Х. Т. Турсунов, Т. У. Рахимова


-расм. Муҳит омилларининг тирик организмларга таъсири (37)



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/86
Sana12.04.2022
Hajmi2,25 Mb.
#546370
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   86
Bog'liq
Ekologiya kitob

6-расм. Муҳит омилларининг тирик организмларга таъсири (37) 
Муҳитнинг бирор омилига кенг доирада мослашган тур номига «эври»
олд қўшимчасини, тор доирада мослашганларига эса «стено» олд қўшимчаси 
қўшиб номланади. Организмларнинг температурага мослашуви эвритерм
стенотерм, намликка нисбатан эвригидрид, стеногидрид, шўрланишга нисбатан 
эвригалин, стеногалин, босимга нисбатан эврибат, стенобат экологик гуруҳлари 
ажратилади. 
Экологик омиллар организмнинг турли функцияларига турлича таъсир 
этади. Совуққонли ҳайвонлар учун ҳаво температурасининг 40—45°С бўлиши 
модда алмашинуви жараёнини тезлаштиради, аммо уларнинг фаоллиги, яъни 
ҳаракатчанлиги сусаяди. Бундай ҳайвонлар тиним ҳолатига ўтади. 
Муҳитнинг экологик омиллари организмга бир вақтда таъсир этади. Бир 
омилнинг таъсири бошқа омилларининг интенсивлигига боғлиқ бўлади. Буни 
омилларнинг ўзаро таъсир этиш қонунияти дейилади. 
Организмларнинг нормал ҳаёти учун маълум бир даражадаги шароит 
талаб этилади. Агар барча шарт — шароитлар қулай бўлиб, улардан бири етарли 


19 
миқдорда бўлмаса, чекловчи омил деб аталади. Чекловчи омил организмни 
ушбу шароитда яшаши ва яшай олмаслигини белгилайди. 
Турларнинг шимол томон силжишига мусбат температура омилининг 
етишмаслиги таъсир этса, қурғоқчилик районларида эса намлик ёки юқори 
температуранинг таъсири чекловчи омил ҳисобланади. Чекловчи омиллар, бу 
фақат абиотик омиллар бўлиб қолмай, биотик омиллар ҳам бўлиши мумкин. 
Гулли ўсимлик турларинининг тарқалишида уларни чанглатувчи ҳашаротлар 
чекловчи омил бўлади. Чекловчи омилларни аниқлаш амалий жиҳатдан муҳим 
аҳамиятга эга. 
Организмларнинг мослашуви турличи бўлиши мумкин. Морфологик 
мослашишларга сув муҳитида гидробионтларнинг сув қаршилигини кесиб 
юришига мос тана тузилиши, шунингдек, планктон организмларнинг сувда 
мослашган ҳолда яшаши кабиларни ўсимликлар дунёсида эса чўл шароитида 
минимум сув сарфлашга мослашиш сифатида баргларнинг редукцияланиши ёки 
бутунлай бўлмаслиги, илдизларининг чуқур кириб бориши ва бақувват бўлиши 
кабиларни кўрсатиш мумкин.
Физиологик мосланишларга ҳайвонларда озуқа таркибига кўра, овқат 
ҳазм қилиш системасида ферментларнинг маълум турларининг учраши ёки 
чўлда яшовчи ҳайвонларнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ёғларнинг 
биокимёвий 
оксидланишидан 
фойдаланиши 
кабилар 
мисол 
бўлади. 
Ўсимликларда кечадиган фотосинтез ва бошқа биокимёвий жараёнлар 
атмосферадаги газлар таркибига боғлиқдир. Ҳулқий ёки этологик мосланишлар 
ҳайвонлар учун хос бўлиб, турли шаклларда намоён бўлади. Масалан, ташқи 
муҳит билан ҳайвон танаси ўртасида нормал иссиқлик алмашинуви учун ин 
қуриш (бошпана топиш), қулай ҳароратли жойни излаб топиши, 
қушлар ва сутэмизувчиларда суткалик ва мавсумий кўчиб юришлар маълум. 
Ҳайвонлар фақат ҳарорат омилига ҳулқий томондан мослашиб қолмай, намлик, 
ёруғлик ва бошқа кўпчилик экологик омилларга ҳам мослашади. Ҳулқий 
мосланишлар йиртқичларнинг ўлжани изидан юриши, кузатиш, ҳамда ўлжани 
жавоб реакцияларида кўринади. 
Ҳар бир ўсимлик ўзи яшаётган муҳитдаги бошқа организмлар, яъни 
микроорганизмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар билан мураккаб ва хилма —хил 
алоқада бўлади, натижада улар бир — бирларига маълум даражада таъсир 
кўрсатади. Бу ҳил таъсир биотик таъсир дейилади. Биотик таъсир зооген, 
фитоген омилларга бўлинади. Зооген омиллар-бу ҳайвонларнинг ўсимликларга 
кўрсатадиган 
таъсирларидир. 
Масалан, 
ҳашаротлар 
ўсимликларга 
чангланишида, қуш ва умуртқали ҳайвонлар мева ва уруғларнинг тарқалишида 
қатнашади. Баъзи бир ҳайвонлар эса ўсимликлар билан озиқланиб, уларни ҳатто 
йўқотиб ҳам юборади. 
Ҳайвонлар ўсимликларга тупроқ омиллари орқали ҳам таъсир кўрсатади. 
Масалан, ер ковловчи ҳайвонлар тупроқ механик ва биологик хусусиятларининг 
ўзгаришига олиб келади. Тупроқ ҳосил бўлишида, унда яшовчи 
микроорганизмлар катта таъсир кўрсатади. 


20 
Ўсимликларнинг ўсимликларга бевосита кўрсатадиган таъсирига 
қуйидагилар киради: паразитизм, симбиоз, бир ўсимликларнинг бошқасига 
механик таъсири, бирининг иккинчисини сиқиб чиқариши, (лианалар ва 
эпифитлар ва бошқалар). Антропоген омил бу инсонларнинг табиатга 
кўрсатадиган таъсири. У салбий ёки ижобий бўлиши мумкин. Ижобий таъсирга, 
биоценозлар ҳосил қилиш, дарахтларни кўпайтириш ва бошқалар киради. 
Салбий таъсирларга ҳаво, сув, тупроқни ифлослантириш, ўсимликлар 
жамоасининг деградацияга учратилиши, ерларнинг эрозияга учраши ва 
бошқалар киради. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish