Хаиткариева сабохат хашимовнанинг ўзбекистон тарихи фанидан


Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (1878-1937)



Download 482,33 Kb.
bet11/14
Sana30.04.2022
Hajmi482,33 Kb.
#597049
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
jurnalistika tarixi (Кириллча)

Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (1878-1937)
Жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаларидан бири, давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек матбуотининг илк ташкилотчиларидан бири Убайдуллахўжа Асадуллахўжа ўғли (Убайдулла Хўжаев) 1878 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Рус-тузем мактабини тамомлагач, давлат муассасаларида таржимонлик билан шуғулланган. Кейинчалик Саратов университетининг ҳуқуқшунослик факултетини муваффақият билан тамомлаган. Убайдулла Хўжаев дастлабки ўзбек адвокатларидан бири эди. Ўқишни тугатгач, у Тошкент округ судида адвокат бўлиб хизмат қилади. Ўз атрофига ёшларни тўплаб, "Умид" яширин жамиятини тузди. Кейинчалик бу ташкилот "Тараққийпарвар" деб номланиб, жадидларнинг асосий ташкилотларидан бирига айланди.
Талабалик йилларидаёқ давр муаммоларини ечишни ўйлади, рус ёзувчиси Л. Н. Толстой билан ёзишмалар қилди (1909). Ўқишни тугатгач, дастлаб Саратов, 1913 йилда Тошкент округ судида хусусий адвокат бўлиб ишлади. Чор ҳукумати маъмурларининг порахўрлиги ва золимлигини фош этиб, айримларини давлат ишидан четлатишга эришди. Жадидчилик ҳаракатига қўшилиб, тез орада унинг йирик вакилларидан бирига айланди.
«Умид» деб аталувчи илғор мусулмон гуруҳига етакчилик қилди (1913). «Турон» жамиятининг асосчиларидан бири (1913). У мустақил фирқа ташкил қилиш ниятида Тошкентда «Садои Туркистон» газетасини ташкил этиб (1914.4.4), унга муҳаррирлик қилди. Газета ишига ўша давр маърифат дарғалари — Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Музаффаров сингариларни жалб этди. У газетада турли мавзуларда долзарб мақолалар билан чиқиб, чоризмнинг мустамлакачилик сиёсатини фош қилди. Туркистонга тарқалиб, умуммиллий матбуот нашрига айланаётган «Садои Туркистон» 1915 йил апрелда ёпиб қўйилган бўлсада, у ўлка зиёлиларининг «Тараққийпарварлар» фирқасига замин тайёрлади. У. Хўжаев Тошкентда тузилиб, мардикорликка олиш иши билан шуғулланган «Туркистон мардикорликка олиш қўмитаси»нинг раиси (1916). Қўмита чор амалдорларининг ўзбошимчаликларини очиб ташлади. Мардикорликка жўнатиш ҳақидаги оқ подшо фармони (1916 й. 25 июн)ни бекор қилдириш учун У. Хўжаев маҳаллий миллатпарвар бой Миркомил Мирмўминбоев билан бирга Петербургга борди.
Давлат думасининг 1916 йил декабрдаги мажлисида фармон Россия империясининг қонунчилигида кўрсатилган ҳолларга зид равишда қабул қилингани исботлаб берилди.
1917 йил феврал инқилобидан кейин у Туркистондаги мустақиллик ва тараққиёт учун миллий ҳаракатнинг фаол раҳномаларидан бирига айланади. Тошкент "Шўройи исломия" ташкилотига раис, Бутунроссия мусулмон шўросига эса аъзо этиб сайланади. У 1917 йилда бўлиб ўтган барча Туркистон ва Бутунроссия мусулмонлари сездларида иштирок этади. Қўқонда бўлиб ўтган ИВ фавқулодда ўлка мусулмонларининг сезди уни Туркистон Мухториятининг Ҳарбий нозири этиб сайлайди. Туркистон Мухторияти тормор этилгач, Убайдулла Хўжаев Оренбургга боради ва Бошқирдистон Мухторияти ҳукуматини тузишда фаол иштирок этади.
1920—1937 йилларда совет ҳокимиятига зид бўлган сиёсий қарашлари учун уни бир неча бор тазйиқ остига оладилар. 1937 йилда барча тараққийпарвар ўзбек зиёлилари қатори Истиқлолчилик ҳаракатига хайрихоҳлик билан қарагани, мустамлакачиликка қарши курашгани учун «миллатчилик»да айбланиб қатағонга учрайди ва отиб ташланади. У. Хўжаев қабрининг қаердалиги номаълум.

7-Мавзу: Ўзбекистонда болишевиклар матбуотининг юзага келиши. Унинг Иккинчи жаҳон урушигача бўлган давирдаги тараққиёт ҳусусиятлари (1917 ноябр-1941 йил июн) Шўролор матбуотининг Иккинчи жаҳон уруши ва ундан сўнги давирлари (1941-1991)

Download 482,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish