ХАБАРНОМА
Ҳурматли солиқ тўловчи !
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2020 йил
18
майдаги
ПФ-5996-сонли Фармонининг 4-бандига асосан
коронавирус пандемияси
даврида
тадбиркорлик
субъектларини
қўллаб-қувватлаш
мақсадида,
2020
йилнинг
1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик
корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси
12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиши
белгиланди.
Маълумот учун:
Жорий йилнинг май-июнь ойларида камайтирилган солиқ
ставкаси
қўлланиладиган иш ҳақи жамғармаси
суммаси жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботининг 011-сатри
6-
устунида, солиқ ставкаси эса 050-сатрнинг 6-устунида акс эттирилади.
Корхонанинг микрофирма ва кичик корхона
тоифасига мансублиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон Қарорининг
1-
иловасида белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Диққат:
Мазкур солиқ ставкаси қуйидаги юридик шахсларга нисбатан татбиқ
этилмайди:
-
акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар;
-
давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат
улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар.
Солиқ қонунчилиги нормаларини қўллаш бўйича қўшимча саволлар юзага
келса, Давлат солиқ қўмитаси Call-марказининг
71 202-32-82 ёки
1198 телефон
рақамларига мурожаат қилиш орқали тегишли
маълумотларни олишингиз
мумкин.
Солиқ ҳисоботини тўлдириш бўйича мисол илова қилинади.
Солиқ хизмати — инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!
Раис ўринбосари
Ф.Умаров
Хабарнома тақдим
этилган сана:
2020
йил 2 июнь
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги
ПФ-5996-сонли Фармонига асосан 2020 йил май-июнь ойлари учун
ижтимоий солиқ бўйича пасайтирилган ставкани қўллаш юзасидан
ҳисобот шаклини тўлдиришга мисол
Корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси 2020
йил январь-апрель
ойларида 40 000 000 сўм, май-июнь ойларида 20 000 000 сўмни
ташкил этди
(бир ойга 10 000 000 сўм).
Ижтимоий солиқ суммаси:
-
январь-апрель ойлари учун 4 800 000 сўм (40 000 000 х 12%);
-
май-июнь ойлари учун 200 000 сўмни (20 000 000 х 1%) ташкил этмоқда.
Солиқ ҳисоботида акс эттириш тартиби:
Изоҳ.
1)
Январь-апрель ойлари учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш
тарзидаги даромадлар 011-сатрнинг “Умумбелгиланган ставка бўйича” номли
5-
устунида акс эттирилади ҳамда 050-сатрнинг 5-устунидаги солиқ
ставкасига “12” қўйилади.
2) Май-июнь ойлари учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги
даромадлар 011-сатрнинг “Бошқа ставкалар бўйича” номли 6-устунида акс
эттирилади ҳамда 050-сатрнинг 6-устунидаги солиқ ставкасига “1” қўйилади.