Бирламчи баҳони аниқлашда вақт бирлиги ичида баҳо даражасининг
ўзгаришини аниқ ҳисоблаш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳисоблаш бозор
сегментига, товарнинг ҳаётийлик даврига, товарга талаб ва таклифнинг
потенциал миқдорига боғлиқ бўлади. Маркетингда товар сиёсати ижтимоий
товар ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари, янги ишлаб чиқаришнинг,
тақсимлашнинг, алмашув ва истеъмолчининг ўзига хос хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда юритилади. Ҳар бир босқичда товар баҳосига таъсир
қилувчи ўзига хос омиллар ҳаракат қилади. Товар ва хизматлар баҳосида:
сарфланган харажатлар, баҳода акс этган фойда, талаб ва таклифнинг
нисбати ҳисобга олинади. Худди мана шy омиллар, талаб ва таклиф, қиймат,
298
фойдани тенглашиши каби объектив қонуниятларга асосан баҳоларни
ташкил қилишни тартибга солади.
Фирма баҳо сиёсатида товар ва хизматлар бирламчи баҳосини
ўрнатишга маркетинг нуқтаи назаридан ёндашишнинг ўзига хос хусусияти
шундаки, харидор ўз фирмасига доимо ишонади. Масалан, фирма арзон
маҳсулот билан савдо қилади, дейлик. Фирма ҳеч қачон янги товарга баҳони
юқори ўрнатмайди. Борди-ю, юқорироқ баҳо ўрнатса ҳам у доимо харидорни
қониқтиради. Бунга баҳоларни давлат томонидан тартибга солиш орқали
эришилади. Ривожланган мамлакатларда давлат монопол юқори баҳоларни
чеклашга ҳаракат қилади ва турли яккаҳокимликка қарши қонунлар қабул
қилади. Яккаҳокимликка қарши кураш -объектив фаолиятдир. Ҳатто,
давлатнинг иқтисодиётга аралашувига ашаддий қарши бўлганлар ҳам
яккаҳокимликка қарши қонунлар тарафдорларидир. Бундай қонунлар бозор
иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида (шу жумладан
республикамизда ҳам) қабул қилинган. АқШда бундай қонунларнинг
биринчиси 1890 йилда қабул қилинган "антитрест" қонунидир. Кейинчалик
ишлаб чиқариш харажатларидан баҳони пасайтириб ўрнатишга асосланган
нософ рақобатга қарши, харидорларни алдашга олиб келувчи рекламага
қарши қонунлар қабул қилинган. 1914 йилда АҚШда Федерал савдо
Комиссияси ташкил этилган. Унинг фаолияти нотўғри ўрнатилган баҳоларни
қўллашга қарши ва турли харидорлар гуруҳи учун бир хил товарларга
турлича баҳолар ўрнатишга йўналтирилди.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида баҳолар аҳамиятининг ортиб
бориши кузатилмоқда, чунки мана шу даврда умумий ишлаб чиқариш ҳажми,
харажатлар ошиши иқтисодий қийинчиликлар билан уйғунлашиб кетмоқда.
Молиявий ва банк бошқариш тизимларининг сусайиши, транспорт ва миллий
иқтисодиёт тармоқларининг кучсизланиши баҳо конкуренциясини ошириб
юборди. Баҳолар даражаси кўп ҳолларда харидор томонидан белгиланади.
Савдогар учун маркетинг тизимида баҳо сиёсатини олиб бориш бир мунча
чекланган. Маълумки, юқори даромадли ривожланган баъзи бир
299
мамлакатларда нархнинг пасайиши сифатнинг ёмонлигидан далолат беради.
Шунинг учун нарх пасайиши шу давлатларда корхонанинг мавқеини бозорда
мустаҳкамламайди, балки рақобатдошлилик даражасини пасайтиради.
Харидорлар ана шу давлатларда юқори сифатли маҳсулотларни юқори
нархда сотиб олишга интиладилар. Ҳозирда аста-секин баҳо рақобати
баҳосиз рақобатларга ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Маркетингда баҳо
сиёсатини бошқариш масаласи у амал қилиб турган баҳо структурасига
боғлиқдир. Баҳо таркиби қуйидаги чизмада берилган.
Улар бажарадиган баъзи бир вазифаларни кўриб чиқамиз: аввало
баҳолар ишлаб чиқариш ва истеъмолдаги ўзгаришлардан хабар беради.
Масалан, пойафзалга бўлган талаб бирон-бир сабабга кўра кўпайиб боряпти,
деб фараз қилайлик. Бу ҳол пайафзал дўконлари эгаларига, пойафзаллар
учун юқорироқ баҳо қўйиш имконини беради. Иккинчи томондан,
сотувчилар пойафзал фабрикаларига қўшимча буюртмалар берадилар, чунки
уларни кўпроқ сотиш, уларнинг даромадларини оширади. Фабрикани айнан
пойафзал ишлаб чиқаришдан манфаатдор қилиш учун уларга пойафзал
дўконларининг эгалари илгаригига қараганда баландроқ баҳо таклиф
қилишлари лозим. Фабрикалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ҳар хил
чарм ва унинг ўрнини босувчи бошқа ресурсларни кўпроқ сотиб олишлари,
шунингдек, қўшимча ишчи кучини ёллашлари лозим бўлади. Ишлаб
чиқаришнинг ушбу омилларига талабнинг ортиши, уларнинг баҳолари
ошишига олиб келади, бу эса ўз навбатида уларнинг таклиф қилишнинг
ўсишини рағбатлантиради. Шу тариқа ишлаб чиқаришнинг бир бўғинидан
бошқасига пойафзалга талаб ошганлиги ҳақида дарак етказиб турилади.
Пойафзал учун керакли бўлган товарларга эҳтиёжнинг ортиши кўн саноати,
фунитуралар
ишлаб
чиқариш
кўламини
кенгайтиришни,
ишлаб
чиқарувчиларни рағбатлантиради.
Баҳолар фақат истеъмолдагина эмас, балки ишлаб чиқаришдаги
ўзгаришлардан ҳам дарак беради. Масалан, ёнғин чиқиши натижасида кўп
заводлар тўхтаб қолди, дейлик, у ҳолда ишлаб чиқариш камайиб кетади.
300
Ушбу ҳол уларнинг баҳоси ошишига олиб келади, бу ўз навбатида пойафзал
фабрикалари эгалари учун пойафзалларни илгариги миқдорда тайёрлашни
бефойда қилиб қўйиши мумкин. Талаб илгаригача қолганда пойафзал ишлаб
чиқаришни қисқартириш ва сотувчилар учун уларга баландроқ чакана
нархлар белгилаш имконини яратади.
Товарнинг ошган нархи уни истеъмол қилишнинг қисқартиришдан
дарак беради. Чарм ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳақидаги хабар шу
тариқа пойафзал истеъмолчисига етиб боради. Аммо унинг учун пойафзал
нархи нима сабабдан ошганлиги муҳим эмас. У, сабабларидан қатъи назар,
товар нархи ошганлигига бир хилда қарайди.
Баҳоларнинг бошқа муҳим вазифаси - ишлаб чиқарувчилар ва
истеъмолчини рағбатлантиришдир. Нархларнинг ўзгариши уларнинг ҳам,
буларнинг ҳам чорасини кўришга, айни вақтда бундай чора имконият
яратишга ундайди. Бизнинг мисолимизда пойафзалга талабнинг ортиши,
уларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рағбатлантиради. Лекин бу хом ашё
материалларини, хуллас, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур ҳамма
нарсаларни харид қилишни кўпайтиришни талаб этади. Пойафзал
фабрикаларида бундай имконият пайдо бўлади ҳам, зеро пойафзалга бўлган
талаб ва нархнинг ошиши улар қўшимча даромад келтириши ва бу даромад
ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфланиши мумкин. Бу эса пойафзалнинг
нархи баландроқ бўлганда пойафзал фабрикалари эгаларига ўз
даромадларини янада ошириш имконини беради.
Шуниси ҳам муҳимки, баҳолар механизми ишлаб чиқарилаётган
маҳсулот миқдорини кўпайтиришгина эмас, ишлаб чиқаришнинг энг
тежамли усулларини ишлашни ҳам рағбатлантиради. Пойафзал ишлаб
чиқарувчиларнинг даромади сотишдан тушган пул билан ишлаб чиқариш
харажатлари ўртасидаги тафовутдан иборат бўлганлиги сабабли энг кам
харажат қилган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, улар учун фойдали бўлади.
Пойафзал ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган чармнинг бирон хили борган
сайин камёброқ ва қимматроқ бўлиб боради деб фараз қилайлик. Бу ҳол уни
301
тежашга ва унинг ўрнини боса оладиган арзонроқ материални излашга
рағбатлантиради.
Баҳоларнинг учинчи вазифаси иккинчиси билан чамбарчас боғлиқ. Бу
даромадларнинг тақсимланишидир. Товар ишлаб чиқариш шароитида
хўжалик фаолияти иштирокчилари оладиган даромадлар улар ўз шахсий ёки
ишлаб чиқариш истеъмолларини кўзлаб сотадиган ёки сотиб оладиган
товарлар ва хизматларнинг нархларига бевосита боғлиқдир. Нархларнинг
ўзгарилиши иқтисодий неъматлар сотувчилари ва харидорлари турли
гуруҳларининг даромадлари миқдорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.
Бозорга жамият учун энг зарур неъматларни етказиб берувчилар, шунингдек,
ушбу пайтда мўл-кўл бўлган неъматларни сотиб олувчилар ҳам ютадилар.
Пойафзалчилик меҳнатига бўлган талаб ошса (таклиф ўзгармай қолган
даражада), уларнинг иш кучининг нархи, демак, даромадлари ҳам ортади.
Меҳнат бозорида таклиф ошадиган (доимий талаб шароитида) бўлса, унинг
акси бўлади: иш кучининг нархи пасаяди.
Баҳоларнинг тўртинчи вазифаси алоҳида корхоналарга ва хўжалик
соҳаларига ишлаб чиқариш омилларини тақсимлашдир. Масалан, эркаклар ва
аёллар пойафзали икки фабриканинг эгалари товарлари келтираётган фойда
даражасини доимо кузатиб борадилар ва агар бу пойафзаллардан бирор хили
катта фойда келтираётгани маълум бўлиб қолса, улар ўз ишлаб
чиқаришларини у ёки бу хилдаги товарларга ўзгартириб борадилар. Бу ҳол
айниқса иш кучи тақсимотида тез-тез учраб туради. Масалан, ишчилар иш
ҳақи юқорироқ бўлган тармоққа ва корхоналарга, агар бошқа шароити бир
хил бўлса, ўтиб кетадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |