320
13.3. Корхоналарда солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоб-
китобларининг ҳисобини ташкил қилиш
Корхоналарда бюджет билан боғлиқ муносабатларда солиқлар ва
мажбурий тўловлар бўйича давлат ва солиқ тўловчилар ўртасидаги молиявий
муносабатлар сифатида макон ва замонда ҳисобга олиниши лозим. Булар,
бир томондан, солиқ тўловчи шахс, иккинчи томондан, солиқни давлат
фойдасига ундириб олувчи шахс, яъни солиқ идоралари. Биринчи шахс
солиқларни тўловчи сифатида ҳисоб юритса, иккинчи шахс эса уларни
ундириб олувчи шахс сифатида ҳисоб юритади.
Солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисобининг ушбу икки тури бир –
биридан мақсади, вазифалари, юритилиш тартиби, услуби ва усуллари,
техникаси, ҳужжатли расмийлаштирилиши ҳамда бошқа жиҳатлари билан
бир-биридан тубдан фарқ қилади.
Бозор муносабатларига ўтиш, ушбу шароитда мамлакатимиз учун
буткул янги солиқ қонунчилиги ҳужжатларини яратилиши ҳамда ҳаётга
жорий этилиши умуман бухгалтерия ҳисобининг, шу жумладан солиқлар
ҳисобининг янги муносабатларга, янгича хўжалик юритиш талабларига мос
бўлган концептуал асосларини яратиш масаласини кўндаланг қилиб қўйди.
Бундай турдаги қонунбузарликлар бош омили ҳисоб-китоб ишларини
тўғри юритмаслик ҳисобланади. Шу туфайли солиқ тўловчиларда
бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилишини назорат қилиш муҳим
иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий аҳамиятга масалалардан биридир.
Мамлакатимизда солиқлар ва мажбурий тўловлар бухгалтерияда ҳисобга
олиш “Бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари”да белгиланган
тамойиллар асосида ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида-алоҳида олиб
борилади. Солиқларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, аввало солиқ
тўловчининг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топмоғи лозим.
Амалдаги қонунларда солиқ тўловчи юридик шахс мансабдор шахслари
даромадини ёки солиқ солишнинг бошқа объектлари ҳисобининг йўқлиги, бу
ҳисобни белгиланган қонунчиликни бузган ҳолда юритилганлиги, шунингдек
322
солиқлар ҳисоби бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик субъектлари
фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Чунки солиқларни тўғри ҳисоблаш ва
бюджетга белгиланган муддатларда тўлаш тадбиркорлик субъекти молиявий
ҳолатига ўз таъсирини кўрсатади. Бюджетга тўланиши лозим бўлган
солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида тўғри ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаб бориш
натижасида корхона иқтисодий зарар кўрмайди. Аксинча эса корхона
иқтисодий зарар кўради.
Юқорида таъкидланганидек солиқлар давлат ва солиқ тўловчилар
ўртасидаги молиявий муносабатлар сифатида макон ва замонда ҳисобга
олиниши лозим. Солиқлар ҳисобининг макон ва замондаги мақоми, унинг
ҳисоб тизимидаги ўрни масаласи бўйича муаллифлар қарашлари учта гуруҳга
ажратиш мумкин эканлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: