Хаиткариева сабохат хашимовнанинг ўзбекистон тарихи фанидан


-Мавзу: Мустақиллик даври Ўзбекистон журналистикаси. Янги жамиатга мос матбуот тизимининг юзага келиши



Download 482,33 Kb.
bet13/14
Sana30.04.2022
Hajmi482,33 Kb.
#597049
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
jurnalistika tarixi (Кириллча)

8-Мавзу: Мустақиллик даври Ўзбекистон журналистикаси. Янги жамиатга мос матбуот тизимининг юзага келиши.
Режа :

  1. Мустақиллик даври ўзбек журналистикаси (1991-ҳ.к.)

  2. Маданий маънавий ва маърифий соҳада ҳам туб о ъзгаришлар амалга оширилди

  3. Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун

Мустақиллик даври ўзбек журналистикаси
(1991-ҳ.к.)
Тоталитар тузум мақсадларига хизмат қилган компартия матбуоти
миллий мустақилликка хизмат қилиши учун уни тубдан оcзгартириш лозим эди. Чунки коммунистик малкура назорати остида бўлб, ёлғон – яшиқни ростга ёйиб, якка ҳокимлик сиёсатида фаолият коисатиб, даҳрийликни тар г иб қилувчи мақолалар ёзиб келган матбуот шу ондаёқ ўзгариб қолмаслиги аниқ эди.
ўзбекистон мустақилликка эришгач, ОАВ мафкуравий якка
ҳокимликдан қутилди. Уламинг барчаси ўз мавқе ва йўналиши бўйича матбуот талабларига мос сиёсий йўналишда фаолият коисата бошлади. Газета ва журналларнинг, телевидение кўрсатувлари ва радио ешиттиншларининг мазмун-моҳияти тубдан ўзгара бошлади.
Рcспубликадаги мавжуд ОАВнинг баъзиларининг номи ўзгартирилди “Ёш Ленинчи” - “Туркистон” деб, “Ленин учқуни” эса “Тонг юлдузи” деб номланди. Бундан ташқари ўзТАГ-ЎзА деб ном олди. 1997-йилда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга биноан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари ОАВ таъсис этиш ҳуқуқига эга боиди. Натижада бир неча турдаги ҳар хил газетажурналлар, телеграф агентликлари, телерадио студиялар пайдо боиди. Ўзбекистонда қисқа муддат ичида давлатчилик асосларини ҳимоя қиладиган турли тузилмалар шакллантирилди. Республикада кўп партиялилик қарор топди. Хусусан, ҳозирда ўзбекистон Халқ демократик партияси (1991), ўзбекистон “Адолат” сотсиал-демократик партияси (1995), ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (1995), ўзбекистон Либерал-демократик партияси (2003) фаолият кўрсатмоқда.
ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2005-йил 27 - январда 2
палата. Қонунчилик палатаси яъни қуйи палата ва Сенат яъни юқори палатадан иборат қилиб шакллантирилди. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов “ўзбекистон – бозор муносабатларига олишнинг ўзига хос й о ли” (1993) рисоласида ўзбекистонда давлат қурилиши ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш дастурининг ўзаги сифатида 5 та асосий қуйидаги тамойилларм ўртага ташлади:
- иқтисод ҳамиша сиёсатдан устун туриши;
- давлат-бош ислоҳотчи бўлиши;
- аҳолми ижтимоий ҳимоя қилиш зарурлиги;
- қонун устуворлиги;
- босқичма-босқич, ижтимоий ларзаларсиз янги поғонага эришиш.
Иқтисодий сиёсатимизнинг бу “ўзбек модели” деб ном олган асосий
тамойиллари Республикада туб иқтисодий ислоҳотлар ўтказишнинг узоқ
даврга молжалланган мақсадларини белгилаб берди. Мамлакатда кўп укладли иқтисодиёт вужудга келди. Маданий маънавий ва маърифий соҳада ҳам туб о ъзгаришлар амалга оширилди. Қисқаси мустақиллик йиллари ҳамма соҳада зарур ислоҳотлар ўтказилди ва бу улкан тадбирларда ОАВ ижобий рол ўйнади. Бу ишларда янгидан ташкил боиган “Халқ сўзи”, «Народное слово», “Мулкдор” (2006 йил майидан “Биржа”), “Адолат”, “Миллий тикланиш”, “ХХИ аср”, “Ҳуқуқ”, “Ҳуррият”, “Моҳият”, “Кўзгу”, «Зеркало ХХИ», “БВВ” газеталари билан бир қаторда хусусий мулкдорлар
томонидан “Даракчи”, “Хордиқ”, “Бекажон”, “Тасвир”, “Парвона”,
“Чархпалак” газеталари чиқа бошлади. Мавжуд бўлган “Шарқ юлдузи”, “Гулистон”, “Ёшлик”, “Фан ва турмуш”, “Саодат”, “ Ўзбекистон матбуоти”, “Гулхан”, “Г ъунча” каби журналларнинг мазмун-мундарижаси янгиланди, бойиди. Мустақиллик йилларида “Тафаккур”, “Жаҳон адабиёти”, “Ҳидоят”, “Таълим тариққиёти”, “Хо жалик ва ҳуқуқ”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “Соғлом авлод”, “Мулоқот”, “Санам”, “Лаззат”, “Касб маҳорати”, “Авто олам”, “Қалқон”, “Патология”, “Синфдош”, “Агро бизнес информ” каби янги журналлар пайдо бўлди. Газета ва журналларнинг аудиторияси, йўналиши, адади, шаклишамойили хилма-хил бўлиб, барча даврий матбуот, умуман ОАВ жумладан, радио - телевидение, мтеметмнг ривожланиш тенденсиялари омма эҳтиёжига қараб ўзгариб, яхшиланиб бормоқда. Мустақиллик йилларида ОАВ барча турлари фаолиятида миллийлаштириш ўзбек тилидаги ешиттиришлар ҳажмини ошириш амалга оширилди. ўзбекистон ахборот агентликлари фаолиятида ҳам улкан ўзгаришлар содир бўлди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, 1992-йилдан ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Жаҳон”
ахборот агентлиги, 1995-йилдан, Ўзбекистондаги биринчи нодавлат яъни давлат тасарруфида бўлмаган ахборот агентлиги 1998-йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. Бу “Туркистон-пресс” ахборот агентлиги давлат ахборот агентликларига муқобил ташкилот ботиб, у мамлакат ахборот макомда ўзига хос аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги ахборот агентликларидан яна бири Қорақалпоғистон хабар агентлигидир. Миллий мустақиллик даври журналистикаси борасида гап кетганда ноширлик масалаларига ҳам тўхталиб олиш муҳим. Ўзбекистон ҳудудида китобнинг пайдо бўлиши ҳақида дарсликнинг китоб ва китоб нашриётлари бобида батафсил тўхталамиз. Ўзбекистон ҳукуматимнг қарори асосида ўзбекистонда йирик нашриёт ҳисобланган “Ўзбекистон Миллий энсиклопедияси” (1997 й.) давлат илмий нашриёти ташкил этилди. Ўзбекистонда ноширликка доир масалалар, асосан “ўзбекистон матбуоти” журналида ҳамда “Ҳуррият” газетасида ёритилади.
Миллий мустақиллик журналистикаси ривожини интеметсиз тўла ифодалаш мумкин эмас. Катта (глобал) ва кичик (локал) компютер тармоқларини ўзаро боғловчи бутун жаҳон компютер тизими боиган интернет бугунги кунда барча анъанавий ахборот тизимлари - телекоммуникатсия, телерадио эшиттириш, ахборотлами халқаро миқёсда фаол алмаштириш ва ҳ.к. нинг технологик имкониятларни уйғунлаштириб қоиланилгани учун у бир неча вазифани бажаради. Ўзбекистонда маълумотлами узатиш миллий тарм оги ўзПАК Давлат компанияси ва ўзНЕТ тармоғидан иборат: Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Интернет ҳақида махсус бобда янада тоиароқ тўхталамиз. (Ўзбекистон миллий енсиклопедияси 2002 й„ 4-жилд, 182-183 бетлардаги Дилдора Рашидова мақоласини о ъқинг).

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.



Ўзбекистон Р эспубликаси К онститутсияси. Т., 1992.
Ўзб эк исто н Р э сп у б лик асин ин г «О м м авий ах б о ро т в о сита ла ри
то ъг ърисида»ги қонуни. Т., 2003.
Ўзбекистон Р эспубликасининг «А хборот эркинлиги принсиплари ва
к афолатлари то ъг ърисида»ги қонуни. Т., 2003.
Ўзбекистон Р эспубликасининг «Журналистлик фаолиятини ҳим оя
қилиш то ъг ърисида»ги қонуни. Т., 2003.
Ўзбекистон Р эспубликасининг «М уаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар то ъг ърисида»ги қонуни. Т., 2003.
ўзбекистон Р эспубликасининг «Р эклам а то ъг ърисида»ги қонуни.
Т., 2003.

Download 482,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish