296
XII-БОБ. КОРХОНАДА БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
ФИРМАНИНГ БАҲО СИЁСАТИ
Мазкур бобда, корхонада баҳони шакллантириш ва фирманинг баҳо
сиёсати, корхонада маҳсулот баҳосининг моделлари, корхоналарда мақсадли
баҳони шакллантириш, беқарор иқтисодиётда баҳони шакллантириш билан
боғлиқ жараёнларнинг назарий жиҳатлари тадқиқ этилган.
12.1. Баҳо сиёсатининг моҳияти ва вазифалари
12.2. Баҳоларни белгилаш стратегияси
12.3. Баҳоларни ҳисоблаш усуллари
12.1. Баҳо сиёсатининг моҳияти ва вазифалари
Баҳо - товар қийматининг пулдаги ифодаси бўлиб,
бозор элементлари
ичида энг мураккаби ҳисобланади. У ўзгарувчан, ҳаракатчан, бозордаги
конъюнктурали тебранишларга мослашувчан, доимо ўзгариб
турувчи
механизмдир. Узоқ вақт давомида иқтисодиётимизда барқарор баҳолар
аҳволини товар ва хизматлар билан таъминлашдаги ижтимоий ҳақиқатнинг
асосий тамойилли деган фикр ҳукмрон эди. Ўзгармас баҳолар барқарор
ишлаб чиқариш ривожига ва талабни қондиришга тўсиқлик қилади.
Баҳоларни ташкил қилишнинг ҳаққонийлиги иллюзиясини вужудга
келтиради. Бугунги кунда баҳолар тизими анча чалкашки, уни тушуниб етиш
бир мунча мураккаб, энг асосийси у хўжалик
юритишнинг янги бозорлар
шароитига мослашмоғи лозим.
Бозор баҳоларининг асосий хусусияти - уларнинг доимо ўзгариб туриш
қобилиятидир. Бу табиий, чунки баҳолар талаб ва таклифни ўзаро боғловчи
воситадир. Бизга маълумки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳаракатчан. Шунинг
учун маркетинг стратегиясида шунчалик ҳаракатчан баҳолар сиёсатидан
фойдаланилади. Бу сиёсат товарнинг бозордаги ҳаракатини товар ҳаётийлик
даврини турли босқичларини тартибга солиш ва бошқаришни, бозорга янги
истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш воситаларини киритишни,
эскирган
297
моделларни бозордан сиқиб чиқаришни таъминлайди. Баҳолар ҳеч қачон
сабабсиз ўзгармайди. Масалан, бирор камчилиги бўлган ва маънавий
эскирган товарлар пасайтирилган баҳоларда, ҳатто, туширилган баҳолар деб
аталувчи баҳоларда сотилади.
Юқори баҳолар эса юқори сифатли, янги истеъмол қобилиятига эга
бўлган товарларга ўрнатилади. Ривожланган иқтисодиётга эга бўлган
мамлакатларда маркетингдаги баҳони ташкил қилиш муаммоларини фақат,
асосий стратегик ёндашишларигина ишлаб чиқилиши бежиз эмас,
чунки
баҳоларнинг ўзи фақат бозор субъектлари: саноат ва савдо фирмалари,
корхоналари томонидан ўрнатилади ва давлат томонидан тартибга солинади.
Баҳо даражасига товарнинг рақобатбардошлиги ва бозордаги ўрни боғлиқ.
Бунинг натижаси сотиладиган товарлар массасида корхона улушининг
ошишидир.
Маркетингли ечимлар тизимида баҳони ташкил қилишда
энг аввало
нимага аҳамият бериш керак, товарнинг бирламчи баҳоси қандай бўлиши,
фойда олиш учун ва бозорда ўз маҳсулотини улушини ошириш учун уни
қандай ўзгартириш керак?
Маркетинг бўйича
мутахассислар бу саволларга
жавоб беришга турлича ёндашадилар. Лекин уларнинг барчаси маркетинг
дастурининг умумий стратегиясига асосланади. Бу ёндашишларнинг
асосийларига тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: