Ха-1 Нусха №


“Ҳизб-ут Таҳрир” диний-сиёсий ташкилотининг стратегияси ва



Download 112 Kb.
bet5/6
Sana23.02.2022
Hajmi112 Kb.
#173463
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
17 - мавзу Диний экстремизм Ўзбекистондаги ҳаракатлари

2. “Ҳизб-ут Таҳрир” диний-сиёсий ташкилотининг стратегияси ва
тактикаси.
“Ҳизб-ут Таҳрир” ёки “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий” (арабчадан таржима қилинганда, “Ислом озодлик партияси”) 1952 йилда фаластинлик шайх Тақийиддин Набаҳоний ал-Фаластиний (1909-1979) томонидан ташкил этилган. Тақийиддин Набахоний Қоҳирадаги “Ал-Азҳар” университетида таҳсил олган. 1948 йилда оиласи билан бирга Байрутга кўчиб келган. У дастлаб Иорданиядаги “Мусулмон биродарлар” диний-экстремистик ташкилоти раҳбарларидан бири бўлган. 1952 йилда эса у “Мусулмон биродарлар” ташкилотидан ажралиб чиқиб, ўзининг “Озодлик партияси”ни тузади ва ушбу партияга раҳбарлик қилади. Унинг “Ҳизб-ут Таҳрир” мақсадларини баён этувчи “Низомул ислом”, “Давлати ислом”, “Халифалик” ва бошқа шу каби асарлари ушбу фирқанинг ғоявий асосини ташкил этади. Ушбу асарлар Иордания, Ливан, Сурия каби давлатларда тарқатилади. Тақийиддин Набаҳоний 1979 йилда Ливанда вафот этади. Ундан сўнг, партияга Абдулқаддим Заллум (1979-2003 йиллар) раҳбарлик қилган. Ҳозирги вақтда мазкур ташкилотнинг бутун жаҳон бўйича раҳнамоси ва “амири” Абу Ато Руштадир. Мазкур ташкилотнинг штаб-квартираси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жойлашган. Ташкилот раҳбарларининг асосий қисми Fарбий Европа давлатларида фаолият олиб боради. Ташкилот филиаллари Миср, Иордания, Тунис, Қувайт, босиб олинган араб ерлари ҳамда Туркияга тарқалган.
Туркиянинг “Интерпол” миллий марказининг маълумотига кўра, бу ташкилот Буюк Британия махфий хизмати ёрдамида ташкил топган ва АҚШ коммунистик партияси томонидан қўллаб қувватланиб турилган деган тахминлар бор2.
Ҳизб-ут Таҳрир” диний-сиёсий партияси пирамида шаклида таркибий тузилма кўринишида ташкил топган.
Ҳизб-ут Таҳрир” диний-сиёсий ташкилотининг республикамизда олиб бораётган ғайриконституциявий фаолиятининг стратегияси ва тактикаси ҳақида гапирадиган бўлсак, сўнгги эллик йил мобайнида бу ташкилот ўзининг асосий мақсади сари йўналтирилган, ислом динига эътиқод қилувчи аҳолини ўз сафларига аста-секин оммавий жалб қилиш бўйича сиёсатини кўплаб мусулмон мамлакатларида ўз сиёсий ғояларини тарғиб қилиш йўли билан амалга ошириб келмоқда. Ушбу ташкилот ғайриконституциявий фаолиятининг стратегиясини “панисломизм” ғояларига солиштирган ҳолда изоҳлаш мумкин. Ушбу стратегиянинг мазмуни шундан иборатки, унга кўра, маълум бир олинган мамлакатда сиёсий кучларнинг шундай мутаносиблигига эришиш лозимки, бунда ташкилот тарафдорлари аҳолининг кўпчилигини ташкил этсин. Шундан сўнг, уларнинг ёрдамида ноқонуний равишда давлат тўнтариши ўтказилиб, мамлакатдаги конституциявий тузум ўзгартирилади ва ушбу мамлакат Халифалик давлатининг вилояти деб эълон қилинади. Вилоятлар сони ўсиб бориши билан улар ягона халифалик давлатига бирлаштирилади ва бу жараён токи шу йўсинда барча мусулмонларни ягона байроқ остида бирлаштиргунча давом этади.Сиёсий кучларнинг зарур мутаносиблигига ташкилот ғояларини оммавий равишда тарғиб қилиш йўли билан ёйиш ва ислом динига эътиқод қилувчи аҳолини ўз сафларига жалб қилиш орқали эришилади. Ташкилот тарафдорлари сони мамлакатдаги исталган сиёсий кучларга нисбатан кўпчиликни ташкил этса, конституциявий тузумни ўзгартириш мақсадида “майин” сиёсий тўнтариш амалга оширилади.
“Ҳизб-ут Таҳрир” диний-сиёсий ташкилотининг кураш тактикаси уч босқичдан иборат:
1. “Тасқиф” босқичи бўлиб, ушбу босқичда аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш орқали дунёқараши тўлиқ шаклланмаган ёшларни ўз домига илинтириш, айрим ҳолларда ташқи таъсирга тез берилувчан маҳаллий ҳокимият, бошқарув ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг масъул ходимлари билан алоқалар ўрнатиш ва уларни ўз тарафига оғдириш назарда тутилади.
2. “Тафоул” босқичи бўлиб, ушбу босқичда биргаликда ҳаракат қилиш ва фикрий кураш орқали “умматнинг оёққа туриши, фикрий онглилиги ва келажак масалаларини идрок қилишга эришиши” йўлида фикрий инқилобга етишиш, яъни мавжуд конституциявий тузумга нисбатан ғаразли мазмундаги экстремистик ғояларни одамлар онгига сингдириш ишлари олиб борилади.
3. “Инқилоб” босқичи бўлиб, ушбу босқичда манқуртга айланган экстремистик кучлар ёрдамида давлат тўнтаришини амалга ошириб, ҳокимиятни эгаллаш мақсад қилиб қўйилган.
“Ҳизб-ут Таҳрир” диний-сиёсий ташкилотининг кураш стратегияси ва тактикаси унинг ғайриконституциявий мазмундаги адабиётларида батафсил ёритиб берилган. Жумладан, “Идорий тўплам” китобининг “Бутун эътиборни умматга қаратиш” номли бобида бу ташкилотнинг фикрлари, раъйлари ва ҳукмларини “жамиятда ўрни ва вазни бўлган раҳбар шахслар, етакчи одамларга, сиёсатчилар, депутатлар, актив кишиларга, машҳур шахслар, зиёлилар, маҳалла оқсоқоллари ва бой кишиларга режалаштирилган ҳолда атайин эътиборни қаратиш орқали Ҳизбга касб қилиш, Ҳизб фикрларига нисбатан уларнинг мойилликларига эришиш орқали етказиш” лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Улар бу ишларни тезроқ амалга оширишда фаол иштирок этувчи янги кучларнинг сафини кенгайтиришга ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлаб, “ўрта мактаблар, институт талабалари ва ишчи-хизматчи ёшларни ва умматнинг турли қатламларидаги ёшларни жалб қилиш керак” деб ҳисоблайдилар. Уларнинг бундай ғайриконституциявий фикрлари замирида “ёшлар жонсарак, серҳаракат, интилиши кучли, курашга интиқ бўладилар. Уларда тирикчилик заҳматлари ҳали оз бўлади. Ёши улуғларни тирикчилик заҳматлари эзиб қўйган, ғайратлари сўндирилган, гоҳо эса ҳаракатдан тўхтатиб қўйилган бўлади. Ҳар бир ҳизбий аввало ўзига яқин одамлардан ака-укалари, опа-сингиллари, оиласи, ҳамшаҳарлари, танишлари, дўстлари, кейин эса бошқа одамларни бошқариши лозим” деган ғоя ётади.
“Идорий тўплам”нинг “Фаолиятни кучайтириш стратегияси” номли бобида шундай дейилади: “Стратегия шуки: Халифалик яқинда барпо бўлади. Ишлар мана шу стратегия даражасида бўлиши зарур. Куч-қувват ва ҳокимият эгаларига, таъсири кучли сиёсатчилар, нусрат аҳли, бойлик, молия, иқтисод раҳбарлари - эгалари, ишбошилар, мутафаккирлар, ёзувчилар, олимлар, эътиборли шахслар, маҳалла оқсоқоллари каби жамиятда ўрни ва таъсири бор шахслар эътиборимиз марказида бўлиши зарур. Халифаликни барпо қилишда, уни қўллаб-қувватлашда, ҳимоя қилишда ва асрашда, барпо бўлгач уни ҳаракатлантиришда, унга куч-тоқатларни йиғишда бизга шерик бўлишлари учун мазкур шахсларни касб қилиш зарур. Умматни шу стратегия муҳитига киргизишимиз зарур”.
“Ҳизб-ут Таҳрир” диний - сиёсий ташкилотининг янги аъзоларни ёллаш бўйича услубий йўриқномасида шундай дейилган: “Йигитлардан янги кишиларни тўплаш зарур. Чунки улар мақсадга интилган, ғайратли ва кучлидирлар. Улар иш ҳақида кам ўйлашади. Партиянинг ҳар бир аъзоси ўз яқинлари, қариндошлари ва ҳ.к. орасидан кишиларни йиғиши даркор. Партиянинг янги аъзоларини тўплашнинг энг қулай йўли – масжидлардир”3.
Ушбу ташкилотнинг жойлардаги ғайриконституциявий фаолиятининг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, судланиб, қамалган аъзоларнинг оилалари устидан албатта назорат ўрнатилади. Одатда, судланганларнинг оила-аъзолари ва қариндош-уруғлари ҳам ташкилотнинг фаол аъзолари бўладилар ёки тезкор равишда ёлланадилар. Шунинг учун ҳам улар ташкилотнинг ижтимоий базасини ташкил этадилар. Бу ҳақда ушбу ташкилотнинг “Идорий тўплам” китобида “ҳар бир ҳизб аъзоси оиласидаги аёлларни ҳам ҳизбга жалб қилиши лозим ва бу аёллар томонидан аёл ҳалқалари тузилиб бошқарилиши зарур”лиги таъкидланади. Шунингдек, ушбу китобнинг “ҳизбий фаолият” деб номланган алоҳида бўлимида: “Ҳизбидаги шахс гоҳо камбағал бўлади, оиласида ундан бошқа боқувчи бўлмайди, ҳизб бу ҳизбчига бирор нашрни тарқатишни буюради, ҳизбчи ушланиб, бир неча йилга қамалиб кетади, оиласи эса очликдан ўлиб кетади. Бундай ҳолатга қарамасдан, оиласидагиларни боқишни тарк этиб, жиҳодга бориш зарур, гуноҳи “ҳизб” аъзосига эмас, балки атрофида яшаётган мусулмонлар зиммасига тушади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон учун икки фарз: фарзи айн (бажарилиши шарт) ва фарзи кифоя зарурати бор, ҳар бир “ҳизбчи” учун бундай кураш фарзи айн” дейилади. Бу фаолиятнинг хавфли томони шундаки, ҳали маънавияти тўлиқ шаклланмаган, диний расм-русумлар, урф-одатлар ҳақида тўла тасаввурга эга бўлмаган, аммо ислом динига мойил бўлган тинч аҳолини ўзи яшаётган давлат ва жамиятга қарши чиқишга тарғиб қилинмоқда. Ҳатто юқорида санаб ўтилган иллатлар улар томонидан Аллоҳ нозил қилган “фарзи айн” деб баҳоланмоқда. Уларда ислом дини таълимотига умуман ёт бўлган, инсонни фақат залолатга бошловчи, жумладан, шариатда ҳаром саналган ўз жонига қасд қилиш каби нотўғри ғояларнинг ишлаб чиқилганлиги кишини чуқур ташвишга солади. Аслини олганда, шариатда, фақат инсонга манфаат келтирувчи яхши амаллар фарзи айн ҳисобланади. “Ҳизб-ут Таҳрир” ташкилотининг ғайриконституциявий мазмундаги адабиётларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ушбу нашрларнинг асосий ғояси - исломий ҳаёт тарзини тарғиб қилиш ва ўқувчиларни ислом халифалигининг афзалликларига ишонтириб, уни тиклаш учун курашга тайёрлашдан иборат. Ушбу адабиётларда изоҳланаётган фикрларнинг ҳақлигини исботлаш учун Қуръони Каримдан жуда кўплаб сураларнинг оятлари келтирилади. Бироқ, шарқшунос мутахассис-олимлар, диний арбобларнинг фикрича, Қуръони Карим сураларининг мазмуни ва талқини “Ҳизб-ут Таҳрир” ғояларига мос равишда ўзгартирилади.



  1. Акромийлар” ҳаракатининг стратегияси ва тактикаси.

Ўзбекистонда ноқонуний равишда фаолият кўрсатиб келаётган ислом ниқобидаги экстремистик ташкилот ва оқимлардан яна бири ”Акромийлар” ҳаракати ҳисобланади.


“Акромийлар” ҳаракати 1996 йилда Андижон вилоятида вужудга келган бўлиб, унинг асосчиси - 1963 йилда Андижон шаҳрида туғилган Акром Сотволдиевич Йўлдошев ҳисобланади.
Акром Йўлдошев 1985-1990 йилларда Андижон пахтачилик институтида ўқиб юрган даврида, мазкур институт талабаси, ўша пайтда “Ҳизб-ут Таҳрир” диний-сиёсий ташкилотининг раҳбарларидан бири бўлган Абдурашид Қосимовдан таҳрирчилар ғоялари асосида дастлабки сабоқларни олган ва ушбу ташкилотнинг аъзосига айланган. Шу билан бирга Акром Йўлдошев Андижон шаҳридаги “Жомеъ” масжидига тез-тез қатнаб, ушбу масжидга уя қурган “ваҳҳобийлик” оқимининг ашаддий раҳнамоларидан бири бўлган Абдували қори Мирзаев билан ҳам яқин алоқада бўлиб келган.
1993-1994 йилларга келиб, Акром Йўлдошев маҳаллий диндорлар ўртасида “ўз ўрнини” топа олмагач, у ўзининг устоз ва ғоявий раҳнамолари бўлган шахсларга қарши чиққан ҳолда, ўзи мустақил равишда фаолият юритишга қарор қилади ва ўз таълимотининг ғоявий асосларини яратишга ҳаракат қилади. Хусусан, у “Ҳизб-ут Таҳрир” асосчиси Т.Набахонийнинг “Ислом низоми” китоби асосида 12 дарсдан иборат “Иймонга йўл” номли китобини ёзади ва шу адабиёт асосида дастлаб ўз маҳалладошларига сабоқ беради. Мазкур қўлланма бошқа оқимларнинг адабиётларига нисбатан содда ва оддий халқ учун тушунарли тилда ёзилганлиги, шунингдек, мусулмонларнинг шариат қоидаларига тўлиқ амал этмасликлари мумкинлиги (беш вақт намознинг мажбурий эмаслиги, спиртли ичимлик ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тақиқланмаганлиги, вақтинча никоҳ тузилишига йўл қўйилиши каби) ҳақидаги, ўзига диний жиҳатдан саводсиз ва дунёқараши тўлиқ шаклланмаган ёшларни тезда жалб қилувчи фикрларга бойлиги туфайли, унинг аҳоли орасида жадал суръатлар билан тарқалишига сабаб бўлган. Бунинг оқибатида, А.Йўлдошев истиқомат қиладиган Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида яшовчи фуқаролар орасида унинг кўплаб тарафдорлари пайдо бўлган ва дастлабки вақтларда улар ушбу китобнинг ғоявий мазмунидан келиб чиққан ҳолда, ўзларини “Иймончилар” деб аташган. Кейинчалик эса улар оқим номини ўз йўлбошчилари номи билан атай бошлашган.
“Акромийлар” ҳаракатининг асосий мақсади – бу исломий бошқарув шаклидаги давлат барпо этиш ҳисобланади.
Ҳаракатнинг таркибий тузилиши “таҳрирчилар” тузилмасига ўхшаш пирамида шаклида бўлиб, дастлабки вақтларда ҳар бир ҳалқа (ёки “жамоа”)да ўртача 4-10 нафаргача ўқувчилар дарсларда иштирок этишган ва кейинчалик маълум тайёргарлик босқичидан ўтишганидан сўнг, улар “биродар”лар ҳисобланишган. Ҳар бир “биродар” эса ўз “жамоа”сини тузиши лозим бўлган. Сабоқлар асосан Акром Йўлдошевнинг “Иймонга йўл” китоби асосида берилган.
“Акромийлар” ҳаракати аъзолари асосан республикамизнинг Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Cирдарё вилоятларида ҳамда қўшни Қирғизистон Республикасининг жанубий ҳудудларида фаолият олиб боришган.
Акромийлар”нинг стратегияси ва тактикаси ислом ниқоби остида ҳаракат қилаётган бошқа ташкилотлардан бирмунча фарқ қилади.
Гарчи “Акромийлар”нинг ғоялари “Ҳизб-ут Таҳрир” ғоялари билан ўхшаш бўлса-да, уларнинг фаолият йўналишлари ва тактикаларида кўплаб тафовутлар мавжуд. Жумладан, “Акромийлар” “таҳрирчи” ёки бошқа норасмий диний-экстремистик оқимларнинг бугунги кундаги мавжуд конституциявий тузумга қарши фаол ҳаракатларини (варақалар тарқатиш, қўпорувчилик ёки шу кабиларни) қоралаб, уларни нотўғри тактика танлаганликда ва амалга ошираётган ишлари ақлга зид эканлигида айблашган. Уларнинг фикрига кўра, ҳокимиятга эришиш учун юқоридаги каби ҳаракатларни амалга ошириш шарт эмас, балки босқичма босқич ҳокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат идоралари ичига кириб, юқори лавозимларни тезроқ эгаллаш ва шу йўл билан ўз куч қудратини ошириб бориш лозим. Шу мақсадда юқори лавозимларга аста-секинлик билан ўз одамларининг тайинланиши ёки сайланишига эришиш чораларини кўриш ёки бундай мансабдор шахсларни ўз томонларига оғдириш учун ҳаракат қилинади. Шу билан бирга, “Акромийлар” ҳар бир тузилма учун биринчи навбатда молиявий асос бўлиши лозимлигини таъкидлаб, ҳар доим “байтул-мол” пулларининг асосий қисмини янги иш ўринлари ташкил этишга ҳамда бу орқали янги аъзоларни кўпайтиришга асосий эътиборни қаратишган.
Маҳаллий аҳолининг, айниқса ёшларнинг доимий иш ўринларига эга бўлмаганликлари ва якка тартибда турли меҳнат фаолияти билан шуғулланишларини ҳисобга олган ҳолда, “Акромийлар” томонидан асосан ҳунармандчилик ва деҳқончиликка, савдо-сотиқ, озиқ-овқат ҳамда бошқа шу каби ишлаб чиқариш ва маиший хизмат турларига ихтисослашган иш жойларини ташкил этиш ва уларни кўпайтириш ишлари олиб борилган. Жумладан, “Акромийлар” ҳаракатига алоқадор шахсларнинг аксарият қисми 18-35 ёшлардаги шахслар бўлиб, улар юқорида кўрсатиб ўтилган якка тартибдаги меҳнат фаолиятлари билан шуғулланишган. Шу билан бирга, “байтул-мол”га тушган маблағнинг тахминан 1/5 қисми “Акромийлар”га алоқаси бўлмаган, моддий томондан қийналган, кам таъминланган, ночор оилаларга тақсимланган. Бундан кўзланган асосий мақсад - ҳаракатнинг обрўсини ошириш ва шу йўл орқали унга бошқаларни ҳам жалб этиш ҳисобланган.
“Акромийлар” ҳаракатининг кураш тактикаси беш босқичдан иборат:
1. “Сирли”, яъни махфий босқич бўлиб, бу босқичда ҳаракат аъзолигига муносиб номзодлар танланади, уларнинг ҳаёт тарзи ўрганилиб, жамоага жалб қилинади. Жумладан, ҳозирги пайтда республикамизда юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, “Акромийлар” томонидан жойларда янги иш ўринлари ташкил қилишга ва бу иш ўринларига асосан ёшларни жалб этишга ҳаракат қилиниб, дастлаб уларнинг ўзлари ва қариндошларини ҳар томонлама ўрганишга киришилади. Ўрганиш жараёнида асосий эътибор номзод ва унинг қариндошларининг динга ва норасмий диний оқимларга муносабати аниқланади ҳамда дастлабки вақтларда турли хил шаклдаги моддий ёрдам кўрсатилади.
2. “Моддий” ёки “иқтисодий” босқич бўлиб, мазкур босқичда ҳаракат сафини кенгайтириш мақсадида моддий база (“байтул-мол”) ташкил этилади ва уни мустаҳкамлаш чоралари кўрилади. Бунда янги аъзолар ҳамда уларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатишга асосий эътибор берилиб, кўп ҳолларда уларни ишга жойлаштиришга ёрдам берилади. Натижада ҳар бир аъзо иш бошлаганидан сўнг, “байтул-мол”га ишлаган пулининг 1/5 қисмини топшириб келади.
3. “Маънавий” ёки “сиёсий” босқич бўлиб, ушбу босқичда ҳаракат аъзоларини ғоявий жиҳатдан қайта ишлов, дин ва сиёсатни қўшиб қайта ўргатиш, мавжуд тузумдан норозилик кайфиятини кучайтириш руҳида тарбиялаш ҳамда ўзаро жамоанинг жипслиги ва руҳий жиҳатдан бирдамлигини таъминлашга ҳаракат қилинади. Бу ишларни олдиндан тайёрланган махсус шахс (“руҳий масъул”)лар олиб боришади.
4. “Узвий майдон” босқичи бўлиб, бу босқичда жамиятдаги ижтимоий сиёсий вазиятни қўлга олиш ва уни бошқариш, яъни давлат ва жамият тузилмаларига ўзларининг аъзоларини босқичма-босқич киритиб бориб, юқори лавозимларга кўтарган ҳолда оқимнинг фаолият ва таъсир доирасини кенгайтиришга эришиш.
5. “Тўнтариш” ёки “Охират” босқичи сўнгги босқич бўлиб, бу даврда жамиятнинг тўлиқ “исломлаштирилиши”га эришилади ва бунинг натижасида асл мақсад - ҳокимият қўлга олинади.
Мазкур босқичлар махфий равишда, қатъий кетма-кетлик сақланган тартибда ва ижро муддати аниқ белгиланмаган ҳолда амалга оширилиши назарда тутилган.
“Акромийлар” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар назарига тушмаслик ҳамда эҳтиёт чораси сифатида ёзма адабиётлардан фойдаланиш тўхтатиб қўйилган ва уларни яхши ўзлаштирган шахслар томонидан оғзаки равишда сабоқ берилган.
“Акромийлар” ҳозирги кунда мавжуд бўлган барча тузумларни тан олмайдилар, давлатга, унинг қабул қилинган қонун-қоидаларига ҳам, ота-онага ҳам эмас, фақат ўз сардорларига бўйсуниш лозим, деб ҳисоблайдилар.
“Акромийлар”нинг ўзига хос хусусиятларидан бири, бу аъзолар ўртасида ўзаро қариндош-уруғчилик ришталарининг устуворлигидир. Яъни, улар фақат “биродарлар” билан қариндош-уруғ, қуда-анда бўлишиб, ўзларига бегоналарни йўлатмасликка ҳаракат қилишади.
“Акромийлар” ҳозирги кунда мусулмонларга намоз, рўза, закот, ҳаж фарз эмас, чунки биз куфр давлатида яшамоқдамиз, деб ҳисоблайдилар. То ислом давлати қурилмагунча, мазкур ибодатларни бажариш шарт эмас, деган фикрни асослашга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун ҳам “Акромийлар” ҳаракати Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан исломга ёт оқим, деб баҳоланди.
“Акромийлар” ҳаракатининг ислом ниқобидаги бошқа экстремистик ташкилотлардан фарқли жиҳати – ушбу ҳаракат раҳбарларининг оқимга жалб қилинаётган фуқароларни ҳам моддий, ҳам маънавий томондан ўзига қарам қилиб олиши ва оқим аъзолари орасида якдил “биродарлар жамоаси” муҳитини вужудга келтириб, улардан энг қабиҳ мақсадларда ҳам фойдаланишга интилишидадир. Буни 2005 йил воқеалари ҳам яққол кўрсат-ди, яъни шу йилнинг 12 майидан 13 майига ўтар кечаси Андижон шаҳрида бир гуруҳ қуролланган “Акромийлар” ҳаракати аъзолари томонидан вилоят ҳокимлиги, вилоят МХХ бошқармаси, ҳарбий қисм ва жазони ижро этиш муассасасига қуролли ҳужум уюштирилди. Мазкур террорчилик хуружи “Акромийлар” ҳаракати аъзоларининг асл қиёфасини фош этди.
Ушбу террорчилик хуружи бўйича олиб борилган тергов-суриштирув ишлари жараёнида “Акромийлар” ҳаракати ташқи кучларнинг бевосита раҳнамолиги остида пухта ишлаб чиқилган режа асосида мазкур қонли фожиаларни амалга оширганликлари аниқланди.



Download 112 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish