423
янги товарларни тадбиқ етишга кўмаклашади, шунинг муносабати билан
маркетингнинг кўпгина вазифаларини бажариш битта бўлинмага жойлашади,
у бошқа хизматлар харакатини мувофиқлаштиради ва корхонада маркетинг
стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш учун боғловчи
сегмент
ҳисобланади.
Маркетингнинг мураккаб масалаларидан бири назорат-маркетинг
соҳасида ҳолатлар ва жараёнларни доимий, мунтазам, узлуксиз текшириш ва
баҳолашдир. Ўз моҳиятига кўра назорат меъёрларни ва ҳақиқий холатни
таққослашни билдиради. Муҳит шароитларининг тез ўзгариши, бозор
вазиятларига тез еътибор бериш зарурлиги маркетинг назоратини муҳим
аҳамият касб етишига олиб келди.
Маркетинг назоратининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборатдир:
- мақсадларга
еришиш даражасини белгилаш;
- яхшиланиш имкониятини аниқлаш;
- корхона
мослашувчанлигини
талаб
қилинган
атроф-муҳит
ўзгаришларига қанчалик мос келишини аниқлаш.
Мамлакатимиз корхоналари, ассоциацияларида маркетинг хизматларини
ташкил қилиш маркетингга таянган бошқарув тизимини яратишга имкон
беради.
Маркетинг фаолиятининг назорати маҳсулотларни сотиш устидан
назорат қилиш, сотиш имкониятларини таҳлил қилиш, тадбиркорлик
фаолиятининг фойдалилигини назорат қилиш,
маркетинг харажатларини
таҳлил қилиш, техник ва стратегик назорат ва маркетинг тафтишини назарда
тутади.
Маркетингнинг назорати ва тафтишининг асосий вазифаси корхоналар.,
ассоциацияларнинг ишлаб чиқариш, сотиш ва илмий-техник фаолияти
самарадорлигининг оширишдан иборатдир.
Қоидага кўра, маркетинг фаолиятининг назорати ўз ичига
қуйидагиларни олади:
- сотишни амалга ошириш ва уни имкониятлари устидан назорат;
424
- фойдалиликнинг назорати ва маркетинг харажатлари таҳлили;
- стратегик назорат ва маркетингни тафтиш.
Сотиш фаолиятини назорат қилиш ҳақиқий сотиш ва улар
тенденцияларини режалаштирилган кўрсаткичлари билан таққослашда
ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади.
Фойдалиликни назорат қилиш ва маркетинг харажатларини таҳлил
қилиш алоҳида
товарлар, уларнинг ассортимент гуруҳлари, бозор
сегментлари, худудлари, савдо каналлари,
реклама воситалари, савдо
ходимлари ва бошқалар бўйича амалга оширилади.
Маркетингнинг стратегик назорати ва таҳлили корхона ишлаб чиқариш,
сотиш ва илмий-техник фаолияти ривожланишининг асосий қийинчиликлари
ва истиқболини аниқлаш мақсадида асосий вазифалар, стратегиялар,
маркетинг ташкилотлари баҳоларини белгилайди.
Маркетингнинг тафтиши, қоидага кўра, ўз
ичига маркетингнинг макро
ва микро муҳити маркетинг хизматларини фаолият юритиш самарадорлиги-
нинг таҳлилини, ҳамда маркетинг сиёсати: товар, нарх, реклама, ходимларни
ўз ичига олади.
Назоратни ташкил қилиш корхонанинг катталиги, ходимларнинг
малакаси, назорат вазифаларининг мураккаблигига боғлиқ бўлади.
Корхонада маркетингнинг ташкил қилиниши ўсиши билан унинг
ихтисослашувига ва маркетинг назоратининг алоҳида
бирлигини яратишга
эҳтиёж ортиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: