Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


XVII-БОБ. КОРХОНАЛАРНИНГ СТРАТЕГИК РИВОЖЛАНИШИДА



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

XVII-БОБ. КОРХОНАЛАРНИНГ СТРАТЕГИК РИВОЖЛАНИШИДА 
МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИ 
 
Мазкур бобда корхоналарда замонавий талабларга жавоб берувчи, 
рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи махсулотларни ишлаб чиқариш 
ҳажмини ошириш, асоссиз импорт ҳажмини қисқартириш, экспортбоп 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш, янги иш жойларини яратиш каби 
мақсадларни намоён этади. Бу масалани ҳал этишда ҳар бир корхона 
маркетинг асосида ўзини фаолиятини амалга оширмоғи лозим. Шундай экан, 
миллий корхоналарда маркетинг тамойилларини қўллаш асосида корхона 
стратегиясини ишлаб чиқиш иқтисодиётни модернизациялаш шароитида 
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу масала биз учун ўз долзарблигини 
йўқотмайди. Юқорида кўтарилган масалалар мазкур бобда ўз ифодасини 
топган. 
 
17.1.Корхоналарда маркетинг фаолиятини бошқариш тизимининг 
назарий асослари 
17.2.Маркетинг бошқариш тизимининг таркибий қисмлари ва
функционал вазифалари 
17.3.Маркетинг фаолиятини бошқаришни ривожлантириш 
иқтисодиёт тармоқларининг юксалиш омилидир 
17.4. Ишлаб чиқариш корхоналари бошқарув тизимида маркетинг
бўлими фаолиятини ривожлантириш йўллари.
 
17.5.Маркетинг тадқиқотлари асосида корхона товар сиёсатини 
ишлаб чиқиш 
 
 


414 
17.1. Корхоналарда маркетинг фаолиятини бошқариш тизимининг 
назарий асослари 
Маркетингни бошқариш – маркетинг фаолиятини амалга ошириш учун 
зарур бўлган барча моддий, молиявий, меъёрий ва бошқа ресурсларнинг 
мажмуи бўлиб, уни амалга ошириш жараёнида барча ходимлар фаолиятини 
бир мақсадга йўналтириш, уюштириш ва мувофиқлаштиришдан иборатдир.
73
Бунда иқтисодий, техникавий ва бошқа қонунлардан онгли равишда 
фойдаланилади. Бу фаолият маркетологлардан ниҳоятда катта били, шижоат 
ва тугагмас меҳнат талаб қилувчи мураккаб тизимдир. 
Америка маркетинг ассоциацияси томнидан маъқулланган таърифга 
кўра маркетинг-менежмент қуйидагича таърифланади: маркетинг-менежмент 
– ғоялар, маҳсулотларнинг баҳоси, силжитиш ва тақсимот сиёсатларини 
режалаштириш ва амалга ошириш жараёнидир. 
Ушбу таърифга кўра маркетингни бошқариш жараён бўлиб, ўз ичига 
таҳлил, режалаштириш, тадбиқ етиш ва назоратни олади, ҳамда айирбошлаш 
тушунчасига асосланади. Асосий вазифа ушбу жараёнда иштирок етадиган 
барча томонларнинг қониқиш ҳиссиётига еришишдир. 
Маркетингни бошқариш ҳар қандай бозорда амалга оширилиши 
мумкин. Ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат товарларини сотуви билан, харид 
бўйича менежер еса хом-ашё бозори билан муносабатда бўлади. Уларнинг 
вазифасига вазифаларни қўйиш ва ушбу бозорларда қониқарли натижаларга 
еришиш учун стратегияни аниқлашдан иборатдир. Лекин улар бозорнинг 
фаол субъектлари сифатида қаралмайди. Маркетингни бошқариш истеъмол 
бозоридаги шахсий ишбилармонлик мунасабатлари билан ўзшаш қаралади. 
Истеъмол бозорида маркетинг сотиш бўйича менежерлар, сотиш бўлими 
ходимлари, реклама ва силжитиш бўйича менежерлар, таҳлилчилар, 
мижозлар билан ишловчи менежерлар, товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш 
бўйича менежерлар, савдо маркаси менежерлари, маркетинг бўйича 
компания вице-президенти томонидан амалга оширилади. Уларнинг ҳар бири 
73
Котлер Ф. Маркетинг и менеджмент – СПб: Питер Ком, 2010, -96с. 


415 
олдига вазифа қўйилган ва жавобгарлик даражаси аниқланган, кўпчилик 
ходимларнинг мансаб вазифалари реклама ва маркетинг тадқиқотлари 
сингари махсус маркетинг ресурсларини бошқаришни ўз ичига олади ва 
аксинча маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича менежерлар ва 
маркетинг бўйича вице-президентлар еса дастурларни бошқаришади. 
Уларнинг вазифаси трансакциялар (икки ёки ундан ортиқ томонлар 
ўртасидаги қимматдорликлар билан айирбошлаш)нинг кўзда тутилган 
ҳажмий ва даромадли даражасига еришиш учун дастурларни таҳлил қилиш, 
режалаштириш ва амалга оширишдан иборатдир. 
Маркетингни бошқариш талабнинг даражаси, вақтинчалик чегаралари 
ва тузилмасига таъсир етиш вазифасини ечишга қаратилган бўлиб, бунда 
ташкилот қўйилган мақсадга еришиш лозим. Моҳиятига кўра, маркетингни 
бошқариш талабни бошқариш бўлиб, у маркетинг тадқиқотлари, 
режалаштириш, режаларни амалга ошириш ва назорат орқали амалга 
ошрилади. Маркетинг режалаштириш билан шуғулланар екан, бозорнинг 
фаол субъектлари яъни компаниялар мақсадли бозорлар, маркани 
позициялаштириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, баҳо сиёсати, 
тақсимот каналлари, жисмоний тақсимот, коммуникациялар ва товарни 
бозорда силжитиш каби масалалар бўйича қарорлар қабул қилишлари лозим. 
Маркетингни бошқариш доимо ўзгарувчан бозор холати шароитларида 
товарлар бўйича ишлаб чиқилган дастурнинг бажарилишини бориши устидан 
доимо кузатиш ва тузатиш киритилган қарорлар қабул қилишни кўзда 
тутади. 
Маркетингни бошқариш тизимининг таркибий қисмлари: мақсад 
тамойиллари, вазифалари, ташкилий тузилиши, усуллари, бошқаришнинг 
техника ва технологияси, кадрлар ва бошқалардан иборат. Маркетингни 
бошқаришнинг мақсади тизимнинг тўғри ва мураккаблиги даражасига қараб 
ўзгаради. Унинг ташкилий тузилишини мезони ва мақсади деганда 
маркетингнинг таркибий тузилишининг динамик барқарорлиги, еволюция 
ўзгаришлари ва ташқи муҳит билан ўзаро таъсири тушунилади. Бу мақсад 


416 
маркетинг фаолият кўрсатаётган соҳаларда белгиланган даражадаги фойда 
олишга йўналтирилган барча фаолиятни бошқаришдир. 
Ишлаб чиқарувчиларнинг мақсадга қаратилган хулқи ҳаммадан аввал 
муаммоларни қамраб олувчи бошқарув вазифаларида, ҳамда бу муаммоларни 
ҳал қилишга йўналтирилган тадбирларни режалаштириш, ташкил қилиш, 
ўтказиш ва назорат қилишда ўз аксини топади. Шунинг учун корхона 
маркетинг фаолияти учун қуйидаги масалалар катта аҳамитга ега: 
Биринчидан, ахборотларни йиғиш ва ишлаб чиқиш: 
-ташқи муҳит ҳақидаги маълумотлар; 
-ишлаб чиқариш, молия ва бошқа характердаги ички чеклашлар 
ҳақидаги маълумотлар; 
-атроф-муҳитнинг турли хил шароитларида турли хил асбобларнинг 
таъсири ҳақидаги маълумотлар; 
-бозорга таъсир қилиш ва харидорларда афзаллик яратишнинг мавжуд 
имкониятлари ҳақидаги маълумотлар. Бу ахборотлар мақсадий гуруҳни 
белгилаш учун зарур. “Бозорни сегментлаш” номини олган бу жараённинг 
боришида статистик услублар ёрдамида харидорларнинг географик, 
биологик, ижтимоий-демографик ва руҳий аломатлари тадқиқ қилинади. 
Иккинчидан, маркетинг ускуналаридан фойдаланиш масаллари 
муҳимдир. Бозор тўғрисидаги ҳақиатни билиш товарни яратиш ва қулай 
шароитларда режалаштирилган миқдордаги товарни сотишга еришиш учун 
уни сотиш вақтини танлашга имкон беради. Бунинг учун сотувчи ихтиёрида 
маҳсулотнинг қуйидаги муаммолари бўлади: 
-маҳсулот билан ишлаш биринчи навбатда унинг ҳусусиятларини; 
-маҳсулот сифати; 
-марка номини танлашларни белгилаш ёки ўзгартиришга йўналтирилган. 
Бундан ташқари, бу ерга яна саноатда ишлаб чиқариш дастури ва савдода 
навларни бутлаш, янги маҳсулотни ривожлантириш, мижозларга техник ва 
савдо хизматларини кўрсатиш киради; 
-нархларнинг белгиланиши ва ўзгариши, нархларнинг даражаланиш 


417 
имкониятлари, чегирмалар беришни ўз ичига олувчи нар-наво сиёсати; 
-тақсимлаш-сотиш тизимини яратиш, сотиш нархларини танлаш, сотиш 
услубларини қўллаш, етказиб беришга тайёрлик ҳақидаги қарорни ишлаб 
чиқиш, корхонанинг кўлами ва жойлашишини қамраб олади; 
-коммуникация ўз ичига реклама турлари елементлари, сотишни қўллаб-
қувватлашни олади, яъни у хабардор қилинган ва фаоллаштирилган бўлажак 
харидорларга уларнинг таклифнинг фойдалилигига ишонтиришга ва харид 
қилишга ундашга йўналтирилгандир. 
Маркетингни бошқариш ўз ичига маркетинг фаолиятини ташкил қилиш 
масалаларини олади. Шуниси шубҳасизки, корхона фақат барча хизматлар 
маркетинг предметини тан олгандагина, изчил бозор сиёсатини амалга ошира 
олмайди. Мезонлар сифатида вазифалар, маҳсулотлар, мижозлар гуруҳлари, 
худудий соҳалар қабул қилиниши мумкин. Мезонларга мувофиқ ҳар турдаги 
ташкилий тузилмалар кўрилади.
Маркетингни бошқаришнинг мақсадли бозорлардаги айирбошлашнинг 
маълум натижаларига онгли равишда еришишга уриниш сифатида қараш 
мумкин. Маълумки маркетингни асосида пухта ўйланган самарали ва 
ижтиомий – масъулий фаолият фалсафаси ётади.
Бунда ташкилотлар, истеъмолчилар, жамият манфаатларини муштарак-
лиги масаласи муҳимдир. Корхона ёки ташкилотлар маркетинг ассоси 
сифатида рақобатлашувчи 5 та концепцияни олиш мумкин: 
-Ишлаб чиқаришга йўналтирилган концепция; 
-Маҳсулотга йўналтирилган концепция; 
-Сотишга йўналтирилган концепция; 
-Маркетингга йўналтирилган концепция; 
-Ижтимоий масъулий маркетинг концепцияси. 
Ишлаб чиқаришга йўналтирилган концепция – бу концепция ески 
бизнес назарияларидан бўлиб, унинг моҳияти қуйидагича: истеъмолчилар 
арзон ва харид қилиш мумкин бўлган товарларни харид қилишга мойил 
ҳисобланади. Ишлаб чиқаришга йўналтирилган ташкилот менежерлариннг 


418 
асосий вазифаси маҳсулот ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигига 
еришиш ва унинг оптимал тақсимлашни амалга оширишдир. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish