А ЛИШЕР НАВОИЙ
Алишер Навоий буюк сўз санъаткорлари тарихининг бурилиш нуқталарида, иллатни бирлаштирувчи рухан юксалтирувчи бадиий сўзга эхтиёж туғилган пайтда дунёга келади. Алишер Навоий худди ана шундай даврда яшади. Туркий халқлар XI асрдаги юксалишдан кейин янги бир тўлқинни, маънавий-маданий
т араққиётни–Уйғониш даврини бошдан кечирмоқда эдилар. Бу маданий юксалишга туртки берган сабаб эса темурийлар салтанати эди.
Алишер Навоий ижодий мероси истиқлол йилларида юртимизда ўзининг чинакам қадр-қимматини топди. 1991 йили мамлакатимизда Алишер Навоий йили деб эълон қилинган эди. Ўшандан буён хар йили шорнинг таваллуд куни шеърият байрамига айланиб кетади. Бугунги кунда ўнлаб хиёбонлар, кўчалар, мактаблар шоир номи билан аталмоқда. Марказий шахарларимизда унинг мухташам хайкаллари қад кўтариб турибди.
Алишер Навоий номи ва асарлари эндиликда жахоний миқёс касб этди. Россия пойтахти Москва шахрида, Япониянинг Сока университети ховлисида шоирнинг улуғвор хайкаллари тикланди. Унинг асарлари жаҳондаги юзлаб тилларга таржима қилинмоқда. Инсонга ва инсониятга буюк эхтиром шоир асарларининг ўзагини ташкил этади. Шунинг учун хам улар барча тилларда бирдек жаранглайди, эъзозланади, қадрланади.
Хаёти ва ижоди билан боғлиқ
мухим саналар.
1441 йил 9 феврал –Алишер Навоий Хуросон маркази Хирот шахрида таваллуд топди.
1449 йил - Самарқандда Мирзо Улуғбек ўлдирилгач, Хуросонда тож-тахт талашишлар авжига чиқди. Шоирнинг отаси оиласи билан Хиротдан Эрон томонга кўчди Язд шахрида кичкина Алишер Шарафиддин Али Яздий билан учрашди.
1450 - 1451 йил - Алишер оиласи Хиротга қайтди.
1452 йил - Хуросонда Абулқосим Вобур, Самарқандда Абусаид хокимияти тепасига келди.
1453 йил - Алишер Хўжа Юсуф Бурхондан мусиқа, Мансур Сабзаворийдан аруз илмидан сабоқ
олди.
1456 йил - Шоирнинг отаси вафот этди. Алишер Машхадга бориб, Абулқосим Бобур хизматига кирди.
1457 йил - Абулқосим Бобур вафот этгач, Хусайн Байқоро темурийлар тарихини эгаллаш учун кураш бошлади. Алишер Машхад шахрида ўқишини давом эттирди.Ўзининг илк асарлари билан танилган ёш шоир “зуллисонайн”- икки тил устаси деб эътироф этилди.
1464 йил - Машхаддан Хиротга қайтиб келди. Пахлавон Махмуд билан дўстлашди.
1466 йил - Навоий шароит тақазоси билан ва билимини чуқурлаштириш мақсадида Самарқандга йўл олди.
1467 - 1468 йиллар - Навоий Самарқандда Фазлуллох Абуллайс мадрасасида таълим олди. Ўз даврнинг машхур давлат арбоблари ва шоирлари билан танишди.
1469 йил 24 март - Хусайн Бойқаро Хиротда тахтга чиқди. Навоий кўп ўтмай чақириб олинди ва мухрдорлик вазифасига тайинланади.
1470 йил - Навоий ўзи тартиб берган икки девони “Бадойе ул бидоя” тузилди.
1472 йил - юртда тинчлик ва осойишталикни ўрнатишдаги хизматлари учун Навоийга вазирлик лавозими ва амирлик унвони берилди.
1476 йил- “Тухфат-ул-афкор” қиссаси ёзилди. Навоий вазирлик мансабидан истефо берди.
1482 йил - “Вақфия” асари ёзилди.
1 483 йил – Навоий ўзбек тилида “Хамса” – беш достон ёзишга киришди. Унинг биринчи ва иккинчи достонлари ёзилди.
1484 йил - “Лайли ва Мажнун” хамда “Сабъаи сайёр” достонлари ёзилди.
1485 йил - “Садди Искандарий” достони “Назм – ул жавохир асари ёзилди.
1487 йил - Навоий Астробод вилоятига хоким қилиб тайинланди.
1489 йил - “Тарихи мулуки Ажам” асари ёзилди.
1491 йил - Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасини хозирлашга киришди.
1492 йил - Аруз вазни қоидаларига бағишланган “Мезон ул – авзон” асари ёзилди. Жомий вафоти муносабати билан “Хамсат ул-мутахаййирин” асарини ёзди.
1494 йил - Туркий тилдаги мактубларни тўплаб “Муншаот” мажмуасини тузди.
1495 йил - “Насойим ул-мухаббат” асари ёзиб тугалланди.
1498 йил - “Мажолис ун-нафоис” тазкираси тугалланди.
1499 йил - “Лисон ут-тайр” ва “Мухокамат ул-луғатайн” асарлари ёзилди.
1500 йил - “ Махбуб ул-қулуб” асари ёзилди.
1501 йил 3 январ –Алишер Навоий вафот этди.
Шоир – замондошлари наздида
Бу қаламга фалакдан офаринлар ёғилсин! Чунки бу ёқимли нақшни ("Хамса"ни) ўша қалам яратди ва форсий тил эгалари, форсча назм дурларини тизувчиларга раҳм қилди. У ҳам шу форсий тилда ёзганда, бошқаларга сўз айтишга мажол қолмасди. Бу мўъжизакор назм тарозиси қаршисида Низомий ким-у, Хусрав ким бўлди?!
Абдураҳмон ЖОМИЙ
E-mail: beruniy_akm@natlib.uz
Site: beruniyakm@umil.uz
Манзил: 200230, Беруний тумани
Халқлар дўстлиги кўчаси, рақамсиз-уй.
Туман Ахборот-кутубхона маркази
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БЕРУНИЙ ТУМАНИ
АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ
Библиография ҳизмати бўлими
(Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган эсдалик йўл кўрсаткич)
Беруний - 2022
Do'stlaringiz bilan baham: |