга оширилади. Интернет бемалол ОАВ сифатида тан олинади, тасаввур қилинг, уйингизда компьютер олдида, жаҳоннинг барча нуқталаридаги газетажурналлар ва китобларни ўқий оласиз, кўпгина тилларда телевидение и радио эшиттиришларни эшита оласиз! Турли хил соҳалар бўйича маълумотларни тармоқдаги қидирув тизими орқали топа оласиз! интернетни ихтиро қилувчилар бу воситанинг бу қадар «мўжизавий»
имкониятларни амалга оширишларини ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. Интернетни фақат ОАВ деб ҳисоблаш ҳам мутлақо нотўғридир.
Чунки у айни вақтда турмушнинг деярли ҳамма соҳасида фойдаланилади.
Масалан, дукондан нарса сотиб олиш, тўламларни тўлаш, ўйинлар ўйнаш,
мусиқа эшитиш, маълум курсларда ўқиш ва ҳоказолардир.
Интернетнинг ОАВ қаторига кириб келиши журналистика
соҳасининг кенгайишида жудаям катта қадам бўлди. Айниқса, у ОАВ
фаолиятида иккита катта ўзгариш ясади. Биринчиси, дунё бўйлаб ахборот
айланишини тезлаштирди, яъни маълум секундлар ичида дунёнинг
хоҳлаган бурчагига ахборот етиб боради. Иккинчиси, интернет аудитория
билан мулоқотда бўлиш чекловларини камайтирди. Яъни, хоҳлаган киши
компьютер ва модем ёрдамида ва хоҳлаган пайтда янгиликлар ўқиши ва
уларга ўз фикрларини билдириши мумкин.
Бу технологиянинг ривожланиши ОАВ ўртасида маълум маънода
рақобат келиб чиққанлигини тасдиқлади. Оқибатда ахборот узатишда
узатилаётган материалларнинг сифатига эмас, балки тезлигига кўпроқ
аҳамият берилиб кетганлиги пайқалди.
Шундай бўлса ҳам, ОАВ сифатида фаолият қиладиган интернетнинг
кўп жиҳатлардан устунлиги табиийдир, шунинг учун ҳозирда ривожланган
мамлакатларнинг матбуоти, радиоэшиттиришлари, телевидениеларининг
деярли ҳаммаси интернетда ўз веб-саҳифаларига эга. Масалан, Буюк
Британияда чоп этиладиган «Гардиан» газетаси ўзинг электрон версиясини
интернетта ҳам жойлаштиради. Россиянинг ўзида ҳозирги кунда тахминан
20.000 интернет нашрлари фаолият кўрсатиб улар устида 70.000 га яқин
журналистлар ишлар экан.
Кўпгина олимлар интернетнинг журналистикага кириб келиши сўз
эркинлигига кенгроқ имконият яратди дейишмоқда. Бу фикрни албатта ҳар
томонлама тўғри деб қараш мумкин. Биринчидан, уни бошқариб бўлмайди,
чунки у марказлашмаган, яъни хоҳлаган жойда, уйда, кўчада ёки ишхонада
ўтириб хоҳлаган ахборотни жойлаштириб қўйишимиз ёки бирор кишига
электрон почта орқали жўнатишимиз мумкин. Бу «муаммо»ни ҳал қилиш
учун Хитой расмий тарзда интернетдаги баъзи сайтларни тўсишини
айтган. Сайтларнинг тўсилиши эса ҳар хил вазиятларда ва кўринишларда
бўлиши мумкин. Иккинчидан, моддий жиҳатдан мустақиллик. Ҳақиқатдан
ҳам, интернетда веб-саҳифаларини ташкил қилиш газеталарни чоп қилиб
бориш ёки теледастурларни эфирга узатишга нисбатан анча арзондир.
Баъзи маҳаллий журналистлар Ўзбекистондаги цензуранинг мавжудлигини
матбуотнинг ўз муассисларидан ғаразли бўлганлиги билан тушунтиради.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда интернетда хизмат кўрсатувчи матбуотнинг
ўзи деярли йўқ ҳисоби.
Ахборот маконида интернетнинг қайси хусусиятлари устунроқ
эканлигини аниқлайдиган қўйидаги таблицага эътибор беринг:





Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish